Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
9.96K photos
1.93K videos
14 files
6.51K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Онлайн_статистика #Келажак_лидерлари

⚡️3291 нафар давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалар рўйхатдан ўтди

2021 йил 12 июль ҳолатида кўра, "Келажак лидерлари" клубига аъзолик учун ҳужжат топширган номзодлар сони 3291 нафарни ташкил этмоқда.

📌 Эслатиб ўтамиз, рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг
15 июль санасига қадар давом этади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган #Меритократия_амалда

⚡️Шаффофлик, очиқлик, барчага тенг имконият

“O’zbekiston24” телеканали “Тафсилот" теледастурининг бу галги махсус сонида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали фаолияти ҳақида сўз боради.

🔰Махсус кўрсатувда давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишнинг очиқ танлов жараёнлари жонли тарзда намойиш этилган. Шунингдек, унда давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, секторлар ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини индикаторлар асосида рейтинг баҳолаш тизими каби қатор масалаларда ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилган.

☝️Жараёнлар ҳақида батафсил “Тафсилот"да.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Эълон

📢 Бугун, 13 июль куни соат 16:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан “Давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

🔰Анжуманда Агентлик раҳбарияти, мутасадди вакиллари иштирок этади.

☝️ Матбуот анжумани "O’zbekiston24", "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Шунингдек, анжуман жараёнлари қатор телеканаллар, интернет сайтлари, газета ва радиоларда ҳам ёритилиши режалаштирилмоқда.

▶️ ОАВ ходимлари ва соҳага қизиқувчиларни таклиф қиламиз.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Матбуот_анжумани

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Давлат хизматига очиқ йўл” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов, Агентликнинг Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти мудири Илҳом Қурбонов, ташкилот мутасадди вакиллари, “Келажак лидерлари” дастури битирувчилари, очиқ танловлар ғолиблари, ёшлар иштирок этди.

🔰 Шунингдек, жараён "O’zbekiston24", "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Қатор давлат ва нодавлат телеканаллари, интернет сайтлари, газета ва радиоларнинг вакиллари ҳам иштирок этди.

Матбуот анжуманида асосий эътибор Давлат фуқаролик хизматига қабул қилишнинг очиқ ва шаффоф механизмларини жорий этиш масалаларига қаратилди.

☝️Тафсилотларга тўхталамиз.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Матбуот_анжумани

⚡️ Давлат фуқаролик хизматига очиқ танловлар Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб йўлга қўйилган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб, унинг олдига ягона кадрлар сиёсатини юритиш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

🔰 Фармонда 2021 йил 1 январдан бошлаб — давлат фуқаролик хизмати назарда тутилган республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилиши белгиланган.

☝️Шу мақсадда Агентлик томонидан Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz электрон платформаси ишлаб чиқилди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Матбуот_анжумани

⚡️vacancy.argos.uz электрон платформасига вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда келиб тушади

🔰 Ушбу платформага давлат органларидаги вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан келиб тушади ҳамда танлов эълон қилинган вакант ўрин учун номзодлар томонидан ҳужжатлар электрон тарзда қабул қилинади.

☝️Вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов қуйидаги тартибда ишлайди:

— ҳужжатларни электрон тарзда қабул қилиш (10 кун давомида);
— номзоднинг вакант лавозим малака талабларига мослигини ўрганиш;
— тест синовидан ўтказиш;
— суҳбат жараёни (ассесмент шаклида).
Танловнинг ҳар бир босқичи натижаси онлайн тарзда асослантирилган жавоб билан ҳар бир номзоднинг порталдаги шахсий кабинетига юборилади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Матбуот_анжумани

Илҳом Қурбонов: 112 мингдан ортиқ номзод очиқ танловларда иштирок этди, бу давлат хизматига салоҳиятли кадрларни ишга қабул қилишда қўл келмоқда

Бугунги кунга қадар республиканинг 60 та вазирлик ва идоралари ҳамда 206 та туман (шаҳар) ҳокимликларидаги мавжуд 7 094 та вакант лавозим учун танлов эълон қилиниб, 112 мингдан ортиқ номзодлар иштирок этган.

🔰 Энг кўп вакант лавозимлар учун танловлар Давлат солиқ қўмитаси (1 211 та), Молия вазирлиги (1 053 та), Халқ таълими вазирлиги (962 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (703 та) тизимида ташкил этилди.

Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратида 671 та танлов ўтказилган бўлса, ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикасида — 245 та, Андижон вилоятида — 510 та, Бухоро вилоятида — 523 та, Жиззах вилоятида — 442 та, Қашқадарё вилоятида — 366 та, Навоий вилоятида — 670 та, Наманган вилоятида — 467 та, Самарқанд вилоятида — 657 та, Сирдарё вилоятида — 572 та, Сурхондарё вилоятида — 356 та, Тошкент вилоятида — 481 та, Фарғона вилоятида — 405 та, Хоразм вилоятида — 283 та, Тошкент шаҳрида — 446 та вакансияга очиқ танлов ташкил этилган.

☝️ Бугунги кунга қадар ишга қабул қилинганлардан 734 нафари (38%) — 30 ёшгача бўлган кадрлар, 298 нафари (15%) давлат хизматига биринчи марта қабул қилинганларни ташкил этади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Эслатма

⚡️ “Келажак лидерлари”: Анкеталар қабули тугашига бир кун қолди

Хабарингиз бор, “Келажак лидерлари” клубининг фаолияти Республикамиз бўйлаб йўлга қўйилмоқда.

Мақсад — салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селекция қилиш.

📌 20 ёшга кирган ва 35 ёшдан ошмаган давлат фуқаролик хизматчилари, талабалар ушбу танловда иштирок этишлари мумкин.

☝️ Бунинг учун сиз ўзингиз истиқомат қилаётган ёки таҳсил олаётган ҳудудни танлаб, мобил телефонингизга QR кодни сақлаб олиб, рўйхатдан ўтишингиз керак (QR кодлар ушбу манзилда).

Унутманг, берилган имкониятдан ўз вақтида фойдаланиб қолиш ҳам ярим муваффақиятдир.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Онлайн_мулоқот

⚡️Эртага, 15 июль куни 20:00дан бошлаб каналимизда "Келажак лидерлари" клуби: янги авлод захира кадрларини шакллантиришда муҳим қадам" мавзусида овозли чат ташкил қилинади.

📢 Унда давлат фуқаролик хизматида захира кадрлар тайёрлашнинг зарурати, "Келажак лидерлари" клубининг мақсади, аъзолик тартиби, ёшларни давлат хизматига тайёрлаш механизмлари, Самарқандда тажриба тариқасида ташкил этилган клубнинг муваффақиятли фаолияти ҳақида суҳбатлашилади.

Спикерлар:

🔰Отабек Хасанов
- Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

🔰Абдиҳамид Тамиқаев - Агентлик
Департаменти мудири

🔰Раъно Умарова - Агентликнинг Самарқанд филиали бош инспектори

🔰Шероз Абдувалиев - Самарқанддаги Клуб президенти

🔰Фарангиз Худоёрова - Самарқанддаги Клуб вице-президенти

⚡️Суҳбатга соҳага қизиқувчи ёшлар, давлат фуқаролик хизматчилари ва кенг жамоатчилик иштирок этиши мумкин. Овозли чат ҳаволаси ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.

Икки томонлама дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳоланди ва қўллаб-қувватланди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган маълум тоифадаги ёш мутахассисларнинг маошига қўшимча устама тўланади

Бу ҳақда Президентнинг навбатдаги Фармонида белгиланди. Фармонга биноан:

Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилади.

🔰 Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ойлик устамалар татбиқ этиладиган таълим йўналишлари, тор мутахассисликлар ҳамда давлат органлари, ташкилот ва муассасалари рўйхати шакллантирилади.

📌 Ойлик устамалар 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, иш берувчи ва ёш мутахассис билан 3 йилгача бўлган муддатга тузилган шартнома асосида ёш мутахассиснинг лавозим маошига қўшимча равишда ҳар ой тўлаб борилади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Live stream scheduled for