Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.7K subscribers
9.82K photos
1.91K videos
14 files
6.43K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Матбуот_анжумани
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Бугун Сурхондарёда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун  матбуот анжумани ташкил этилди

Анжуман Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилди.

Унда ҳудудда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари, ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирок этди. Шунингдек, Агентликнинг Марказий аппарати Ахборот хизмати масъул вакиллари ҳам тадбирда қатнашди.

◽️Дастлаб Агентликнинг филиал раҳбари Ш.Бойқулов ташкилотнинг 2023 йилда амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалари юзасидан жамоатчилик вакилларига таҳлилий маълумот берди.

Шундан сўнг, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги қатор масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Тизимни янада ривожлантириш, давлат хизмати, давлат хизматчиси имижини оширишда ҳамкорликнинг турли йўналишлари белгиланди. 

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Матбуот_анжумани
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Сирдарёда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида 
матбуот анжумани ташкил этилди

Анжуман Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилди.

Унда ҳудудда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари, ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирок этди.

◽️Дастлаб Агентликнинг филиал раҳбари О.Мавлонбердиев 2023 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан жамоатчилик вакилларига таҳлилий ахборот берди.

Шундан сўнг, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги қатор масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Саволларга жавоб берилди.

Тизимни янада ривожлантириш, давлат хизмати, давлат хизматчиси имижини оширишда ҳамкорликнинг турли йўналишлари белгиланди. 

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Матбуот_анжумани

Бугун, 12:00да, Миллий матбуот марказида давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилишнинг очиқ, шаффоф тизими юзасидан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилади.

ОАВ ходимлари ва соҳага қизиқувчиларни таклиф этамиз!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Матбуот_анжумани

Эртага, 24 ноябрь куни 11:00да, Миллий матбуот марказида давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилишнинг очиқ, шаффоф тизими юзасидан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилади.

◽️ОАВ вакиллари ва соҳага қизиқувчиларни таклиф этамиз!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Матбуот_анжумани

Давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилишнинг очиқ, шаффоф тизими юзасидан матбуот анжумани бошланди

Жараённи кузатиш - https://www.youtube.com/live/ZgbrQg7PbR0?si=TDP15Ado_JqiAaGB

Каналга уланиш - @argos_uz
🔴LIVE
#Матбуот_анжумани

⚡️Қорақалпоғистонда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун
матбуот анжумани бошланди

Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбарияти ва ходимлари, Агентликнинг Марказий аппарати масъул вакиллари, ҳамкорлар, ҳудудда фаолият юритаётган журналистлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.

Матбуот анжумани аввалида Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари А.Реимбаев 2023 йилда соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида жамоатчиликка маълум қилди.

Жумладан, давлат фуқаролик хизматига кадрларни очиқ танлов орқали қабул қилиш тизими, Миллий кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш йўналишида амалга оширилган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.

◽️Айни дамда давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги турли масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланмоқда.

Каналга уланиш - t.iss.one/argos_uz
#Матбуот_анжумани

Эртага, 29 март куни соат 12:00да, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги йиғилишлар залида 2023 йилги фаолияти натижалари юзасидан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилади.

◽️ОАВ вакиллари ва соҳага қизиқувчиларни таклиф этамиз!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🔴LIVE
#Матбуот_анжумани

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2023 йилдаги фаолияти ҳамда жорий йилдаги устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бошланди.

◽️Жараённи кузатиш -
https://www.facebook.com/aoka.uz/videos/1625835008185548/

Каналга уланиш - @argos_uz
#Матбуот_анжумани
#LIVE

Давлат хизматига энг муносибларни танлаб олиш йўналишида vacancy.argos.uz портали орқали 68 та вазирлик ва идора ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликларидаги жами 24 256 та вакансия эълон қилинди.  Вакансияларга 730 мингдан ортиқ номзодлар ўртасидаги танловлар ташкил этилди.  Натижада 10 137 нафар кадр ишга қабул қилинди.

Танлов ғолибларининг 3 584 нафарини 30 ёшгача бўлганлар, 3 529 нафарини аёллар, 1 626 нафарини давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинганлар ташкил этади.

Илҳом Қурбонов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири

Каналга уланиш - @argos_uz
#Матбуот_анжумани
#LIVE

2023 йил давомида Агентлик томонидан 130 дан ортиқ малака ошириш курслари ташкил этилиб, уларга вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ҳокимликларда фаолият кўрсатаётган 17 мингга яқин давлат хизматчилари профессионал билим ва кўникмалари оширилди.

Ilm.argos.uz масофавий таълим портали ишга туширилди, унда 390 дан ортиқ видеоматериаллар, 240 дан ортиқ электрон адабиётлар жойлаштирилди.

Ташкил этилган масофавий ўқув курсларида 7 002 нафар раҳбар кадрлар ва давлат хизматчилари иштирок этди.

Боту Алимов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири

Каналга уланиш - @argos_uz