Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
10.1K photos
1.97K videos
14 files
6.62K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Тошкентда “Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли” мавзусидаги II форум бошланди

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини фаоллаштириш, уларни давлат бошқаруви идораларида қарорлар қабул қилиш даражасида ишлашига эришиш каби долзарб мақсадларни қамраб олган мазкур форумда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов иштирок этди.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хотин-қизлар захирасини шакллантириш ва уларни раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш механизмлари” мавзусидаги маърузасида О.Хасанов хотин-қизларни давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш орқали давлат органлари ва ташкилотларида гендер тенглигини таъминлаш, миллий кадрлар захирасида раҳбар аёллар улушини ошириш, раҳбарлик лавозимлари учун юқори малакали ва муносиб номзодларни саралаш каби муҳим жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиалига раҳбар тайинланди

Инагамов Жовдатхон Султанович
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали раҳбари лавозимига тайинланди.

Ж.Инагамов тайинловга қадар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар филиали раҳбари ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Агентлик жамоаси Жовдатхон Инагамовни юксак ишонч билан қутлаб, масъулиятли фаолиятига муваффақият ва зафарлар тилайди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилади

Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.

▶️ Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталишади:

Мавзу: Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асослари, устувор тамойил ва йўналишлари ҳамда долзарб вазифалари

Маърузачи:
Озотов Азимжон Озотович,
Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот-таҳлилий департаменти Ахборот таҳлили бўлими бошлиғи

Мавзу: Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарз жалб қилиш тартиби

Маърузачи:
Шарипов Шуҳрат Салоҳиддин ўғли,
Молия вазирлиги Макроиқтисодий ва фискал таҳлил департаменти ўринбосари

Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)

Маърузачи:
Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли,
Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси

Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.

☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 15 апрель куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Президент ҳузурида йиғилиш

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда соҳада 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Ахборот хавфсизлигига эътиборсиз бўлаётган раҳбарлар масъулияти оширилади

Йиғилишда барча вазирлик ва идоралар ахборот тизимларининг хавфсизлик даражасини ўрганишга кўрсатма берилди.

— Бунда, биринчи ярим йилликда давлат идораларидаги 50 та, йил якунига қадар яна 120 та ахборот тизимлари танқидий кўриб чиқилади. Ахборот хавфсизлигига эътиборсиз бўлаётган раҳбарлар масъулияти кўриб борилади, — деди давлатимиз раҳбари.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Давлат хизматчилари учун махсус ўқув соати бошланмоқда

Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

🎬 Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

▶️ Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги саҳифасига ўтиб, ушбу ҳавола https://www.youtube.com/watch?v=US5nNhykvKs орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🟢LIVE

⚡️Пойтахтимизда “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда маҳалладаги ёшлар етакчиларининг ўрни” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси бошланди

👉Батафсил

Конференция ишини онлайн кузатиш — https://fb.watch/coM5osoTf_/

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
#Фоторепортаж

⚡️Сиёсий-маърифий билим — самарали давлат фуқаролик хизматини кўрсатишда муҳим

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий саводхонлиги тизимли равишда оширилмоқда. Эътиборингизга бугунги "Сиёсий-маърифат соати"дан фотожамланма тақдим қиламиз!

Ҳар кун ривожланишни мақсад қилган ва ислоҳотларни англаб, халқимиз турмушини яхшилашга ҳаракат қилаётган давлат фуқаролик хизматчиларига миннатдорлик билдирамиз!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat