#Бугун_АРГОСда
⚡️ Давлат хизмати соҳасида туркиялик экспертлар билан тажриба алмашилмоқда
Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъуллари Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси делегациясини кутиб олди.
Ташриф икки томонлама имзоланган меморандумлар доирасида давлат хизмати соҳасида рақамли тизимларни ривожлантириш ва давлат хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилди.
Туркиялик экспертлар иштирокида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Рақамли технологиялар вазирлигида амалий учрашувлар ташкил қилиш режалаштирилган.
Бугун, ташрифнинг илк кунида экспертлар Агентлик фаолияти билан яқиндан танишишади. Шунингдек, давлат секторида инсон ресурсларини бошқаришнинг замонавий амалиёти ва лойиҳалари, рақамли HR тизимлар юзасидан тажриба алмашиш режалаштирилган.
Делегация жорий йилнинг 14 январига қадар Ўзбекистонда бўлади.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун_АРГОСда
⚡️Маъмурий ислоҳотлар: вазирлик, идораларнинг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарлари билан мулоқот қилинди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мулоқотда ПФ-14-сонли Фармонга мувофиқ штатлар жадвалини тузиш, ходимларни ишга қабул қилиш, меҳнат муносабатларини давом эттириш ва бекор қилишни расмийлаштиришда эътибор қаратилиши муҳим бўлган масалалар юзасидан аниқ тушунтиришлар берилди.
🟢 Батафсил
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz

⚡️ Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлик лавозимларига захирага олинган номзодлар учун қисқа муддатли малака ошириш курси ташкил этилди
Курснинг очилиш маросимида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти иштирок этиб, соҳада давлат сиёсати, раҳбарлар, хизматчилар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тушунча беришди, ҳаётий мисоллар келтирилди.
Ўқув тингловчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати йўналишларидаги интеллектуал ва профессионал салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган.
Ушбу Дастур жорий йилнинг 4 мартига қадар давом этади.
▫️ Маълумот учун, Захира тизими давлат фуқаролик хизматининг раҳбарлик лавозимларини малакали кадрлар билан тўлдириш, марказлаштирилган ҳолда саралаб олиш ҳамда уларнинг узлуксиз малакасини ошириш мақсадида шакллантирилган.
Каналга уланиш - @argos_uz

🗣 Давлат бошқаруви тизимида маъмурий ислоҳотлар — халққа ихчам ва самарали хизмат кўрсатишни таъминлайди
▫️Бугун Далват бошқаруви академиясида “Давлат бошқаруви тизимида маъмурий ислоҳотлар: Ўзбекистон ва илғор хорижий давлатлар тажрибаси” мавзусида мулоқот ташкил этилди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ҳамкорлигида онлайн ва оффлайн форматда ташкил этилган мулоқотда ҳамкор ташкилотлар раҳбарияти, масъул вакиллари, халқаро экспертлар, етакчи олимлар, тадқиқотчилар, давлат хизматчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
✍️ Батафсил
Фотожамланма
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
▫️Бугун Далват бошқаруви академиясида “Давлат бошқаруви тизимида маъмурий ислоҳотлар: Ўзбекистон ва илғор хорижий давлатлар тажрибаси” мавзусида мулоқот ташкил этилди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ҳамкорлигида онлайн ва оффлайн форматда ташкил этилган мулоқотда ҳамкор ташкилотлар раҳбарияти, масъул вакиллари, халқаро экспертлар, етакчи олимлар, тадқиқотчилар, давлат хизматчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Фотожамланма
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун_АРГОСда
⚡️Давлат хизмати тизими трансформацияси: миллий ва хорижий тажриба
Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида шу мавзуда давра суҳбати ташкил этилди.
Унда ҳамкор ташкилотлар раҳбарияти, Корея Республикаси Ёнсей университети вакили, вазирлик ва идораларнинг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича масъул ходимлари, соҳа экспертлари ҳамда ОАВ иштирок этди.
Учрашув аввалида охирги йилларда мамлакатимизда давлат бошқаруви ва кадрлар соҳасига оид амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълум қилинди. Соҳада Ўзбекистон тажрибаси, эришилаётган натижалар ҳақида сўз борди.
Шундан сўнг, Корея Республикаси Ёнсей университети профессори, собиқ Персонални бошқариш вазири Ким Пан Сок давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича Корея Республикаси тажрибаси ҳақида тақдимот қилди. Давлат фуқаролик хизмати тизимини самарали ташкил қилиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклифлари билан ўртоқлашди.
Учрашувда Ўзбекистонда натижадорликка йўналтирилган давлат бошкарувини шакллантиришда маъмурий ислоҳотларни амалга оширишнинг истиқболлари ҳамда давлат фуқаролик хизмати тизими ривожланишининг асосий йўналишлари юзасидан баҳс-мунозалар ташкил этилди.

⚡️“Келажак лидерлари” махсус малака ошириш дастурининг 4-мавсуми ўқувлари бошланди
▫️Мақсад — давлат фуқаролик хизмати учун янги талантларни излаб топиш ва рағбатлантириш. Ушбу Дастур давлат хизматига салоҳиятли ёш кадрларни саралаб беришда муҳим бўғинга айланди.
Дастур Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Очилиш маросимида ҳамкор ташкилотлар раҳбарияти, масъул вакиллари, ўрта бўғин бошқарув кадрлари, "Келажак лидерлари" клуби аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.
Дастур ёш кадрлар компетенциясини ривожлантиришга қаратилган. 60 нафар тингловчи ўқув давомида лидерлик, жамоани шакллантириш, тайм-менежмент, лойиҳа бошқаруви, стратегик таҳлил, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш каби соҳаларда сабоқ олишади. Вазирлик, идоралар раҳбарларига дублёр бўлишади.
◽️Батафсил

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакиллари хорижий экспертлар билан тажриба алмашмоқда
Маъмурий ислоҳотлар шароитида ихчам ва натижага йўналтирилган ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этишда Агентликнинг роли муҳим.
Шу мақсадда, мунтазам равишда тизим ходимларига касбий билим ва кўникмаларини ривожлантириш учун шароит яратилмоқда. Бугун Давлат бошқаруви академиясида навбатдаги, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси билан ҳамкорликда махсус малака ошириш курси ташкил этилди.
Ўқув давомида ходимларнинг давлат органлари ва ташкилотларида ташкилий диагностика ўтказиш, давлат фуқаролик хизматида захира билан ишлашнинг замонавий усуллари бўйича касбий кўникмалари оширилади. Ўзбекистон тажрибаси юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилади.
4 кун давом этадиган машғулотларни соҳа бўйича малакали эксперт-консультантлар РХХ ва ДХА факультет декани И.Шебураков, марказ раҳбари А.Рожок ҳамда эксперт М.Долгов олиб бориши режалаштирилган.

🟢LIVE
⚡️Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар кадрлари бошқарувга оид кўникмалари ва касбий билимларини оширишади
Бугун Давлат бошқаруви академиясида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва Академия ҳамкорлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар кадрлари учун махсус семинар-тренинг ташкил этилди.
Мақсад — Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлар шароитида Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбар кадрларининг назарий ва амалий билимларини ошириш ҳамда жамоада самарали ишлаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бошқармалар (бош бошқармалар) раҳбарлари иштирок этаётган ўқувнинг очилиш маросимида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов, Соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятов иштирок этиб, соҳадаги ислоҳотлар, ечимини кутаётган муаммолар, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Ўқувнинг мақсадига алоҳида урғу берилди.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган комплекс ўрганиш натижалари танқидий муҳокама қилинди.
◽️Тингловчилар 2 кунлик махсус Дастур давомида бошқарувга оид кўникмалари ва касбий билимларини оширишади. Тизимдаги долзарб муаммолар муҳокама этилади, тўпланган тажрибалар ўзаро алмашилиб(нетворкинг), ечимлар таклиф қилинади.

⚡️Давлат хизматида салоҳиятни ўстиришга йўналтирилган семинар ташкил этилди
Семинар Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Мақбул давлат бошқаруви” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Тадбирда маъмурий ислоҳотлар ва давлат секторида ўзгаришлар учун глобал драйверлар, давлат хизматида раҳбар аёлларни қўллаб-қувватлаш, инсон ресурсларини самарали бошқариш ва янги кадрлар билан ишлаш, давлат хизматчилари учун самарали масофавий таълим йўналишларида муҳокамалар бўлиб ўтади.
Машғулотларни Латвия давлат бошқаруви мактаби эксперти Инита Пауловича, Латвия Марказий молиявий ва шартномалар агентлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими бошлиғи Санита Маурите-Шмите ҳамда Латвия Республикаси Суд маъмурияти Ахборот тизимлари ва технологиялари департаменти катта маърузачиси Анжела Смирнова интерактив тарзда олиб бормоқда.
Маълумот учун, семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари билан бир қаторда вазирлик ва идораларнинг Кадрлар билан ишлаш бўлинмалари вакиллари, “Келажак лидерлари” дастури тингловчилари иштирок этмоқда.

⚡️Вазирлик, идоралар, ҳокимликларнинг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари масъуллари билан мулоқот ташкил этилди
Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарлари билан мулоқот қилди. Онлайн тартибда ташкил этилган учрашувда соҳага оид бир нечта масалалар танқидий-таҳлилий кўрилди.
Мулоқот аввалида давлат бошқарувини сифат жиҳатдан янада яхшилаш, давлат хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида амалга ошириётган ишлар, ўзгаришлар "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун ижросини таъминлаш, негизида халқимизга сифатли хизмат кўрсатиш масаласи борлиги таъкидланди.
🔰 Шундан сўнг, соҳага оид қатор масалалар юзасидан мавжуд ҳолат таҳлил қилинди:
◽️ hrm.argos.uz электрон платформасида ходимларнинг маълумотларини тўлиқ киритиш, қисқа муддатда мавжуд камчиликларни бартараф этиш;
◽️Белгиланган кўрсаткичлар асосида вазирлик ва идораларнинг инсон ресурларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолаш рейтингини шакллантириш;
◽️Давлатимиз раҳбари кўрсатмаси асосида жорий йилнинг 7 сентябрдан бошланадиган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси бўйича ўқувларни сифатли ташкил этиш, мазмун-моҳиятини давлат хизматчиларига етказиш;
◽️ Вазирлик ва идораларда давлат фуқаролик хизматчиларининг сифат таркибини ўрганиш;
◽️Вазирлик, идора ва ҳокимликлардаги талабгор йўналишлар учун "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан ҳамкорликда мақсадли квота белгилаш.
Ҳар бир йўналишдаги мавжуд ҳолат мисоллар ёрдамида танқидий-таҳлил қилинди. Соҳани ривожлантиришда, давлат хизмати жозибадорлигини оширишда кадрлар билан ишлаш бўлинмалари вакилларининг ўрни алоҳида эканлиги яна бир бор таъкидланди.
Қисқа муддат ичида юқорида кўрсатилган масалалар ижросини сифатли таъминлаш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек, самарадорлиги юқори "кадровик"лар рағбатлантирилиб борилиши билдирилди.
Агентлик Ахборот хизмати

⚡️Республика даражасидаги раҳбар кадрлар ҳамда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун қисқа муддатли малака ошириш курси бошланди
Давлат хизмати жозибадорлиги, самарадорлигини таъминлаш кўп жиҳатдан давлат хизматчисининг касбий тайёргарлиги, билим ва кўникмаларига боғлиқ. Шу сабаб, бугун давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини ошириб бориш — долзарб масалалардан бири.
Давлатимиз раҳбари ҳам турли даражадаги раҳбарлик лавозимларига янгича фикрлайдиган, ташаббускор, юқори малакали, билимли ва эл-юртга садоқатли кадрларни танлаш, уларни мақсадли равишда раҳбарликка тайёрлаш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда.
Бугун Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар марказий аппаратларида фаолият юритаётган таркибий бўлинма раҳбарлари учун қисқа муддатли малака ошириш курси шу мақсадда ташкил этилди. График асосида ушбу Дастур доирасида минг нафар хизматчиларнинг малакасини ошириш белгиланган. Шунингдек, Жиззах вилоятидан Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ҳам навбатдаги ўқув ташкил этилди.
Ўқувлар давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати каби йўналишларда машғулотлар ва тренинглар ташкил этилади.
Дастурдан маданий тадбирлар ҳам ўрин олган.
Каналга уланиш — @argos_uz

⚡️Малака ошириш, мулоқот ва ўзаро тажриба алмашиш майдони
◽️Республика даражасидаги раҳбар кадрлар ҳамда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун қисқа муддатли малака ошириш курси бошланди.

Бугун Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар марказий аппаратларида фаолият юритаётган таркибий бўлинма раҳбарлари учун қисқа муддатли малака ошириш курси шу мақсадда ташкил этилди. График асосида ушбу Дастур доирасида минг нафар хизматчиларнинг малакасини ошириш белгиланган. Шунингдек, Фарғона, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Сурхондарё вилоятидан Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ҳам навбатдаги ўқув ташкил этилди.