Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.1K subscribers
9.96K photos
1.93K videos
14 files
6.51K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️ Ҳурматли каналимиз аъзолари, ҳозиргина якунланган овозли чат иштирокчилари. Аввало, бизни фаол кузатаётганингиз ва мулоқотимизда иштирокингиз учун миннатдорлик билдирамиз. Овозли чат учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали келган 300 га яқин саволлар ва онлайн тартибда келган 100 га яқин савол ва таклифларнинг вақт нуқтаи назаридан баъзиларига муносабат билдиришнинг имкони бўлмади.

☝️Сизларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб боришга ҳаракат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, бугун 24:00 га қадар сизда “Келажак лидерлари" клубига аъзолик учун рўйхатдан ўтиш имкони бор. Бунинг учун ушбу реклама ролигида ҳудудингиз учун кўрсатилган QR кодни смартфонингизда сақлаб, рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Ҳар бирингиз алоҳида иқтидор ва салоҳиятга эгасиз. Давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш ва бу орқали мамлакатимизда янада фаровон турмуш шароитини яратишда ўз ўрнингиз борлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

Шавкат Мирзиёев: Ислоҳотларимизнинг мазмуни ва руҳи бир-бирига ўхшаш ва уйғундир

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Имрон Хон кенгайтирилган таркибдаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва транзит соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқдилар.

🔰 Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, муштарак маънавий меросимизни биргаликда ўрганиш, илм-фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги анъанавий дўстлик ва кўп қиррали амалий ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани, ҳар иккала мамлакатнинг тараққиёт эришиш йўлидаги ислоҳотлари ҳам бир-бирига ҳамоҳанг ва ўхшаш эканини таъкидлади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС #Давлат_солиқ_қўмитаси #Меритократия_амалда

⚡️Солиқ органларига ишга қабул қилиш очиқ тизим орқали амалга оширилмоқда, бугунга қадар 1 211 та бўш иш ўрнига танлов эълон қилинган

Жорий йилдан Давлат солиқ қўмитасига ишга қабул қилиш Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда, вакант лавозимларнинг ягона очиқ портали орқали амалга оширилмоқда.

☝️Бу эса тизимда коррупциянинг олдини олиш, малакали ва рақобатбардош кадрларни ишга қабул қилиш, бўш иш ўринларини ўз вақтида тўлдириш имконини бермоқда.

➡️ Батафсил лавҳада томоша қилишингиз мумкин.

📹 Лавҳа Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#LIVE #Фоторепортаж

Айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда тизимдаги вакант лавозимларга эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг тест синови босқичи ўтказилмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Xалқаро_конференция

Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари, жами 44 та мамлакат ва 30 га яқин халқаро ташкилот делегациялари, нуфузли хорижий илмий-тадқиқот ва таҳлил марказлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида икки минтақа мамлакатлари ўртасида тинчлик ва дўстлик, ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.

➡️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро конференциядаги нутқи билан ушбу манзилда танишишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Танловга_қабул_якунланди

⚡️"Келажак лидерлари" клубига аъзолик учун 6246 нафар талабгорлар рўйхатдан ўтди

Салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селекция қилиш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилаётган “Келажак лидерлари” клубига аъзолик учун 6246 нафар давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалар рўйхатдан ўтди.

Умумий натижаларга кўра, Андижон (807 нафар), Тошкент шаҳри (652 нафар) ва Фарғона вилояти (650 нафар) етакчилик қилди.

☝️Эслатиб ўтамиз, айни дамда ҳудудларда танловнинг илк босқичи — ҳужжатларни ўрганиш жараёнлари бошланган.

➡️ Қўшимча маълумот олиш: https://t.iss.one/argos_uz/2302

“Келажак лидерлари” — Ўзбекистонда янги авлод захира кадрларини шакллантиришнинг замонавий модули

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_конференция

⚡️Шавкат Мирзиёев: Бизнинг олдимизда Марказий ва Жанубий Осиё, умуман, бутун Евроосиё минтақасини барқарор, иқтисодий ривожланган фаровон ҳудудга айлантириш вазифаси турибди

Президент Ахборот хизмати “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциядан видеоролик тақдим қилди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Онлайн_статистика

⚡️2121 нафар фуқаро очиқ танловлар орқали давлат фуқаролик хизматига қабул қилинди

⭕️ Жорий йилнинг 17 июль соат 11:00 ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz сайтига уланган ташкилотлар сони 11 823 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 2 240 тани ташкил этмоқда.

🔷 Шу пайтга қадар портал орқали эълон қилинган очиқ танловларда 120 818 нафар номзод қатнашган бўлиб, улардан 2 121 нафари давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган. Айни пайтда порталда 45 477 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.

⭕️ Вакансиялар порталининг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz