Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.7K subscribers
9.88K photos
1.92K videos
14 files
6.48K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
​​#Тошкент_вил

Бугунги даврда инсон ресурслари, хусусан кадрлар фаолияти самарадорлигини ошириш, иш жараёнига замонавий услубларни жорий этиш, меҳнат муносабатларида натижага йўналтирилган бошқарув жуда улкан аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбариятининг Тошкент вилоятига қилган ташрифи.

Батафсил

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
#Тошкент_вил

Ҳар қандай ишда самарадорлик энг муҳим омилдир

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти Тошкент вилоятига қилинган хизмат сафари давомида Пискент тумани билан бирга, Охангарон туманига ҳам ташриф буюрди.


Батафсил: https://telegra.ph/%D2%B2ar-%D2%9Bandaj-ishda-samaradorlik-ehng-mu%D2%B3im-omildir-09-28

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
#Тошкент_вил

Миллий кадрлар заҳирасини шакллантиришда академия битирувчилари алоҳида эътиборга олинади

Агентлик раҳбарияти Тошкент вилоятига қилган ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузридаги Давлат бошқаруви академиясининг битирувчилари билан учрашиб, уларнинг ўқишдан кейинги хизмат фаолиятлари, “карьера модели” тамойили асосида лавозимда ўсиш ва келгусидаги режалар хусусида суҳбат ўтказди.

Шунингдек, Давлат бошқаруви академиясининг магистратура битирувчиларига миллий кадрлар заҳирасини шакллантиришда алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ва уларнинг лавозим бўйича ўсишларини доимий мониторингини амалга ошириш муҳимлиги қайд этиб ўтилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
#Тошкент_вил.

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали томонидан жорий йилнинг 8-9 октябрь саналарида “Zoom” платформаси орқали Янгийўл шаҳри, Оҳангарон, Пискент ҳамда Янгийўл туманлари ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари, ҳокимликлар ташкилий-назорат гуруҳи рахбарлари, сектор котиблари, бандлик ва меҳнат муносабатлари бўлими раҳбарлари иштирокида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш ва тартибга солиш масофавий семинарлар ташкил қилинди.

🖥Семинарларда масъуллар билан saxovat.argos.uz маълумотлар базасига киритилаётган маълумотларни хаққонийлиги, тизимга тўлиқ ва ўз вақтида киритилишида учраётган муаммолари ҳамда ишларни жадаллаштириш юзасидан таклифлар берилди ва масъуллар фикрлари тингланди.
Шунингдек, семинарда тизимнинг асосий тамойиллари ва афзалликлари батафсил ёритилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
#Тошкент_вил.

Ҳоким ўринбосарлари самарали ишласа, ҳудуд ҳар томонлама ривожланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ходимлари томонидан жорий йилнинг 11 октябрь куни “Zoom” платформаси орқали “Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари” (KPI) бўйича Янгийўл шаҳар ва Янгийўл туман ҳокими ўринбосарлари билан 3-чорак якуни юзасидан (амалдаги натижалари асосида) KPI кўрсаткичлари бўйича муҳокама ўтказилди.

Муҳокамалар жараёнида ҳоким ўринбосарлари томонидан амалга оширилаётган вазифалар ва юзага келаётган айрим муаммоларни бартараф этиш масалалари атрофлича ўрганилди.

Якунда ҳоким ўринбосарларининг мавжуд муаммолари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
#Тошкент #Вилояти

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан яна бир янги лойиҳа ишга туширилди.

👉Эндиликда Сиз агентлик томонидан тайёрланадиган инфографик маълумот орқали республикамизнинг шаҳар ва туман ҳокимлари билан танишиб бориш имконига эга бўласиз!

📌Айни вақтда Сизнинг эътиборингизга Тошкент вилоятидаги туман(шаҳар) ҳокимлари ҳақидаги маълумот тақдим этилмоқда.

Мазкур лойиҳа кўламини келгусида янада кенгайтириш режа қилинган!

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.iss.one/argos_uz
#Тошкент#шаҳри

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали томонидан Сергели туман ҳокимлигида “Маҳаллий ҳокимликларда ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш" тизимини жорий этиш юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда туман ҳокими ва ўринбосарларига ҳамда сектор раҳбарларига Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати масъул ходимлари томонидан туман ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашга хизмат қилувчи индикаторлар мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати


Агентлик расмий каналига аъзо бўлинг👉 @argos_uz
#Тошкент #шаҳар

KPI тизими бўйича Чилонзор ҳокимлигида семинар ташкил этилди

🔰 Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали томонидан Чилонзор туман ҳокимлигида “Маҳаллий ҳокимликларда ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш" тизимини жорий этиш юзасидан онлайн шаклида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда туман ҳокими ва ўринбосарларига ҳамда сектор раҳбарларига Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати масъул ходимлари томонидан туман ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашга хизмат қилувчи индикаторлар мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

👉 Қизиқарли муҳокама ва мунозаралар тарзида ўтган семинарда туман ҳокимлиги мутасаддилари бу борада ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифлар билан фаол иштирок этди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_ш

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Учтепа туман ҳокимлиги ўртасида “Маҳаллий ҳокимликларда ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш” тизимини жорий этиш юзасидан онлайн- семинар ташкил этилди.

Маълумки, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) механизмидан дунёнинг ривожланган давлатлари бошқарув кадрлар тизимида кенг фойдаланиб келади.

Бу қандай тушунча?

KPI (Key performance indicator) – асосий иш самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланиб, ташкилот, бўлим ёки шахснинг фаолият натижадорлиги баҳоланадиган тўпламдир.

Семинарда туман ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашга хизмат қилувчи индикаторлар ҳақида тушунчалар берилди.

Онлайн конференция сўнгида қўшимча таклиф ва мулоҳазалар ҳамда мавзуга доир саволлар юзасидан атрофлича фикр алмашинилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_вил.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали томонидан Пискент туманида ташкил этилган экспресс тренинг ҳақида қисқача видеолавҳа.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

@argos_uz
​​#тайинлов
#Тошкент_вилояти

⚡️ТАНЛОВ ҒОЛИБИ БИЛАН ТАНИШИНГ

Донаев Абдураҳим Раҳмиддин ўғли Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ва Янгийўл шаҳар ҳокимлиги томонидан эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг ғолиби бўлиб, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар ҳокимининг матбуот котиби-Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг👉 https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#KPI
#Тошкент_вилояти

Янгийўл шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари фаолияти Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаб келинмоқда.

Бу борадаги ишларнинг тўққиз ойлик якуни юзасидан тайёрланган махсус репортаж.

#Ўзбекистон24 #Махсус_репортаж #Янгийўл_ш

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига қўшилинг 👉https://t.iss.one/argos_uz
#Тошкент_вилояти

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда туман, шаҳарлар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ҳодимларининг соҳавий йўналишлари бўйича малакаларини ошириш мақсадида Бўка туманида ўқув семинарлари ташкил этилди.

🎓Семинарда Тайм-менежмент (вақтдан унумли фойдаланиш), Энг муҳим самарадорлик кўрсатгичлари (ЭМСК,KPI) ҳамда Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг
ягона очиқ портали vacancy.argos.uz портали мавзуларида Агентликнинг филиал ҳодимлари томонидан маърузалар қилинди.

📌Ўқув семинар сўнгида иштирокчиларига аҳоли муаммолари билан ишлаш, ўз фаолиятларини тартибли ва ўз вақтида бажаришлари натижасида натижадорликка эришишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар берилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг👉https://t.iss.one/argos_uz
#Тошкент_вил

Жорий йилнинг 15 декабрь санасида Тошкент вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ҳамда Тошкент вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоят, шаҳар ва туман 1-сектор котиблари ва масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.

Шу билан бирга, баҳолаш тизимига ташкилотлар томонидан берилаётган маълумотларнинг хаққонийлиги ва ўз вақтида берилиши назорати бўйича бир қанча таклифлар берилди, ҳусусан статистик маъумотлар берувчи ташкилот томонидан секторлар кесимида маълумотларни шакллантириб борувчи масъул ҳодим ажратиш масаласи ўртага ташланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали:
https://t.iss.one/argos_uz
#Тошкент

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4819-сон қарорининг 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси туман (шаҳар) бўлим ходимлари ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси туман (шаҳар) филиал ҳодимларининг касбий ва назарий билимларини, шунингдек, эгаллаб турган лавозимига муносиблиги даражасини баҳолаш учун аттестация (суҳбат)дан ўтказилмоқда.

Ушбу жараёнда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ҳам комиссия аъзоси сифатида иштирок этмоқда.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали
#АРГОС
#Тошкент вилояти
#Ёшлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси мониторинги график асосида олиб борилмоқда.

📄Дастурдан кутилаётган асосий мақсадлар: ёшларни маънавий юксалтириш, жисмоний чиниқтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва маданий хордиқ олишларига шароит яратиш, замонавий технологик касбларга ўқитиш, уларни иш билан таъминлаш каби мақсадларни ўз ичига олади.

📌 Куни кеча Оҳангарон шаҳар ҳамда Тошкент, Зангиота, Оҳангарон туманларининг ҳоким ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлигининг бўлим бошлиқлари, Ёшлар иттифоқи маҳаллий кенгашларининг декабрь-январь ойларидаги ишлари юзасидан ҳисобот тақдимотлари кўриб чиқилди ва мутасаддилар томонидан амалга оширмоқчи бўлган ишлари тингланди.

Агентлик Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Вояга етмаганлар ишлари бўйича идораларо ҳудудий комиссия масъул котиби;

— Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги Ахборот технологиялари мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 3 февралдан 12 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри #Келажак_лидерлари

⚡️
Бугун пойтахтда ҳам "Келажак лидерлари" клубининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Агентлик Ахборот хизмати👇👇👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube