Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.2K subscribers
10.3K photos
2.02K videos
14 files
6.74K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Президент_нутқига_муносабат #Телемарафон

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг
ёш, масъул вакиллари бугун “O'zbekiston24 ” телеканалида ташкил этилган телемарафонда иштирок этишди.

Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумидаги нутқларига, жумладан иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари — “Келажак лидерлари”ни шакллантириш, ҳоким, вазир, идора ва банк раҳбарлигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини шакллантириш бўйича берган ташаббусларининг келажак авлод кадрларини тайёрлашдаги аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

🔰Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан рамзларимизнинг ёшлар, ёш давлат фуқаролик хизматчилари ҳаёти ва фаолиятидаги роли ҳақида ҳам муносабат билдиришди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Мақсад — давлат органларини юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар билан тўлдириш

Президент қарорига мувофиқ давлат органларини юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар билан тўлдириш мақсадида давлат хизматчилари хорижий тилларни ўзлаштиришига қўшимча имкониятлар яратилади.

🔰 Унга кўра:

➡️ 2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари таълим ташкилотлари ўқитувчиларини шартнома асосида жалб қилиб, ҳафтада камида бир маротаба ходимларни хорижий тилга ўқитиш амалиётини йўлга қўяди;

➡️ 2022 йил 1 январдан бошлаб хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади;

➡️ 2022 йилдан бошлаб давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш талабгорга қўйиладиган мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Тошкент шаҳрида 2 та сектор — Ички ишлар ва Солиқ бош бошқармаларининг ЭМСК натижалари таҳлилига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди

Ўқув-семинар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали ташаббуси билан ташкил этилди. Унда сектор раҳбарлари ва котиблари иштирок этди.

🔰Ўқув давомида сектор раҳбарларини 13 та мақсадли индикаторлар асосида рейтинг баҳолаш тизимининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берилди. Секторларнинг жорий йил биринчи чорагидаги натижалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, секторларнинг "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" билан ишлашда йўл қўяётган айрим камчиликлари муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#АРГОС #ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

➡️ Наманганда "Келажак лидерлари" дастурининг илк битирувчилари — ёш раҳбарлар тенгдошлари билан учрашди.

➡️ Самарқандда махсус малака ошириш курси бошланди.

➡️ Эндиликда Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳам бўш иш ўринларига кадрларни танлов орқали қабул қилади.

➡️ Ўзбекистон - Туркия: давлат фуқаролик хизмати соҳасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

🇺🇿Шавкат Мирзиёев: Ёш кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тарбиялашга қаратилган сиёсатимизни қатъий давом эттирамиз.

➡️ Меритократия амалда: Қамров ошмоқда, эндиликда мактаб директорлари ҳам танлов орқали лавозимга тавсия этилади.

➡️ 350 ўринга мўлжалланган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия танлови ғолиблари рўйхати эълон қилинди.

➡️ 2022 йилдан бошлаб давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлашда яна бир малака талаби мажбурий бўлади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/ar
#Инфографика

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан миллий кадрлар захираси қандай тартибда шакллантириляпти?

🔰Миллий захирадаги шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат...

☝️Инфографикада батафсил.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Президент_нутқига_муносабат #Сўз_ёшларга

"Келажак лидерлари" дастури бизнинг имкониятларимизни кенгайтиради

🔰 ... Бугун биз учун берилаётган имконият ва имтиёзлардан кунлик фаолиятимизда фойдаланаяпмиз. Куни-кеча Тошкент шаҳрида ўтказилган Форумда ҳам мамлакатимиз келажаги учун катта куч эканлигимизга яна бир бор амин бўлдик. Тадбирда Президентимиз иштирок этдилар. Нутқларида қатор масалаларга эътибор қаратилди.

... Айниқса, иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – “Келажак лидерлари”ни шакллантирилиши кўпчилигимизни қувонтирган ташаббус бўлди. Сабаби, тенгдошларим ўқишни тугатиб, қаерда ишлаши, садоқат, фидойилик билан меҳнат қилса, 5-10 йилдан кейин фаолиятини қайси лавозимларда давом эттиришининг асоси йўқ эди. Ушбу таклиф юзлаб тенгдошларим қатори менга ҳам катта мотивация берди.

☝️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Агентликнинг Андижон филиали ҳудуддаги халқ таълими тизими Кадрлар хизмати раҳбарларининг малакасини оширди

🔰 Махсус ташкил этилган ўқув семинарда Халқ таълими вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудлардаги кадрлар бўлими раҳбарлари, ходимлари иштирок этди. Семинарда умумтаълим муассасалари директори лавозимига номзодларни саралаб олиш учун мустақил танловларни ташкил этишнинг асосий қоидалари тушунтирилди.

Жумладан, ўтказиладиган очиқ мустақил танловларни ташкил этишнинг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий асослари ва механизмлари, ташкил этиш босқичлари, кадрлар бўйича масъул ходимлар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳамда малака талабларини ўрганишда одилона ёндашиш лозимлиги бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

☝️ Шунингдек, семинар қатнашчиларига vacancy.argos.uz порталидан фойдаланиш жараёнлари амалий жиҳатдан кўрсатиб берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Наманган

Ёш, истиқболли кадрларни давлат хизматига кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган филиали ташаббуси билан Давлатобод туманида ёшлар ва ёш раҳбарлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди.

☝️Жараёнлар “Yoshlar” телеканалининг “Yangi Davr” информацион дастурида.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жиззах #Очиқ_танлов

Бугун давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилиш жараёнларини очиқ, адолатли ташкил этишга қаратилган қатор чора- тадбирлар амалга оширилмоқда.

🔰 Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали томонидан ташкил этилган семинарда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган қатор масалалар муҳокама қилинди.

☝️Жараёнлар "Diyor" янгиликлар дастурида.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Онлайн_статистика #Меритократия

⚡️Бир вақтнинг ўзида битта давлат органининг 3 та бўш иш ўрнига ҳужжат топширишингиз мумкин, ташкилотлар сони эса чекланмаган

☝️Айни вақтда 1967 та вакант лавозимга очиқ танлов жараёнлари давом этмоқда.

⭕️ Жорий йилнинг 6 июль соат 15:20 ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz сайтига уланган ташкилотлар сони 11767 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 1967 тани ташкил этмоқда.

🔷 Шу пайтга қадар портал орқали эълон қилинган очиқ танловларда 107 698 нафар номзод қатнашган бўлиб, улардан 1931 нафари давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган. Айни пайтда порталда 41 819 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Cамарқанд

⚡️Ёшлар ҳокимга дублёр бўлади

Самарқанддаги энг ёш ҳоким тенгдошлари билан учрашиб, улар билан самимий мулоқот қилди. Бугунги ёшлар ҳам эртанги раҳбарлар! Уларнинг бугун давлат фуқаролик хизмати соҳасига қизиқиши баланд. Бу қизиқиш эса борган сари қатъий мақсадга айланиши керак.

🔰 Нарпайнинг ёш ҳокими билан ташкил этилган учрашувда ҳам шу мақсад кўзланди.

☝️Жараёнлар ҳудудий телерадиокомпания ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳада.

Эслатиб ўтамиз, Давлатимиз раҳбари куни-кеча Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган Форумда 3 нафар ёш ҳоким ҳақида алоҳида тўхталган эди. Ушбу ёш ҳокимлардан бири — Нарпай тумани ҳокими Шерзод Раҳмонов.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалар диққатига!

Эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида “Келажак лидерлари” клуби фаолияти йўлга қўйилади!

🔰Салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селекция қилиш мақсадида Самарқандда тажриба тариқасида фаолияти йўлга қўйилган “Келажак лидерлари” клуби эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида иш бошлайди.

Клубга аъзолик 4 босқичда, очиқ танлов орқали амалга оширилади.

📌 20 ёшга кирган ва 35 ёшдан ошмаган давлат фуқаролик хизматчилари, талабалар ушбу танловда иштирок этишлари мумкин.

Ҳозироқ ўзингиз истиқомат қилаётган ёки таҳсил олаётган ҳудудни танлаб, мобил телефонингизга QR кодни сақлаб олинг ва рўйхатдан ўтинг.

🖇 Анкеталар жорий йилнинг 15 июль санасига қадар қабул қилинади.

⚡️“Келажак лидерлари” — Ўзбекистонда Янги авлод захира кадрларини шакллантиришнинг замонавий модули

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Эълон

Хабарингиз бор, “Келажак лидерлари” ўқув дастурининг янги мавсуми бошлангани ҳақида маълум қилгандик. Ушбу дастурга ўқиш учун рўйхатдан ўтганларга яна бир янгиликни улашмоқчимиз!

🔰Сизда, ҳудудингизда фаолияти йўлга қўйилаётган “Келажак лидерлари” клуби аъзолигига қабул қилиниш имконияти мавжуд.

☝️Бунинг учун ўзингиз истиқомат қилаётган(ишлаётган, таҳсил олаётган) ҳудуддаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг филиаллардаги масъул вакилларига мурожаат қилишингиз мумкин.

➡️ Қорақалпоғистон Республикаси — (361) 222-05-42, (90) 654-02-25

➡️ Андижон вилояти — (374) 223-23-37, (97) 976-10-38

➡️ Бухоро вилояти — (365) 221-03-79, (91) 405-10-44

➡️ Жиззах вилояти — (372) 226-22-41, (90) 316-32-41

➡️ Қашқадарё вилояти — (375) 221-13-12, (99) 105- 07-75

➡️ Навоий вилояти — (379) 223-88-42, (90) 951-86-14

➡️ Наманган вилояти — (369) 227-12-55, (93) 405-99-10

➡️ Самарқанд вилояти — (355) 701-11-16, ( 93) 335-50-59

➡️ Сирдарё вилояти — (367) 225-56-65, (90) 255-62-55

➡️ Сурхондарё вилояти — (376) 223-40-67, (99) 525-27-50

➡️ Тошкент вилояти — (370) 762-58-70, (99) 403-45-05

➡️ Фарғона вилояти — (373) 243-92-28, (94) 131-24-01

➡️ Хоразм вилояти — (362) 223-02-87 (90) 713-36-26

➡️ Тошкент шаҳри — (71) 207-80-26, (90) 358-14-00

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz