Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
9.96K photos
1.93K videos
14 files
6.51K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Бугун_АРГОСда

⚡️Вазирлик, идоралар, ҳокимликларнинг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари масъуллари билан мулоқот ташкил этилди

Бугун Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарлари билан мулоқот қилди. Онлайн тартибда ташкил этилган учрашувда соҳага оид бир нечта масалалар танқидий-таҳлилий кўрилди.

Мулоқот аввалида давлат бошқарувини сифат жиҳатдан янада яхшилаш, давлат хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида амалга ошириётган ишлар, ўзгаришлар "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун ижросини таъминлаш, негизида халқимизга сифатли хизмат кўрсатиш масаласи борлиги таъкидланди.

🔰 Шундан сўнг, соҳага оид қатор масалалар юзасидан мавжуд ҳолат таҳлил қилинди:

◽️ hrm.argos.uz электрон платформасида ходимларнинг маълумотларини тўлиқ киритиш, қисқа муддатда мавжуд камчиликларни бартараф этиш;

◽️Белгиланган кўрсаткичлар асосида вазирлик ва идораларнинг инсон ресурларини бошқариш бўйича фаолиятини баҳолаш рейтингини шакллантириш;

◽️Давлатимиз раҳбари кўрсатмаси асосида жорий йилнинг 7 сентябрдан бошланадиган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси бўйича ўқувларни сифатли ташкил этиш, мазмун-моҳиятини давлат хизматчиларига етказиш;

◽️ Вазирлик ва идораларда давлат фуқаролик хизматчиларининг сифат таркибини ўрганиш;

◽️Вазирлик, идора ва ҳокимликлардаги талабгор йўналишлар учун "Эл-юрт умиди" жамғармаси билан ҳамкорликда мақсадли квота белгилаш.

Ҳар бир йўналишдаги мавжуд ҳолат мисоллар ёрдамида танқидий-таҳлил қилинди. Соҳани ривожлантиришда, давлат хизмати жозибадорлигини оширишда кадрлар билан ишлаш бўлинмалари вакилларининг ўрни алоҳида эканлиги яна бир бор таъкидланди.

Қисқа муддат ичида юқорида кўрсатилган масалалар ижросини сифатли таъминлаш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек, самарадорлиги юқори "кадровик"лар рағбатлантирилиб борилиши билдирилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Бугун_АРГОСда

⚡️Республика даражасидаги раҳбар кадрлар ҳамда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун қисқа муддатли малака ошириш курси бошланди


Давлат хизмати жозибадорлиги, самарадорлигини таъминлаш кўп жиҳатдан давлат хизматчисининг касбий тайёргарлиги, билим ва кўникмаларига боғлиқ. Шу сабаб, бугун давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини ошириб бориш — долзарб масалалардан бири.

Давлатимиз раҳбари ҳам турли даражадаги раҳбарлик лавозимларига янгича фикрлайдиган, ташаббускор, юқори малакали, билимли ва эл-юртга садоқатли кадрларни танлаш, уларни мақсадли равишда раҳбарликка тайёрлаш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда.

Бугун Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар марказий аппаратларида фаолият юритаётган таркибий бўлинма раҳбарлари учун қисқа муддатли малака ошириш курси шу мақсадда ташкил этилди. График асосида ушбу Дастур доирасида минг нафар хизматчиларнинг малакасини ошириш белгиланган. Шунингдек, Жиззах вилоятидан Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ҳам навбатдаги ўқув ташкил этилди.

Ўқувлар давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати каби йўналишларда машғулотлар ва тренинглар ташкил этилади.

Дастурдан маданий тадбирлар ҳам ўрин олган.

Каналга уланиш —
@argos_uz
#Бугун_АРГОСда

⚡️Малака ошириш, мулоқот ва ўзаро тажриба алмашиш майдони

◽️Республика даражасидаги раҳбар кадрлар ҳамда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун қисқа муддатли малака ошириш курси бошланди.

Давлат хизмати жозибадорлиги, самарадорлигини таъминлаш кўп жиҳатдан давлат хизматчисининг касбий тайёргарлиги, билим ва кўникмаларига боғлиқ. Шу сабаб, бугун давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини ошириб бориш — долзарб масалалардан бири.

Давлатимиз раҳбари ҳам турли даражадаги раҳбарлик лавозимларига янгича фикрлайдиган, ташаббускор, юқори малакали, билимли ва эл-юртга садоқатли кадрларни танлаш, уларни мақсадли равишда раҳбарликка тайёрлаш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда.

Бугун Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар марказий аппаратларида фаолият юритаётган таркибий бўлинма раҳбарлари учун қисқа муддатли малака ошириш курси шу мақсадда ташкил этилди. График асосида ушбу Дастур доирасида минг нафар хизматчиларнинг малакасини ошириш белгиланган. Шунингдек, Фарғона, Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Сурхондарё вилоятидан Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ҳам навбатдаги ўқув ташкил этилди.

Ўқувлар давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, коррупцияга қарши кураш, давлат хизматини рақамлаштириш, бошқарув маҳорати каби йўналишларда машғулотлар ва тренинглар ташкил этилади.

Дастурдан маданий тадбирлар ҳам ўрин олган.

Каналга уланиш —
@argos_uz
#Бугун_АРГОСда

⚡️Давлат хизматчилари олдида халқимиз ҳаётини янада яхшилашдек муҳим вазифа турибди

◽️
Раҳбарликка тайёрлов курслари давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бугун Захира тизими илғор хорижий тажриба ва миллий амалиёт уйғунлиги асосида такомиллашди. Назария ва амалиёт интеграция қилинди.

Бугун ҳам Давлат бошқаруви академиясида Наманган, Сирдарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ҳам навбатдаги ўқув ташкил этилди. Курснинг очилиш маросимида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти, масъул вакиллари ҳамда ОАВ иштирок этди.

Шунингдек, вазирлик ва идоралар марказий аппаратларида фаолият юритаётган таркибий бўлинма раҳбарлари учун қисқа муддатли малака ошириш курси ташкил этилди. График асосида ушбу Дастур доирасида минг нафар хизматчиларнинг малакасини ошириш белгиланган.

Очилиш маросимида сўз олганлар давлат фуқаролик хизмати олдидаги энг муҳим вазифа сифатида — халқ ҳаётини янада яхшилаш, одамлар розилигига эришиш эканлигини таъкидлашди. Бугунги раҳбарлар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида батафсил тушунтирилди. Ўқув курсининг ҳар бир сониясидан унумли фойдаланиш кераклиги таъкидланди.

Бугун жамоани ягона мақсад йўлида жипслаштира оладиган, турли мураккаб шароитларда ҳам қарор қабул қила оладиган ва мослаша оладиган бошқарув кадрлари керак, — деди Академия ректори Адхам Бекмуродов.

Эслатиб ўтамиз, Захира тизими — давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олиш, миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал кадрларни тайёрлаш мақсадида шакллантирилмоқда.

Ўқув курси давомида тингловчиларнинг турли йўналишларда компетенциялари янада оширилади, раҳбарлик кўникмалари ривожлантирилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун_АРГОСда

⚡️“Раҳбар аёллар мактаби”нинг янги мавсуми ўқув курси бошланди


◽️Бугун ПФ-87-сонли Фармонга биноан Миллий кадрлар захирасидан раҳбарлик лавозимларига номзодларни тавсия этишда хотин-қизларнинг улушини инобатга олиш тизими жорий этилган. Шунингдек, Фармон билан “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури фаолияти йўлга қўйилди. Дастур доирасида 100 нафар ёш раҳбар аёллар ўқитилди.

Ўқувнинг жорий йилги мавсуми Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудий ҳокимликлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Дастлаб 293 нафар давлат ва жамиятнинг турли соҳаларида фаол бўлган хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди. Уларнинг ижтимоий-сиёсий билим даражаси ҳамда шахсий ва касбий фазилатларини аниқлашга йўналтирилган тест синови ҳамда суҳбат ташкил этилди. Натижада 50 нафар номзод янги мавсум ўқувлари учун тавсия этилди.

Бугун ушбу мавзумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ҳамкор ташкилотлар раҳбарияти соҳада хотин-қизлар учун яратилган шароитлар, уларнинг салмоғини ошириш, меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва фаолиятини рағбатлантириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

Янги мавсум “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув курси режаси 12 ҳафтага мўлжалланган бўлиб, аудитория машғулотлари, маҳорат дарслари, масофавий таълим (онлайн), маҳаллий стажировка (дублёрлик), аттестация (ЭССЕ ёки тест шаклида), лойиҳа ишини тайёрлаш ва уни ҳимоя қилиш босқичларини ўз ичида олади.

Дастур якуни бўйича ўқувларни муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларни хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари, илмий марказлари ва компанияларида малака оширишини ташкил этиш режалаштирилган.

Шунингдек, тингловчилар Миллий кадрлар захирасига киритилади ва давлат фуқаролик хизматидаги юқори турувчи лавозимларга тавсия этиб борилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Бугун_АРГОСда

⚡️"Эл-юрт умиди" жамғармасининг айни дамда таътил сабаб, ватанида бўлиб турган стипендиатлари учун махсус ўқув-семинар ташкил этилди

Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган семинар "Янги Ўзбекистон истиқболи учун бирлашамиз!" шиори остида ташкил этилди. Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Жамғарма раҳбарияти, Академия профессор-ўқитувчилари, хориждаги нуфузли ОТМларга таҳсил олаётган 200 нафарга яқин талабаларимиз иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, бугун ёшларимизни давлат кўмаги билан чет элда ўқитиш тизими — давлат хизматини салоҳиятли, ватанпарвар кадрлар билан тўлдиришнинг замонавий модули сифатида шаклланди.

Ўзбекистонга ким, нима билан қайтади? Мулоқот жараёнида ушбу масалага асосий эътибор қаратилди.

Мақсад йўлидан босқичма-босқич кўтарилиш принциплари таҳлил қилинди. Ёш кадрларнинг муваффақият сири, чўққини забт этишдаги тўсиқ ва муаммолар, меҳнат кўникмаларини эгаллаш меъзонлари ва муваффақият нуқтаси ҳақида фикр алмашилди.

Мулоқотда ёшларимиз фаоллик кўрсатди, келажак режалари билан ўртоқлашди, якин йилларда давлат бошқарувидаги жадал ислоҳотлар иштирокчиси бўлиб, халқимизга самарали хизмат кўрсатиш ниятида эканликларини билдиришди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Photo
🔴LIVE
#БУГУН_АРГОСДА

⚡️Тошкентда “Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳасини такомиллаштириш – ЕИ илғор тажрибасидан фойдаланиш” мавзусидаги конференция ўз ишини бошлади

Конференция Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда ҳамкор ташкилотлар раҳбарияти ва масъуллари, дипломатик корпус ҳамда илмий муассасалар вакиллари, вазирлик, идоралар ходимлари ҳамда ОАВ иштирок этмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида “Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси”ни ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизмати соҳасида мавжуд тизимли муаммолар, хориждаги устувор йўналиш ва тенденциялар қайтадан ўрганилди ҳамда соҳани ривожлантиришга қаратилган илғор таклифлар асосида “Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси”, самарадорлик кўрсаткичлари ва Стратегияни амалга ошириш бўйича 2025-2027 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Конференция Стратегия лойиҳасини илмий муассасалар вакиллари ҳамда хорижий экспертлар, жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилди. Шунингдек, анжуман доирасида Стратегиянинг 5 та асосий йўналишини ўз ичига олган сессиялар ҳам ташкил этилади.

Айни дамда конференция очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Photo
#Бугун_АРГОСда
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Ўзбекистонда илк маротаба раҳбарликка тайёрлайдиган қўшма таълим дастури иш бошлади

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси томонидан Ханнс Зайдел жамғармаси ҳамда Бавария давлат бошқаруви мактаби ҳамкорлигида амалга оширилди.

Дастур 2023 йилда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Ханнс Зайдел жамғармаси ўртасида имзоланган Англашув меморандуми доирасида амалга оширилди.

Ўзбекистонда илк бора хорижий ҳамкорлар билан ташкил этилаётган “Ҳокимликка тайёрлаш мактаби” қўшма таълим дастури энг аввало замонавий шароитларда бошқарув кадрларининг касбий билим ва савиясига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг захирасини яратишни мақсад қилиб олган.

Дастурга туман (шаҳар) ҳокимлари лавозимига захирага олинган кадрлар орасидан 56 нафар номзод (KPI кўрсаткичларига мувофиқ) танлаб олинди.

◽️Батафсил

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Бугун_АРГОСда

⚡️“Келажак лидерлари” махсус малака ошириш дастурининг янги мавсуми бошланди


◽️Дастурнинг очилиш маросими Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ташкил қилинди.
Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Институт раҳбарияти, масъул вакиллари, ҳамкорлар, Дастур иштирокчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўқув дастури давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган ўрта бўғин бошқарув раҳбарларининг стратегик фикрлаш, тизимли таҳлил, сунъий интеллект асослари ва қўлланиши, мулоқот маданияти, муаммоларни манзилли ҳал этиш, ислоҳотлар ва жадал ривожланиш даврида трансформацион лидерлик бўйича кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган.

Дастурнинг бу галги мавсуми учун ҳам республиканинг 14 та ҳудудида фаолият олиб бораётган, Миллий кадрлар захирасидаги салоҳиятли давлат хизматчилари орасидан 50 нафари саралаб олинди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — @argos_uz