Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
10.2K photos
1.98K videos
14 files
6.64K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
🔷 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги очиқлик ва тезкорликни таъминлаш мақсадида интернет ва ижтимоий тармоқларнинг имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда қатор қулайликларни тақдим этади.

🟢 argos.uz Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий сайти

🟢 t.iss.one/argos_uz — Агентликнинг телеграмдаги расмий канали

🟢 vacancy.argos.uz — давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

🟢 t.iss.one/vacancy_argos — давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали расмий канали

🟢 t.iss.one/vacancyonline — давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона порталида ўтказилаётган очиқ танловлар жараёнларини онлайн кузатиш канали

🟢 t.iss.one/vacancy_winners — вакант лавозимлар учун ўтказилган очиқ мустақил танловлар ғолиблари эълон қилиб бориладиган расмий канал

🟢 t.iss.one/vacancy_argos_bot — очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларни қабул қилиб, қисқа муддатда жавоб берувчи бот

🟢 ilm.argos.uz давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш портали

🟢 test.argos.uz давлат хизматчилари билимини синовдан ўтказиш модули

🟢 my.argos.uz — “Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими” дастурий-аппарат комплекси, давлат хизматчилари учун яратилган интерактив хизматлар портали

🟢 t.iss.one/murojaat_argos_bot — давлат фуқаролик хизматчиларининг ариза, таклиф, шикоятларини қабул қилувчи махсус бот. Ушбу бот орқали давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.

🟢 t.iss.one/himoya_argos — очиқ танлов орқали давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган кадрларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳи

🟢 t.iss.one/testargosuz — давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш платформасидаги тест саволларидан намуналар бериб борувчи канал.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш истиқболлари ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон Республикаси “Оммавий-ҳуқуқий тадқиқотлар маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти Германиянинг Конрад Аденауэр номидаги Фондининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси кўмагида “Янги Ўзбекистонда оммавий хизматнинг ислоҳоти: онг ва ҳуқуқий сиёсатдаги ўзгаришлар” мавзусида IV Халқаро фанлараро илмий-амалий конференциясини ўтказди.

Мазкур анжуманда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Боту Алимов “Ўзбекистон Республикасида давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида тақдимот қилди.

Маърузада инсон ресурсларини бошқариш концепциялари, соҳанинг устувор йўналишлари, кадрлар салоҳиятини ошириш, касбий ривожлантириш траекторияси каби муҳим омилларга тўхталиб ўтилди, шунингдек, соҳага оид муаммо ва ечимлар ҳақида таҳлилий маълумотлар берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Қутлов

⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасининг фидойи ва жонкуяр ходимларини касб байрамлари билан самимий қутлайди.

Бугун мамлакатимизда соҳа барқарорлигини таъминлашда, халқимиз учун муносиб яшаш шароитларини яратиб беришда тизимдаги 20 мингдан зиёд ҳар бир ходимнинг ҳиссаси катта.

Сизларга мустаҳкам соғлик, куч-ғайрат, шижоат, хонадонингизга қут-барака тилаймиз!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24

⚡️Наманган: Давлат хизматчилари "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сонида фаол иштирок этди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизмати тизимидаги юз минг нафардан ошиқ давлат хизматчиларининг сиёсий-маърифий билимлари тизимли равишда ошириб келинмоқда.

Онлайн ташкил этилаётган ўқувнинг навбатдаги сонида "O'zbekiston 24" телеканали ижодий ходимлари ҳам иштирок этди.

☝️Жараёнлар ҳақида батафсил лавҳада.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Малака_ошириш

⚡️Навоийда давлат органларидаги Кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассислар учун семинар ташкил этилди

Унда давлат бошқаруви, кадрлар сиёсатига оид сўнгги янгиликлар, тизимдаги долзарб масалалар юзасидан давлат хизматчиларига муҳим маълумотлар берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов
#Келажак_лидерлари

⚡️“Келажак лидерлари” махсус малака ошириш дастурининг 1-мавсуми битирувчиларини масъулиятли вазифаларга тайинлаш жараёнлари давом этмоқда

Жумладан,

Қутфиддинов Исломбек Илҳом ўғли – “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ижрочи директорининг биринчи ўринбосари;

Набиев Шоҳзод Рустам ўғли – Ёшлар ишлари агентлиги Сергели тумани бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Дастур битирувчиларини навбатдаги юксак ишонч билан қутлаб, фаолиятларига муваффақият тилаймиз.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Очиқ_мулоқот

⚡️Битирувчи курс талабаларини давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш мақсадида очиқ мулоқотлар республика бўйлаб давом этмоқда

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Бухоро филиали ташаббуси билан ташкил этилган очиқ мулоқотда ҳам давлат фуқаролик хизмати жозибадорлиги, тизимдаги ислоҳотлар, кадрларни қабул қилишнинг очиқ танлов тизими, бугунги ходимларга қўйилаётган талаблар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Вилоятдаги университет ва институтлар битирувчи курс талабалари иштирокидаги учрашувда ёшларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

Шунингдек, учрашувда давлат органлари ва ташкилотларида эълон қилинган вакант лавозимларга ҳужжат топшириб, танлов ғолиби бўлган давлат фуқаролик хизматчилари ҳам иштирок этди, ёшлар билан самимий мулоқот қилди.

👉 Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_эълон

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 2022 йилдаги 2-стипендия танловини эълон қилади!

Ҳужжатлар жорий йилнинг 15 майига қадар қабул қилинади.

☝️Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Давлат хизмати бўйича Остона хаби билан ҳамкорлик ривожланмоқда

Давлат хизмати бўйича Остона хаби томонидан Нур-Султон шаҳрида “Рақамлаштириш соҳасида эҳтиёжлар тадқиқоти бўйича натижаларни таҳлил қилиш” мавзусида минтақавий конференция ташкил қилинди.

Конференцияда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Д.Абдурашидов иштирок этиб, тадбир доирасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган бир қатор учрашувларда қатнашди.

👉 Батафсил

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Бунёдкорлик

⚡️Президент қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Бу ҳақда Президент Mатбуот хизмати маълум қилди.

Дастлаб “Янги Ўзбекистон” университети лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, бу ерда 5 та факультет учун ўқув бинолари, маъмурият, ўқитувчилар ва талабалар учун ётоқхоналар, кутубхона, лаборатория, спорт саройи ва стадион барпо этилади.

Шунингдек, Яшнобод туманида аквапарк ва Юнусобод туманида гуллар боғи барпо этиш, Поп тумани билан Наманган шаҳри ўртасидаги автойўлни кенгайтириш лойиҳалари кўриб чиқилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat