Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
52.3K subscribers
9.82K photos
1.9K videos
14 files
6.42K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали Жиззах шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Жиззах шаҳар ҳокимлигида мавжуд вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов ташкил этилган эди.

Танлов жараёнлари акс этган қисқа видеоролик эътиборингизга ҳавола этилади.

https://t.iss.one/argos_uz
#Жиззах

21 январь куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан Жиззах шаҳар сектор раҳбарлари, котиблари ҳамда ҳоким ўринбосарлари иштирокида “Сектор раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш йўналишлари ҳамда sektor.argos.uz платформаси имкониятлари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

— Фориш тумани халқ таълими бўлими мудири;

— Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги ҳуқуқшуноси;

— Арнасой тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Касбга қайта ўқитишни ташкил этиш шўъбаси бошлиғи;

— Арнасой тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Худудларни комплекс ривожлантириш бўйича бириктирилган ишга жойлаштириш инспектори;

— Дўстлик тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Ишга жойлаштириш бўйича инспектор.

▶️
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 3 февралдан 12 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷
Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах #Очиқ_танлов

Бугун давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиш жараёнларини очиқ, адолатли ташкил этишга қаратилган қатор чора- тадбирлар амалга оширилмоқда.

🔰 Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали томонидан ташкил этилган семинарда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган қатор масалалар муҳокама қилинди.

☝️Жараёнлар "Diyor" янгиликлар дастурида.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Жиззах_вилояти #Келажак_лидерлари

⚡️Лочинбек Жуманов: "Президентимизнинг "Ҳалоллик вакцинаси" ҳақидаги фикрлари моҳиятини англаш биз учун жуда муҳим"

Айни кунларда республикамиз бўйлаб "Келажак лидерлари" клубининг очилиш маросимлари бўлиб ўтмоқда.

Жиззах вилояти ҳокимлигининг Инновацион марказида ҳам тантанали тадбир ташкил этилди. Унда ташкилотчилар, ёшлар ҳамда ОАВ иштирок этиб, ёш лидерларни ушбу муваффақият билан қутлади.

— Бугун давлат хизматчилари ҳақида гап кетганда, аввало, Президентимизнинг "Ҳалоллик вакцинаси" ҳақидаги фикрларини эслайман. Бизга ўхшаган ёш кадрлар ушбу вакцина моҳиятини англаган ҳолда давлат хизматига кириб келсак, тараққиётимиз кутилганиданда тез ривожланади, — дейди Клуб аъзоси Лочинбек Жуманов. — Ушбу Клуб орқали мен тажриба ва билимимни оширишни мақсад қилдим.

Тадбир давомида ёш лидерларга аъзолик Сертификатлари, махсус кўкрак нишонлари ҳам топширилди.

Агентлик Ахборот хизмати👇👇👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах #Сиёсий_маърифат_соати

Репортаж Монополияга қарши курашиш Жиззах вилояти бошқармасидан тайёрланди.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах

⚡️Давлат хизматчиларининг сиёсий саводхонлиги оширилмоқда

Ҳар ҳафтанинг жума куни ўтказилаётган сиёсий-маърифат соатида Жиззах вилоятидаги корхона ва идоралар вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ўқув соати ҳақида давлат хизматчилари қандай фикрда? Лавҳада батафсил!

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
🟢LIVE
#Жиззах

⚡️Жиззахда давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган танловларнинг тест босқичи бўлиб ўтмоқда

Жараённи жамоатчилик вакиллари ҳам кузатмоқда.

Танловнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида номзодлар Face ID текширувидан сўнг, тест ишлашни бошлашди. Ушбу босқич масъуллар томонидан тўлиқ назорат қилинмоқда. Шунингдек, ижтимоий тармоқ орқали жамоатчилик учун ҳам тест жараёнларини кузатиш имконияти яратилган.

Номзоднинг натижалари автоматик тарзда шахсий кабинетга боради.

Танловларнинг тест синови Давлат фуқаролик хизматчиларини синовдан ўтказиш модули – test.argos.uz платформасида ўтказилади.

Маъмулот учун, бугунга қадар ҳудудда 6 384 та вакант лавозим бўйича танловлар эълон қилинган бўлиб, уларда 61 651 нафар номзод иштирок этган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью
#Жиззах

⚡️Жиззах вилоятида давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларига кадрлар очиқ танлов асосида қабул қилинмоқда

Ҳудудда танловларнинг суҳбат босқичини ҳам шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида янги методларни амалиётда қўллаш бошланди. Демакки, бўш иш ўринлари платформаси номзодлар ва жамоатчиликнинг таклифлари асосида такомиллашмоқда.

Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори Орифхўжа Мелиев маълумот берди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE
#Жиззах #Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️ Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Жиззах вилояти филиали фаолияти юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди

▫️ Анжуманда Агентликнинг Жиззах вилояти филиали томонидан ўтган давр мобайнида вилоятда очиқ мустақил танловларни ташкил этиш ва ўтказиш, Миллий кадрлар захираси билан ишлаш, инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, ёшларни давлат фуқаролик хизматига жалб этиш, туман (шаҳар) сектор раҳбарларлари ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш йўналишларида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилмоқда.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM