#Жиззах_вилояти #Келажак_лидерлари
⚡️Лочинбек Жуманов: "Президентимизнинг "Ҳалоллик вакцинаси" ҳақидаги фикрлари моҳиятини англаш биз учун жуда муҳим"
Айни кунларда республикамиз бўйлаб "Келажак лидерлари" клубининг очилиш маросимлари бўлиб ўтмоқда.
✅ Жиззах вилояти ҳокимлигининг Инновацион марказида ҳам тантанали тадбир ташкил этилди. Унда ташкилотчилар, ёшлар ҳамда ОАВ иштирок этиб, ёш лидерларни ушбу муваффақият билан қутлади.
— Бугун давлат хизматчилари ҳақида гап кетганда, аввало, Президентимизнинг "Ҳалоллик вакцинаси" ҳақидаги фикрларини эслайман. Бизга ўхшаган ёш кадрлар ушбу вакцина моҳиятини англаган ҳолда давлат хизматига кириб келсак, тараққиётимиз кутилганиданда тез ривожланади, — дейди Клуб аъзоси Лочинбек Жуманов. — Ушбу Клуб орқали мен тажриба ва билимимни оширишни мақсад қилдим.
✅ Тадбир давомида ёш лидерларга аъзолик Сертификатлари, махсус кўкрак нишонлари ҳам топширилди.
Агентлик Ахборот хизмати👇👇👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube