Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.2K subscribers
10.3K photos
2.02K videos
14 files
6.75K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Президент_нутқига_муносабат #Телемарафон

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг
ёш, масъул вакиллари бугун “O'zbekiston24 ” телеканалида ташкил этилган телемарафонда иштирок этишди.

Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумидаги нутқларига, жумладан иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари — “Келажак лидерлари”ни шакллантириш, ҳоким, вазир, идора ва банк раҳбарлигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини шакллантириш бўйича берган ташаббусларининг келажак авлод кадрларини тайёрлашдаги аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

🔰Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан рамзларимизнинг ёшлар, ёш давлат фуқаролик хизматчилари ҳаёти ва фаолиятидаги роли ҳақида ҳам муносабат билдиришди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz