Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.1K subscribers
11K photos
2.15K videos
14 files
7.11K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
⚡️Навоий вилоятидаги давлат ташкилотларининг вакант лавозимларига эълон қилинган очиқ танловларда иштирок этинг!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги ташкилотларнинг бўш иш ўринларини малакали ва муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Навоий вилоят Молия бош бошқармаси бошқарма ва унинг тизимидаги вакант лавозимларига;

Навоий вилояти Ғазначилик бошқармаси тизимининг вакант лавозимларига;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Навоий вилояти бошқармаси тизимининг вакант лавозимига;

Навоий вилояти Бандлик Бош бошқармаси тизимининг вакант лавозимларига;

Учқудуқ тумани ҳокимлигининг вакант лавозимларига.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиhttps://vacancy.argos.uz орқали рўйхатдан ўтишлари, мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Аризалар 2020 йилнинг 10 октябридан 24 октябригача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма: https://pdfhost.io/v/Tn8mnORk._cdr.pdf

Порталнинг расмий каналига аъзо бўлингhttps://t.iss.one/vacancy_argos

#vakant #вакант #Навоий #Navoiy