Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.8K subscribers
10K photos
1.95K videos
14 files
6.56K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззахдан_репортаж #2_кун

Ҳудудларда “Келажак лидерлари” клубига номзодларни саралашнинг иккинчиси босқичи давом этмоқда. Ёшларнинг шашти ва шижоати баланд. Буни Жиззах вилоятида ўтказилаётган тест жараёнларидан тайёрланган ушбу лавҳада ҳам кўриш мумкин.

🔰 Эслатиб ўтамиз, вилоятда Клубга аъзолик учун жами 430 нафар номзод хужжат тақдим этган. Улардан 178 нафар талабгор иккинчи босқичда иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

Агентлик Ахборот хизмати👇👇👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сирдарёдан_репортаж #2_кун

"Келажак лидерлари" клуби ёшлар учун "социал лифт" вазифасини бажаради

Ушбу лавҳада Танловнинг Сирдарёда бўлиб ўтаётган тест жараёнлари акс этган.
Номзодлар мазкур босқичда ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиёт, маънавият ва тарих, сиёсат ва ҳуқуқ, шунингдек бошқа соҳалар бўйича билим, кўникмаларини синовдан ўтказишмоқда.

🔰Вилоятда 372 нафар номзод ичидан Танловнинг иккинчи босқичига ўтган 138 нафар талабгор соғлом рақобатга киришган. Улар test.argos.uz платформасида "Келажак лидерлари" клуби аъзолари учун махсус ишлаб чиқилган тестлар базаси орқали билим ва салоҳиятларини синовдан ўтказишяпти.

Агентлик Ахборот хизмати👇👇👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
#Хорижий_стажировка
#2_кун #Туркия

⚡️Туркияда ҳам давлат хизматига кадрлар вакансиялар портали орқали қабул қилинмоқда

Шунингдек, мамлакатда ёшлар учун электрон стажировка тизими, инсон ресурслари аналитик ахборотлар тизими, карьерани режалаштириш модули ишлаб чиқилган. Айни дамда Туркияда “Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.

Делегациямизнинг Туркияга малака ошириш мақсадида қилган хизмат сафарининг иккинчи куни ҳам муваффақиятли ўтди.

Унда делегациямиз сафар Дастурига мувофиқ, Туркия Республикаси Президентининг Инсон ресурслари офиси, Маданият ва туризм вазирлигида бўлди. Шунингдек, улар Анқарадан Конья шаҳрига ўтди.

➡️ Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#2_кун
#LIVE

Давлат фуқаролик хизмати ва бошқарув кадрларига қандай талаблар қўйиляпти
?

Бугун Қорақалпоғистонда сектор раҳбарлари учун ташкил этилган семинар-тренингда асосий эътибор шу мавзуга қаратилди.

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Қорақалпоғистон марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбар кадрлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

Бугун ҳудуддаги барча сектор раҳбарлари учун тренинглар ташкил этилди.

Интерфаол методларда ўтказилаётган ўқувларда асосий эътибор — “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, уни амалиётда қўллаш масалалари, раҳбарларнинг аҳоли билан самарали мулоқот қилиш ва шахсий самарадорликни ошириш, замонавий ижтимоий-иқтисодий шароитларда ўзгаришларни бошқариш кўникмалари, Давлатимиз раҳбари топшириқлари асосида ҳудудларда секторлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари таҳлилига қаратилмоқда.

Ўқув ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Forwarded from Otabek Hasanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БАА
#2_кун

Бугун Бирлашган Араб Амирликларига хизмат сафаримизнинг иккинчи кунида БАА Бош вазири офиси ҳамда Муҳаммад бин Рашид номидаги давлат бошқаруви мактаби раҳбарияти билан учрашдик. Музокаралар натижасида қатор амалий натижаларга эришилди.

@otabek_khasanov
#Халқаро_мулоқот
#2_кун

⚡️“Давлат хизматида истеъдодли шахсларни қўллаб-қувватлаш масалалари” мавзусидаги халқаро тадбир доирасида семинар бошланди

◽️Унда етакчи хорижий ва маҳаллий экспертлар, вазирлик ва идораларнинг Инсон ресурсларини бошқариш бўлинмалари масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Аҳамиятлиси, семинарга соҳавий билим ва кўникмага эга жамоатчилик вакиллари ҳам таклиф этилган.

Бугун кун давомида “Давлат фуқаролик хизматини 2030-йилга қадар ривожлантириш стратегияси” лойиҳаси учун таклифлар ишлаб чиқилади.

Айни дамда иштирокчилар таклифлар ишлаб чиқиш учун гуруҳларга бўлинишди.

Семинар давомида Лойиҳа учун устувор йўналишлар, мақсад ва вазифалар, масъул ижрочилар белгиланиб, "Йўл харитаси" ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Каналга уланиш — @argos_uz
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Photo
🔴LIVE
#2_кун

⚡️Конференция доирасида “Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси”нинг 5 та асосий йўналишларини ўз ичига олган сессиялар бугун ҳам ўз ишини давом эттирмоқда...

Замонавий ва самарали давлат фуқаролик хизмати сессиясида стратегик режалаштириш, институционал ролларни аниқ тақсимлаш, инсон ресурсларини режалаштириш, самарали институционал тузилмалар масаласи муҳокама қилинаётган бўлса, Давлат фуқаролик хизматининг жозибадорлигини ошириш сессиясида давлат секторидаги иш берувчи имижи, қадриятлар, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат, инклюзивлик, гендер тенглиги, ижтимоий таъминот, мукофотлаш ва рағбатлантириш тизимлари, профессионал ва иқтидорли ишчи кучини жалб қилиш ҳолатлари таҳлил қилинмоқда.

Қолаверса,

◽️Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш сиёсати сессиясида
давлат хизматчиларининг самарадорлиги ва самарадорлигини баҳолаш, HRM сиёсати, адаптация;

◽️Самарали лидерлик ва ўзгаришларни бошқариш сессиясида юқори ва ўрта бўғиндаги раҳбар кадрларни салоҳиятини ошириш, раҳбарларнинг лавозимга кўтарилиши ва раҳбарларнинг мобиллиги, иқтидорларни бошқариш (Talant management), ўзгаришларни самарали бошқариш ва натижаларга эришиш, стратегик алоқа;

◽️Инсон ресурслари салоҳиятини ошириш сессиясида ўқитиш ва ривожлантиришда компетенция ва тизимли ёндашув, компетенция модели, лавозим профиллари, job analyses, инновациялар ва рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Сессиялар иши якунида таклифлар умумлаштирилиб, Ишчи гуруҳга тақдим қилинади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat