Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
11K photos
2.14K videos
14 files
7.09K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Раҳбарлик лавозимлари учун ҳам очиқ танловлар бошланди

Айни пайтда #Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги вакант лавозимлар учун ўтказилаётган очиқ мустақил танловларнинг якуний — суҳбат босқичи бўлиб ўтмоқда.

☝️Суҳбатда вилоят бошқармаси бошлиғининг 3 нафар ўринбосари ҳамда барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари вакант лавозимлари учун номзодлар иштирок этмоқда.

❗️Ушбу ҳавола орқали танловнинг суҳбат босқичи жараёнларини онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Ўзбекистон - Германия: давлат хизматини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорлик масалалари келишиб олинди

Жорий йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида Хукуматлараро учрашув ташкил этилган эди.

🔰 Учрашувда томонлар келишган масалалар доирасида Германия иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ) топшириғига мувофиқ Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўзининг янги “Яхши бошқарув (Good Governance)” дастурини ишлаб чиқди. Дастурни 2022 йилнинг январидан ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Шу муносабат билан, ушбу Дастур доирасида икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул вакиллари ва GIZнинг катта мутахассиси Ж. Деппе иштирокида онлайн учрашув ташкил этилди.

☝️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Ҳамдардлик

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Абдумажид Муллажонов узоқ йиллар давомида давлат корхона ва идораларида самарали меҳнат қилиб, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган ташаббускор раҳбар, самимий инсон эди.

Абдумажид Муллажоновнинг ёрқин хотираси қалбимизда қолади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#АРГОС #ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

➡️ Шаффофлик, очиқлик, барчага тенг имконият! Наманганда давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишнинг очиқ танлов жараёнлари “Тафсилот”да.

➡️ “Давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

➡️ "Келажак лидерлари" клуби: янги авлод захира кадрларини шакллантиришда муҳим қадам" мавзусида овозли чат ташкил қилинди.

➡️ Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳоланди.

➡️ Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган маълум тоифадаги ёш мутахассисларнинг маошига қўшимча устама тўланади.

➡️ "Келажак лидерлари" клубига аъзолик учун 6246 нафар талабгорлар рўйхатдан ўтди

➡️ Раҳбарлик лавозимлари учун ҳам очиқ танловлар бошланди.

➡️ Ўзбекистон - Германия: давлат хизматини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов #Келажак_лидерлари

Қурбонов Бобур Самадулло ўғли Қашқадарё вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси Қарши шаҳар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

У бугунга қадар Қарши шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг чақирувгача ёшларни тайёрлаш раҳбари вазифасида ишлаб келган.

🔰“Шуҳрат” медали соҳиби Б.Қурбонов Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг "Келажак лидерлари" дастури битирувчиси ҳисобланади.

☝️Дастур доирасида аввал эълон қилинган баъзи тайинловлар билан танишиш:
https://t.iss.one/argos_uz/1881
https://t.iss.one/argos_uz/2046
https://t.iss.one/argos_uz/2065
https://t.iss.one/argos_uz/2122
https://t.iss.one/argos_uz/2017

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Вакант мактаб директори лавозимига очиқ танловлар давом этмоқда

Сaмaрқaнддa ҳам илк бор тaжрибa-синов тaриқaсидa мaктaб директорлигига номзодлар очиқ тaнлов орқaли сaрaлaнмоқдa. Танлов Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

🔰 Эндиликда республика бўйлаб вакант мактаб директори лавозимига номзодлар очиқ танлов орқали лавозимга тавсия этилади.

Қўшработ туманидаги 45-, Нарпай туманидаги 21-, Тойлоқ туманидаги 32- ва Ургут туманидаги 43-, 99-мактаблардаги вакант директорлик лавозимлари учун эълон қилинган танловда рўйхатдан ўтган номзодларнинг дастлаб малака талаблари ўрганиб чиқилди, шундан сўнг улар учун vacancy.argos.uz портали орқали тест жараёнлари ташкил қилинди. Саралашнинг мазкур босқичидан муваффаққиятли ўтган номзодлар лавозимга тайинланиш учун Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига тавсия қилинади.

☝️Ушбу жараёнлар республика бўйлаб давом этмоқда.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси 272 ўринга мўлжалланган 3-очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

Мамлакатнинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантиришни мақсад қилган профессор-ўқитувчилар, креатив фикрлайдиган истеъдодли ёшлар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар диққатига!

🌐 “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021-2022-ўқув йили учун нуфузли хорижий давлатларда:

➡️ бакалавриат таълим дастури учун 69 ўрин;

➡️ магистратура таълим дастури учун 112 ўрин;

➡️ докторантура таълим дастури учун 91 ўринли стипендиялар ажратишини маълум қилади.

👨🏻‍🎓👩🏻‍🎓Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 20 июлдан – 20 августга қадар республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб, тенг имконият асосида, электрон тарзда қабул қилинади.

🖥 Саралаш босқичи 2021 йил 20 августдан – 20 сентябрга қадар давом этади.

💠 Танловга оид маълумотлар Жамғарманинг www.eyuf.uz сайти орқали эълон қилиб борилади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Республика бўйлаб секторлар фаолияти бўйича 1-ярим йиллик рейтинг натижалари чиқди

Тошкент вилояти 86,6 фоиз натижа билан республика бўйича 6-ўринни эгаллади.

🔰 Бугун вилояти ҳокимлигида секторлар фаолиятида самарадорликка эришиш ва жорий йилнинг 1-ярим йиллик рейтинг натижаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

❇️ Вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ҳам қатнашди.

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга қилган ташрифи давомида берган топшириқлари асосида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда барча сектор раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими амалиётга жорий этилган....

☝️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг.

Кузатиб боринг, барча ҳудудларнинг рейтинг натижаларини маълум қилиб борамиз.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кампаниясига старт берилади

📢 Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов кампаниясига старт берилади.
Шу куннинг ўзида МСК матбуот марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

📹 "Халқаро пресс-клуб" ҳам ушбу жараённи ёритиб боради.

📺 Эфир тўғридан-тўғри соат 11:00 да "O'zbekiston24", "UzReport", "Mening yurtim", "Sevimli", "Zo'r TV" да ўзбек тилида, "Toshkent", "Oilaviy" телеканалларида рус тилида, "Dunyo bo'ylab"да эса инглиз тилида берилади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни маълум бўлди

Бу ҳақда, бугун Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.

Марказий сайлов комиссияси 2021 йилнинг 24 октябрь санасини Ўзбекистон Президенти сайлови куни деб эълон қилди.

☝️ Сайлов Ўзбекистонда илк бор Сайлов кодекси асосида ўтказилади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматига ўз соҳасининг салоҳиятли мутахассислари очиқ танлов асосида ишга қабул қилинмоқда

Эндиликда раҳбарлик лавозимлари учун ҳам очиқ танловлар бошланган.

Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги вакант лавозимлар учун ўтказилаётган очиқ мустақил танловларнинг якуний — суҳбат босқичини "O'zbekiston24" ижодкорлари ҳам кузатишди.

☝️Суҳбатда вилоят бошқармаси бошлиғининг 3 нафар ўринбосари ҳамда барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари вакант лавозимлари учун номзодлар иштирок этди. Батафсил лавҳада.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан эълон қилинган 3-очиқ стипендия танловига аризалар қабули давом этмоқда

🌐 Жамғарма 2021-2022 ўқув йили учун нуфузли хорижий давлатлардаги таълим дастурларига 272 та ўрин ажратган.

бакалавриат таълим дастури учун 69 ўрин;

магистратура таълим дастури учун 112 ўрин;

докторантура таълим дастури учун 91 ўрин.

👨🏻‍🎓👩🏻‍🎓Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йилнинг 20 августига қадар электрон тарзда қабул қилинади.

➡️ Барча номзодлар учун (биринчи даражали ҳужжатлар)

➡️ Бакалавриат учун (биринчи даражали ҳужжатларга қўшимча)

➡️ Магистратура учун (биринчи даражали ҳужжатларга қўшимча)

➡️ Докторантура учун (биринчи даражали ҳужжатларга қўшимча)

Онлайн ҳужжат топшириш бўйича қўлланма

📹 Онлайн ҳужжат топшириш бўйича ВИДЕО қўлланма

💠Қўшимча маълумотлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайтида.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️“Келажак лидерлари” клуби: саралаш босқичи якунланди

Хабарингиз бор, республика бўйлаб фаолияти йўлга қўйилаётган “Келажак лидерлари” клубига аъзоликнинг барча босқичлари ҳақида очиқ ва тезкор тарзда маълумотларни тақдим қилиб бораяпмиз.

Клубга аъзолик учун жами 6246 номзод ҳужжат топширгани ҳақида маълум қилгандик. Ҳар бир ҳудудда ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан белгиланган малака талаблари асосида тақдим қилинган ҳужжатлар ўрганиб чиқилди. Натижага кўра, 2796 нафар номзод Танловнинг иккинчи босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

☝️ Иккинчи босқич — тест босқичи бўлиб, ҳудудларда 27-30 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда. Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида жамоатчилик учун тест босқичи жараёнларини онлайн кузатиш имконияти яратилади.

➡️ Қўшимча маълумот олиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Илк босқичдан муваффақиятли ўтган барча номзодларни қутлаб, тест жараёнларида ҳам омад тилаймиз!

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz