Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.7K subscribers
9.88K photos
1.92K videos
14 files
6.48K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Тошкент #шаҳар

KPI тизими бўйича Чилонзор ҳокимлигида семинар ташкил этилди

🔰 Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали томонидан Чилонзор туман ҳокимлигида “Маҳаллий ҳокимликларда ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш" тизимини жорий этиш юзасидан онлайн шаклида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда туман ҳокими ва ўринбосарларига ҳамда сектор раҳбарларига Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати масъул ходимлари томонидан туман ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашга хизмат қилувчи индикаторлар мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

👉 Қизиқарли муҳокама ва мунозаралар тарзида ўтган семинарда туман ҳокимлиги мутасаддилари бу борада ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифлар билан фаол иштирок этди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
​​#Наманган

“Мен танлаган мутахассислик”

Давлат фуқаролик хизматига ёшларни жалб қилиш, ватанпарвар, иқтидорли ёш кадрлар захирасини шакллантириш, ҳамда олий таълим муассасаларини тамомлаётган битирувчиларни ўз мутахассисликлари бўйича иш билан таъминлаш бўйича юзага келаётган муаммоларга ечим топишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Наманган муҳандислик–қурилиш институтининг “Қурилиш” ва “Қурилиш технологиялари” факультетларида таҳсил олаётган талабалар билан вилоятдаги қурилиш соҳасида хизмат қилаётган малакали бошқарув кадрлари иштирокида “Мен танлаган мутахассислик” мавзусида онлайн учрашув ташкил этилди.

Батафсил 👉шу ерда

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг:
https://t.iss.one/argos_uz
Рағбат ҳам, интизомий чора ҳам асосли бўлади

Хабарингиз бор, сўнгги вақтларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан туман(шаҳар) ҳокимликларида “Маҳаллий ҳокимликларда ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тизимини жорий этиш" мавзусида ўқув семинарлари ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай ишлар куни кеча агентликнинг Сирдарё ва Хоразм вилояти филиаллари томонидан ҳам ташкил этилди.

Жумладан, Сирдарё вилояти филиали мутахассислари Гулистон туманида, Хоразм вилояти филиали мутахассислари эса Янгиариқ ва Боғот туманларида семинарлар ташкил этиб, ҳоким ўринбосарларига ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб шаклланадиган кўрсаткичларнинг мазмун-моҳияти, шаклланиш манбаси ва уларни тақдим этувчи масъул ташкилотлар тўғрисида батафсил тушунчалар берди.

Энг асосийси, семинарлар давомида туман(шаҳар) ҳокимлик вакиллари янги тизимни амалиётга жорий этишда ўзлари ҳам ҳайрох эканлиги, қилаётган ишлари аниқ бир мезон ва талаблар асосида баҳоланишидан жуда ҳам мамнун бўлмоқда. Чунки тан олиш керак шу вақтга қадар улар фаоляти самарали баҳолашда аниқ бир тизим ва индикаторлар бўлмаган эди.

Шу боисдан ҳам семинарлар давомида ҳокимлик вакиллари кўплаб саволларни ўртага ташлаб, мазкур тизим амалиётда қандай иш бериши юзасидан ўзларига тегишли жавобларни олишмоқда.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг:
https://t.iss.one/argos_uz
#Сурхондарё #Вилояти

👉Сиз Сурхондарё вилоятидаги туман ва шаҳар ҳокимлари ким эканлигини билармидингиз?

Агар бу борда тўлиқ маълумотга эга бўлмасангиз, унда мазкур инфографик маълумот Сиз учун !
Эътиборингизга Сурхондарё вилоятидаги туман(шаҳар) ҳокимлари ҳақидаги маълумот тақдим этилмоқда.

Мазкур лойиҳа кўламини келгусида янада кенгайтириш режа қилинган!

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.iss.one/argos_uz
​​Продолжаются тренинги для национальных тренеров на местах

29 октября т.г. состоялся очередной онлайн-тренинг для тренеров на местах (ТоТ) по вопросам трудовых отношений между работодателем и работником и урегулированию трудовых споров и конфликта интересов.

С докладом по регулированию трудовых отношений и разрешению трудовых споров на примере опыта Германии выступил эксперт GIZ, Советник главы города Гамбург Бёрн Фарриес.

В рамках тренинга были озвучены практические рекомендации и предложения по вопросам профилактики и разрешения трудовых споров, которые помогут участникам тренинга правильно прогнозировать спорные ситуации в отношении «Работник» - «Работодатель», оценивать возможные риски кадровой и управленческой деятельности и грамотно выстраивать работу с персоналом.

Стоит отметить, что трудовое законодательство Германии находится на одном из самых высоких уровней развития. Трудовые отношения между работодателями и работниками в Германии регулируются не только законом, но и коллективным трудовым договором.

Пресс-служба АРГОС: https://t.iss.one/argos_uz
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Замонавий кадрлар тайёрлаш, иқтидорли ёшларни тизимли қўллаб-қувватлаш, битирувчиларни ўз мутахассисликлари бўйича бандлигини таъминлаш истиқболлари» мавзусида битирувчи талаба ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мазкур тадбир республикамизнинг бир қатор телеканналарида ёритилди.

#Ўзбекистон24 #Менингюртим #Севимли #Зўртв

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг:
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Давлат хизматчиларининг жисмоний фаоллиги оширилади

«Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

Унга кўра:

2021 йил 1 январдан бошлаб, барча давлат органлари ва ташкилотларида:

☑️меҳнат жамоаларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича ходимга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифаси юкланиб, унинг иш ҳақига 20 фоиз устама белгиланади;

☑️ҳафтада камида бир марта, иш вақтидан сўнг раҳбар ва барча ходимлари жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари (югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқалар) билан шуғулланиши йўлга қўйилади;

☑️ҳар шанба соат 14:00 дан кейин куни ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақалари ташкил этилади. Бунда, мусобақалар байрамона руҳда, «шоу» кўринишида ўтказилишига, ғолиб ва совриндорлар муносиб рағбатлантирилишига алоҳида эътибор қаратилади;

☑️тренажёр зали, «Workоut» майдончаси, спорт майдончалари ва хоналари, спорт машғулотлари ва мусобақаларини молиялаштириш давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда бошқа қонуний манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

☑️биринчи раҳбарларга «шахсий намуна» тамойили асосида ўзларининг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражаси, вазн индексини камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш) яхшилаш орқали ходимларнинг антропометрик кўрсаткичлари яхшиланишига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.

☑️2021 йил 1 июлдан бошлаб, вазирлик, идора, корхона, ташкилот, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ва ходимларининг антропометрик кўрсаткичларини баҳолаш йўлга қўйилади. Кўрсаткичлар рейтинг асосида таҳлил қилиниб, натижаларни онлайн кузатиш тизими ишлаб чиқилади.
Ҳудудларда оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонининг ошиши, соғлом овқатланиши (таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишнинг қисқартириши), зарарли одатлар (алкоголь ва тамаки)дан воз кечиш йўли билан касалликка чалиниш, семизлик ва бевақт вафот этиш кўрсаткичларининг камайишига қараб, ҳокимликлар ишига баҳо берилади. Бу бўйича рейтинг ишлаб чиқилиб, «Соғлом турмуш тарзи» платформаси билан интеграция қилинади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг:
https://t.iss.one/argos_uz
#онлайн

⚡️Айни вақтда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида Пискент тумани сектор раҳбарлари ва ҳоким ўринбосарлари учун экспресс тренинг бўлиб ўтмоқда.

📌Машғулотларни Давлат бошқаруви академияси ўқитувчиси Марҳабо Сафарова олиб бормоқда.

Тренингда жамоани бошқаришнинг самарали усуллари, мотивация бериш, ишлаш услуби, меҳнатни
режалаштириш, мақсад қўйиш ва унга эришиш сингари мавзулар кун тартибидан ўрин олган.

Каналга уланинг:
@argos_uz
#тавсия

⚡️Сиз Давлат хизматчисимисиз?

👉Унда ушбу тавсия албатта Сиз учун!

👥Республикамизда кадрлар сиёсати, давлат хизматида олиб борилаётган янгиликлар, ўзгаришлар ва ислоҳотлар, давлат хизматичисининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда улар учун яратиладиган янги шарт-шароитлар билан биринчилардан бўлиб танишиб боришни истасангиз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги янгиликларини агентлик расмий сайти, Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаси, телеграмдаги расмий канали ва Инстаграмдаги аккаунтларини кузатиб боринг!

👉 Агентлик расмий сайти: https://argos.uz/

👉 Агентликнинг Телеграмдаги канали: https://t.iss.one/argos_uz

👉 Агентликнинг Фейсбукдаги саҳифаси: https://www.facebook.com/argos.pressa

👉 Агентликнинг Инстаграмдаги саҳифаси: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
​​KPI тизими бўйича Чортоқ тумани ҳокими ва ўринбосарларининг 9 ойлик кўрсаткичлари муҳокама қилинди

Давлатимиз Раҳбарининг 2020 йил 26-27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида жорий йилнинг июль ойидан бошлаб, эксперимент тариқасида Чортоқ тумани ҳокими ва унинг ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида мунтазам баҳолаб бориш бўйича берилган топшириқларига асосан Чортоқ туманида ҳоким ва унинг ўринбосарлари фаолиятини объектив баҳолаш тизими жорий этилди.

Шу йилнинг 9 ойлик ҳолатига Чортоқ тумани ҳокими ва ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича баҳолаш натижалари эълон қилинди.

Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) натижаларини таҳлил қилиш ҳамда йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, кўрсаткичларни яхшиланишига кўмаклашиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиалида Агентликнинг департамент мудири ўринбосари А.Эранов иштирокида Чортоқ тумани ҳокими ўринбосарлари томонидан 9-ойлик якунлари бўйича энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришилиши бўйича таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш давомида келгусида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ижобий кўрсаткичларни қайд этиш учун фаолиятни қандай тартибда ташкил этиш, ушбу борадаги бошқа ҳудудларнинг тажрибаси ҳамда раҳбарлар фаолиятида замонавий менежмент усулларини қўллашнинг афзалликлари тўғрисида тушунчалар берилди ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари билан суҳбат ўтказилди.

Суҳбат давомида туман ҳокимининг инвестициялар масалалари бўйича (45,2 балл), капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал ҳўжалик масалалари бўйича (65,9 балл) ҳамда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг (72,1 балл) кўрсаткичлари талаб даражасида эмаслиги ўз навбатида мазкур ҳолат туманни ривожланишида салбий таъсир кўрсатаётганлиги айтиб ўтилди. Уларга салбий кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан тавсиялар ҳамда ушбу борадаги бошқа ҳудудлар тажрибаси бўйича аниқ йўналишлар берилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик каналига уланинг:
@argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда_Жиззах

Янгиликлар 24 | Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан Фориш туманида ўқув семинари ташкил этилди
#02nov #uzbekiston24

#KPI #Forish

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.iss.one/argos_uz
​​#Тайинлов
Яна бир танлов ғолиби иш бошлади

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоят Ғазначилик бошқармаси билан ҳамкорликда Нарпай тумани Ғазначилик бўлинмасида мавжуд вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилган эди.

Жараён давомида тумандаги мазкур вакант лавозим учун 7 нафар номзод агентликнинг vacancy.argos.uz сайти орқали электрон кўринишдаги аризалар юбориб танловда иштирок этди.

Танлов уч босқичда амалга оширилди. Саралашнинг дастлабки жараёнида номзодлар малака талаби бўйича сараланиб, 4 нафари малака талаби бўйича талабга жавоб бергани учун кейинги босқичга ўтказилди.

Малака талабига жавоб берган номзодлар саралашнинг навбатдаги босқичида test.argos.uz сайти орқали назарий билимлари синовдан ўтказди. Саралашнинг ушбу босқичида 1 нафар номзод тестдан ўта олмади.

Шунинг учун саралашнинг якуний босқичига 3 нафар номзод ўтказилиб, улар билан суҳбат ташкил этилди ва энг муносиб деб топилган иштирокчи меритократия тамойили асосида Нарпай тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори вакант лавозимига тавсия берилди.

Самарқанд вилояти Ғазначилик бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 2 ноябрдаги буйруғига асосан Нарпай тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори лавозимига Шукуров Шерали Рахмонқул ўғли тайинланди.

Ш.Р.Шукуров бунга қадар Нарпай туманидаги “Акмалбек универсал қурувчи” МЧЖда ҳисобчи бўлиб ишлаган.

Тадбир жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан кузатиб борилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

Т.Хайдаровни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 ноябрдаги ПҚ-4873-сон қарори билан Хайдаров Талъатжон Солиевич Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Т. Хайдаров 1980 йилда туғилган, маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Тайинловга қадар, Т. Хайдаров Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ички хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Telegram'даги расмий саҳифаси.


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг:
https://t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

У.Тухташевани Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 ноябрдаги ПҚ-4873-сон қарори билан Тухташева Умида Абдиловна Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У. Тухташева 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, 2003 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Тайинловга қадар, У. Тухташева Тошкент давлат юридик университетининг Жиноий одил судлов факультети декани лавозимида фаолият юритган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Telegram'даги расмий саҳифаси.


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№683, 03.11.2020й) билан, Шадманов Алишер Қаюмович Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланди. Шу муносабат билан собиқ ректор Лазиз Тўйчиев мазкур лавозимдан озод қилинди.

Бунга қадар Алишер Шадманов соғлиқни сақлаш вазири сифатида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Хаджибаев Абдуҳаким Мўминович номзоди депутатлар томонидан соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди.

Каналга уланиш👇
@argos_uz
#KPI_ОАВ_биз_ҳақимизда

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан республикамизнинг қарийб барча туман(шаҳар) ҳокимликларида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими (KPI)ни жорий этиш юзасидан дастлабки тушунчалар бериб борилмоқда.

Хусусан, Агентликнинг Самарқанд вилояти филиали мутахассислари Каттақўрғон шаҳри ва Булунғур туманида ҳоким ҳамда ҳоким ўринбосарлари учун “Маҳаллий ҳокимликларда ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тизимини жорий этиш" мавзусида ўқув семинарини ташкил этди.

Семинарда қандай масалалар кўтарилди, ҳоким ўринбосарлари бу борада қандай фикрда? Булар ҳақида батафсил юқоридаги лавҳалар орқали билиб олишингиз мумин!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.iss.one/argos_uz