Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.8K subscribers
10.1K photos
1.96K videos
14 files
6.58K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Сурхондарё #Президент_ташрифидан_сўнг

Сурхондарёда секторлар учун семинар бошланди, мақсад — ҳудудни янада ривожлантириш, фуқаролар билан ишлашнинг замонавий механизмини амалиётда қўллаш

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари билан танишган эди.

🔰 Ташриф давомида секторларни “маҳаллабай” ва “фуқаробай” ишлаш бўйича жорий этилаётган янги тизимга ўргатиш, шунингдек уларга ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, соҳалар бўйича таянч билим ва кўникмаларни такомиллаштириш, ҳудуднинг “ўсиш нуқтаси”ни белгилаб олиш бўйича малака оширишлари юзасидан топшириқ берилган эди.

Эндиликда ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида сектор раҳбарлари ишни нимадан бошлайди...

➡️ Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сурхондарё #Президент_ташрифидан_сўнг

Сурхондарёда ташкил этилган ўқув-семинар ҳудудуни комплекс ривожлантиришга қаратилди.

🔰Президент Админстрацияси, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агенлиги ташаббуси билан ўтказилган семинарда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ташкилотлар раҳбарияти ҳам иштирок этиб, йўналишлар бўйича ишни ташкил қилиш юзасидан тренинг ўтишди.

❇️ "O'zbekiston24" ижодкорлари тайёрлаган лавҳада семинар жараёнлари ҳақида секторлар раҳбарлари, жумладан, Термиз, Ангор туман ҳокимлари, Қизириқ тумани прокурори ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

➡️Семинарда секторлар раҳбарлари олдига аниқ вазифалар қўйилди ва амалий ишлар бошлаб юборилди. Лавҳада батафсил.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz