Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53K subscribers
9.83K photos
1.91K videos
14 files
6.44K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#АРГОС_огоҳлантиради

⚡️Иш режимига риоя этилиши юзасидан мониторинг натижалари

◽️Жорий йилнинг 1 августидан 24 сентябрь кунига қадар республиканинг барча ҳудудларида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 34-моддасида назарда тутилган иш вақти меъёрларига Иш берувчилар томонидан риоя этилиши мониторинг қилинди.

Мониторинг давлат органларининг 519 та ҳудудий бошқармасида ўтказилган. Шундан, 105 тасида 363 нафар ходим дам олиш кунлари ва иш вақтидан ташқари вақтларда ишга жалб этилганлиги аниқланган.

Жумладан, 169 нафар ходим дам олиш кунлари, 194 нафари эса иш вақтидан ташқари вақтларда ишга жалб этилган.

◽️Мониторинг натижаси бўйича 105 та давлат органи раҳбарига иш вақти меъёрларига амал қилиш лозимлиги ва ушбу талабларга риоя этмаслик Иш берувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан маъмурий жарима қўлланилишига сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилган. Айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 44,4 млн. сўм маъмурий жарима қўлланилган.

Жараён давом этмоқда.

☝️Давлат хизматчилари мурожаатлари боти — @murojaat_argos_bot

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС_огоҳлантиради

⚡️Очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ҳолати мониторинг қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали томонидан вилоятдаги соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларида ходимларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ҳолати мониторинг қилинди.

▫️Мониторинг давомида 11 та туман тиббиёт бирлашмаларида 22 та ҳолатда мавжуд вакант лавозимларга очиқ танловларсиз ҳамда танлов ғолиби аниқлангунга қадар "в.б." сифатида ходимларини ишга олиш ҳолатлари аниқланди.

◽️Мониторинг натижаси бўйича Булунғур, Жомбой, Нарпай, Нуробод, Пайариқ, Пахтачи, Тойлоқ, Самарқанд туманлари ва Самарқанд шаҳар Тиббиёт бирлашмаларининг 9 нафар раҳбар ходимлари жами 23 млн. 100 минг сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилди.

Шунингдек, ноқонуний ишга қабул қилинганлар бўйича 22 та буйруқ бекор қилиниб, ташкилотларнинг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари бошлиқларига интизомий чора қўллаш учун вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдимнома киритилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС_огоҳлантиради

⚡️Жиззах вилоятида очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ҳолати мониторинг қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларида ходимларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ҳолати мониторинг қилинди.

Мониторинг натижасида 14 та Иш берувчилар томонидан 37 та ҳолатда мавжуд вакант лавозимларга очиқ танловларсиз, тўғридан-тўғри вазифасини бажарувчи ("в.б.") сифатида ходимларини ишга олиш ҳолатлари аниқланди.

Ушбу қонун бузилиш ҳолатларининг 13 таси туман (шаҳар) даражасидаги ва 24 таси ҳудудий даражадаги раҳбарлар томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича Иш берувчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда тақдимномалар чиқарилди ҳамда йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этилиб, барча вакант лавозимларга vacancy.argos.uz платформаси орқали очиқ мустақил танловлар эълон қилиниши таъминланди.

Қайд этилган қонунбузилиш ҳолатларини келгусида такрорланмаслигини таъминлаш, давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларига фақат очиқ мустақил танлов орқали ишга қабул қилинишини таъминлаш бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиқлари қатъий огоҳлантирилди.

Келгусида бундай қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганда масъул раҳбарлар ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир чоралари (маъмурий ва интизомий жазо) чоралари қўлланилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#АРГОС_огоҳлантиради

⚡️ Давлат хизматчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатлари қонун ҳимоясида!


Агентлик томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши билан боғлиқ ўрганишлар ўтказилди ва қатор таъсир чоралари қўлланилди.

Таҳлиллар давомида қуйидагилар аниқланди:

– 490 та ўрганиш ўтказилган;
– 113 та тақдимнома киритилган;
– 79 та маъмурий таклиф берилган;
– 194 та ёзма огоҳлантириш хати юборилган.

Ўрганишларда жами 2671 та ҳолатда қонунбузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

🔰 Жумладан:


◽️ 630 та ҳолатда танлов ўтказиш тартибига амал қилинмаган, 189 нафар фуқаро давлат фуқаролик хизмати лавозимларига танловсиз ишга қабул қилинган ҳамда 5 та ҳолатда кадрлар бўйича раҳбарлик лавозимига номзод Агентлик билан келишмасдан тайинланган;
◽️205 нафар давлат фуқаролик хизматчисининг меҳнатига ҳақ тўлашда уларнинг ҳуқуқлари бузилган;
◽️ 80 нафар давлат фуқаролик хизматчисига меҳнат таътилларини беришда, 72 нафарига нисбатан интизомий жазо чорасини қўллашда қонунчилик талабларига амал қилинмаган;
◽️ 211 нафар давлат фуқаролик хизматчисига эксклюзив ҳуқуқлар татбиқ этилмаган;
◽️ 4 та ҳолатда ишдан бўшатиш тартибига риоя қилинмаган;
◽️29 та ҳолатда жамоа шартномаси қабул қилинмаган ҳамда ходимларга имзо қўйдирган ҳолда таништирилмаган;
◽️ 46 та ҳолатда давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва Одоб-ахлоқ комиссияси тасдиқланмаган;
◽️889 та ҳолатда инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатлар “hrm.argos.uz” электрон платформаси орқали шакллантирилмаган.

◽️Батафсил

☝️Давлат хизматчилари мурожаатлари боти — @murojaat_argos_bot

Каналга уланиш — @argos_uz