⚡️ Ҳурматли каналимиз аъзолари, ҳозиргина якунланган овозли чат иштирокчилари. Аввало, бизни фаол кузатаётганингиз ва мулоқотимизда иштирокингиз учун миннатдорлик билдирамиз. Овозли чат учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали келган 300 га яқин саволлар ва онлайн тартибда келган 100 га яқин савол ва таклифларнинг вақт нуқтаи назаридан баъзиларига муносабат билдиришнинг имкони бўлмади.
☝️Сизларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб боришга ҳаракат қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, бугун 24:00 га қадар сизда “Келажак лидерлари" клубига аъзолик учун рўйхатдан ўтиш имкони бор. Бунинг учун ушбу реклама ролигида ҳудудингиз учун кўрсатилган QR кодни смартфонингизда сақлаб, рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
✅ Ҳар бирингиз алоҳида иқтидор ва салоҳиятга эгасиз. Давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш ва бу орқали мамлакатимизда янада фаровон турмуш шароитини яратишда ўз ўрнингиз борлигини эслатиб ўтмоқчимиз.
Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz

Telegram
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
#Диққат
⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалар диққатига!
Эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида “Келажак лидерлари” клуби фаолияти йўлга қўйилади!
🔰Салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш…

#Халқаро_ҳамкорлик
Шавкат Мирзиёев: Ислоҳотларимизнинг мазмуни ва руҳи бир-бирига ўхшаш ва уйғундир
✅ Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Имрон Хон кенгайтирилган таркибдаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва транзит соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқдилар.
🔰 Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, муштарак маънавий меросимизни биргаликда ўрганиш, илм-фан, таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги анъанавий дўстлик ва кўп қиррали амалий ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани, ҳар иккала мамлакатнинг тараққиёт эришиш йўлидаги ислоҳотлари ҳам бир-бирига ҳамоҳанг ва ўхшаш эканини таъкидлади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС #Давлат_солиқ_қўмитаси #Меритократия_амалда
⚡️Солиқ органларига ишга қабул қилиш очиқ тизим орқали амалга оширилмоқда, бугунга қадар 1 211 та бўш иш ўрнига танлов эълон қилинган
✅ Жорий йилдан Давлат солиқ қўмитасига ишга қабул қилиш Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда, вакант лавозимларнинг ягона очиқ портали орқали амалга оширилмоқда.
☝️Бу эса тизимда коррупциянинг олдини олиш, малакали ва рақобатбардош кадрларни ишга қабул қилиш, бўш иш ўринларини ўз вақтида тўлдириш имконини бермоқда.
➡️ Батафсил лавҳада томоша қилишингиз мумкин.
📹 Лавҳа Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

#LIVE #Фоторепортаж
✅ Айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда тизимдаги вакант лавозимларга эълон қилинган очиқ мустақил танловнинг тест синови босқичи ўтказилмоқда.

#Xалқаро_конференция
Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция бошланди
✅ Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган анжуманда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари, жами 44 та мамлакат ва 30 га яқин халқаро ташкилот делегациялари, нуфузли хорижий илмий-тадқиқот ва таҳлил марказлари раҳбарлари иштирок этмоқда.
🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида икки минтақа мамлакатлари ўртасида тинчлик ва дўстлик, ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.
➡️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро конференциядаги нутқи билан ушбу манзилда танишишингиз мумкин.