Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.7K subscribers
9.91K photos
1.93K videos
14 files
6.49K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Президент_Мурожаатномаcи_2022

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди.

Мурожаатноманинг жонли трансляциясини қуйидаги манбаларда:

▫️"O'zbekiston 24", "O'zbekiston" (сурдотаржима билан), "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "O'zbekiston tarixi", "Sevimli", "Milliy", "Zo'r TV";

▫️"Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "Mening yurtim" (русча таржимаси билан);

▫️"Foreign Languages", "UzreportTV" (инглизча таржимаси билан) телеканалларида;

▫️Шунингдек, Президент матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифаси, YouTube'даги каналида томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_Мурожаатномаcи_2022

⚡️ Ўзбекистон миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўйди

— Беҳисоб шукур, бу йил аҳолимиз 36 миллиондан ошди. Ҳар йили сафимизга қарийб 900 минг янги авлод қўшилмоқда.

Ўзбекистон деб аталмиш катта ва иноқ оиланинг ҳар бир аъзоси тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш учун тинимсиз изланаяпмиз.

Якунига етаётган 2022 йил ғоят мураккаб ва синовли йил бўлди, десам, ҳар томонлама тўғри бўлади.

Ушбу даврда тўплаган тажрибамиз бир ҳақиқатни яққол исботлаб бермоқда: тараққиёт – фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади!”, — деди Президент.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_Мурожаатномаcи_2022

⚡️Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат

Мамлакатимиз тараққиётини янги поғонага олиб чиқиш учун бошқарув ҳам, қонунчилик ҳам, жамиятимиз ҳам ўзгариши кераклиги таъкидланди.

Шу боис, “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” деган ғояни Конституциямиз ва қонунларимизга ҳам, кундалик ҳаётимизга ҳам чуқур сингдиришимиз кераклиги қайд этилди.

— Ҳозирги кундаги жиддий синовлар ва башорат қилиб бўлмайдиган хавф-хатарларни енгиб ўтишга қодир бўлган миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашимиз зарур, — деди давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_Мурожаатномаcи_2022
#Иқтибос

Шавкат Мирзиёев:
Таълим сифатини ошириш — Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Президент_Мурожаатномаcи_2022

⚡️Президент 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилишини таклиф қилди

Йиғилганлар бу ташаббусни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Нима учун йилга бундай ном бераяпмиз? Биз Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиладик.

Аслида ҳам, бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз, бу – бунёдкор халқимиз, дуогўй ота-оналаримиз, навқирон авлодимиз эмас-ми?

Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қилаяпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз
", — деди давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_Мурожаатномаcи_2022

⚡️ Ўзбекистон ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтади

Давлатимиз раҳбари 2023 йилдаги энг устувор йўналишларга тўхталиб ўтди.

Биринчи йўналиш сифатида ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилди.

Хусусий ташаббусларни янада кенгайтириш, уларга янги истиқболларни очиш мақсадида энди “қўл бошқаруви”дан аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтиш вақти келгани таъкидланди.

Ҳозирги кунда давлат аппаратида такрорланиш кўп, кераксиз штатлар бор. Марказлашув юқори. Оқибатда, бугунги мураккаб масалаларга тўғри ечим топиш учун ортиқча вақт, куч ва ресурс сарфланмоқда.

Вазирларнинг Ҳукумат қабул қилаётган қарорларда, таъбир жоиз бўлса, “овози йўқ”. Яъни, уларнинг ушбу қарорларни тайёрлаш ва ҳаётга жорий қилишдаги иштироки ва масъулияти етарли эмас.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_Мурожаатномаcи_2022

⚡️ Ҳудудлардаги бошқарув тизими ҳам ислоҳ қилинади

Давлатимиз раҳбари маъмурий ислоҳотларнинг яна бир қатор жиҳатларини очиқлади:

Хусусан:

▫️вазир ўз тизимига ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли ишлатиш бўйича биринчи бўлиб ўзи жавоб беради;

▫️ вазирларнинг сиёсий масъулияти оширилиб, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётига оид муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар бевосита вазирлар иштирокида коллегиал ҳал этилади;

▫️вазир ҳар йил бошида жамоатчилик олдида соҳадаги режаси, йил якуни билан эса унинг натижаси бўйича ҳисобот беради;

▫️ қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқади;

▫️маъмурий ислоҳотларнинг иккинчи босқичи сифатида келгуси йилда ҳудудлардаги бошқарув тизими ҳам ислоҳ қилинади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM