Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
57.8K subscribers
11.1K photos
2.18K videos
14 files
7.24K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик
#БАА

⚡️БАА билан давлат хизмати соҳасида ҳамкорликнинг турли йўналишлари муҳокама қилинмоқда

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги делегацияси Бирлашган Араб Амирликларига хизмат сафарининг иккинчи кунида БАА Бош вазири офиси ҳамда Муҳаммад бин Рашид номидаги давлат бошқаруви мактаби раҳбарияти билан учрашишди.

БАА Бош вазир офисида бўлиб ўтган учрашувда Government Accelerator дастури доирасида давлат хизматчиларини тайёрлаш, захирадаги раҳбар кадрлар ҳамда давлат ташкилотлари раҳбарлари учун тренинг ва стажировкаларни ташкил қилиш, “Давлат секторида инновацион диплом” дастури тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистонда жорий қилиш юзасидан қатор амалий келишувларга эришилди.

Эндиликда давлат хизмати ходимлари таркибини таҳлил қилиш ва прогноз қилиш бўйича БАА методологияси ўрганилади. Шунингдек, Government Accelerator дастури бўйича 50 нафар давлат хизматчиси ўқитилади.

Шундан сўнг, Делегация учун тайёрланган Дастурга мувофиқ, Муҳаммад бин Рашид номидаги давлат бошқаруви мактабига борилди. Учрашув самимий руҳда ўтди. Музокаралар чоғида бошқарув кадрлари учун академик ва ўқув дастурларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш, бу жараёнга етакчи экспертларни жалб қилиш масалаларида қатор келишувларга эришилди.

❗️Хизмат сафари эртага ҳам давом этади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Otabek Hasanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БАА
#2_кун

Бугун Бирлашган Араб Амирликларига хизмат сафаримизнинг иккинчи кунида БАА Бош вазири офиси ҳамда Муҳаммад бин Рашид номидаги давлат бошқаруви мактаби раҳбарияти билан учрашдик. Музокаралар натижасида қатор амалий натижаларга эришилди.

@otabek_khasanov
#Халқаро_ҳамкорлик
#БАА

⚡️ БААда турли соҳа вакиллари учун қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил қилиш имкониятлари ўрганилди

▫️Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги делегацияси БАА Таълим вазирлиги ҳамда Йўллар ва транспорт идорасида бўлди.

БАА Таълим вазирлигида мамлакатдаги таълим тизимининг илғор жиҳатлари ва соҳадаги инновациялар, таълимни самарали ташкил қилиш амалиёти билан танишилди. Икки томонлама музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги ташкилотлари раҳбарлари учун онлайн/офлайн семинарлар, БААда ўқув ташрифини ташкил қилиш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.

Шунингдек, БАА Йўллар ва транспорт идораси раҳбарияти ва мутасаддилари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда БААда транспорт тизими ва инфраструктурасини ташкил қилиш ва ривожлантиришда долзарб билим ва инновацияларнинг аҳамияти, соҳа учун мутахассисларни тайёрлаш тажрибаси бўйича тақдимот ўтказилди. Шундан сўнг, томонлар транспорт соҳасидаги мутахассислар учун ҳамкорликда малака ошириш дастурларини ташкил қилиш масалаларини муҳокама қилишди.

❗️Сафарнинг биринчи ва иккинчи куни ҳақида ўқинг.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Photo
#Халқаро_давра
🔴LIVE


⚡️Тошкентда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлараро тажриба алмашинув давраси ўз ишини бошлади

Унда Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари вакиллари, давлат органлари раҳбарлари, масъуллари, “ICBA”, “Fly Dubai”, Абу-Даби тараққиёт фонди каби ташкилотлар раҳбарияти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда инвестиция лойиҳалари портфели “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм инфратузилмаси ва бошқа йўналишларни қамраб олган.

Қолаверса, давлат хизматини такомиллаштириш, бошқарувдаги кадрлар фаолиятини баҳолаш, тизимни рақамлаштириш бўйича ҳам икки давлат ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ушбу учрашув ҳам давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришиш мақсадида ташкил этилди.

#Ўзбекистон #БАА #Ҳамкорликнинг_янги_даври

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Photo
🔴LIVE

⚡️Икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини ўз ичига олган 8 та кластер доирасида муҳокамалар бошланди

Давра аввалида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари мадҳиялари янгради, икки давлат ҳамкорлигига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг, “Келажак айни дамда: Трансформация даврида ҳукуматни модернизация қилиш” бўйича панел муҳокамаси ташкил этилди. “Ўзбекистон 2030” стратегиясида белгиланган ислоҳотларнинг изчил, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича тақдимот қилинди.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича лойиҳа ва ташаббусларни муҳокама қилиш мақсадида 8 та кластер, жумладан, Инвестициялар ва иқтисодий ўсиш, Энергетика ва инфратузилма, Таълим ва ҳудудларни ривожлантириш, Соғлиқни сақлаш, Атроф-муҳит муҳофазаси, Рақамли трансформация, Туризм, Давлат бошқарувини такомиллаштириш каби йўналишларда қўшма ишчи гуруҳлари ташкил этилди ва жараён бошланди.

#Ўзбекистон #БАА #Ҳамкорликнинг_янги_даври

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
🔴LIVE

⚡️Ўзбекистон-БАА: қатор йўналишларда ҳамкорлик масалалари қизғин муҳокама қилинмоқда

Давлат бошқарувини такомиллаштириш
бўйича кластерга Ўзбекистон томонидан масъул ташкилотлардан бири — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бўлиб, муҳокамалар жараёнида сўнгги йилларда давлат хизматини ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги режалар, ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, айни дамда давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш, раҳбар кадрлар салоҳиятини ошириш, бизнес жараёнларини реинжиниринг қилиш соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Қолаверса, қўшма ишчи гуруҳи соҳада бюрократик тўсиқларни минималлаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини ҳам муҳокама қилишади.

#Ўзбекистон #БАА #Ҳамкорликнинг_янги_даври

#Uzbekistan🇺🇿
#UAE🇦🇪

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat