Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.3K subscribers
9.85K photos
1.91K videos
14 files
6.45K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Келажак #лидерлари #Бухоро

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат фуқаролик хизматида ягона кадрлар сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш билан бирга, давлат фуқаролик хизматига ёшларни кенг жалб этиш, улар ўз иқтидорини кўрсата билишлари учун зарурий шарт-шароитларни яратиш, улар очиқ мустақил танловлар орқали давлат фуқаролик хизматига ишга киришларида мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида ҳудудларда ёшлар билан очиқ мулоқотларни ташкил этиб келмоқда.

Бу гал агентлик раҳбарияти бундай учрашувларни Бухоро вилоятида давом эттирди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
​​#Фарғона #келажак #лидерлари

"Келажак лидерлари" мавзусидаги очиқ мулоқот қандай ўтди? Учрашувда иштирок этган 1000 нафар ёшлар қандай маълумотларга эга бўлди?

📢Аввал хабар берганимиздек жорий йилнинг 6 феврал куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Хасановнинг Фарғонанинг фаол ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

🤝Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур очиқ мулоқотда 21 ёшдан 30 ёшгача бўлган 1000 нафардан зиёд иқтидорли, фаол талаба-ёшлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритиб келаётган ёш кадрлар иштирок этди.

📌Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномасида ёшларга оид давлат сиёсатини таъминлаш юзасидан берилган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда Давлат раҳбарининг 4-5 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ёшлар билан ишлашда Фарғона тажрибаси яратиш бўйича берган топшириқларини ёш кадрларга етказиш, уларга бугунги кунда яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, давлат хизматига кирган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ёшларни давлат фуқаролик хизматига кенг жалб этиш, ёшлар орасида давлат хизматининг нуфузини ошириш, ёшларни давлат ташкилотлари ва органлари фаолиятига қизиқтириш борасида сўз юритилди.

Учрашув давомида вилоятда ёш фаол кадрлар учун “Келажак лидерлари” клуби фаолиятини йўлга қўйиш, келгусида ушбу клуб аъзолари Фарғонанинг “Олтин заҳираси” бўлиши алоҳида таъкидланди.

📎Ушбу клуб фаолияти юзасидан вилоят ҳокими билан меморандум имзоланиши, клубнинг низом ҳамда йўриқномалари ҳамда аъзоликка қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси Агентлик филиали зиммасига юклатилди.

⚡️Шунингдек, учрашув давомида давлат фуқаролик хизмати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, vacancy.argos.uz сайтининг ишга туширилганлиги, давлат органлари ва ташкилотларида ходимларнинг очиқ мустақил танлов асосида ишга қабул қилинаётгани, давлат фуқаролик хизматида ёшлар ва хотин-қизларнинг улуши юзасидан, шунингдек, бугунги ёш лидерлар олдига қўйилаётган вазифалар, 2030 йилгача давлат фуқаролик хизматчисида шакллантирилиши лозим бўлган 10 та асосий кўникмалар тўғрисида тушунчалар берилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона #ёшлар #келажак #лидерлари

Аввал ваъда берганимиздек, Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасановнинг Фарғона вилоятида "Келажак лидерлари" мавзусида ёшлар билан учрашувининг видео лавҳасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Ёшлар" телеканалида "Yangi Davr" информацион дастури.

Агентлик расмий канали - https://t.iss.one/argos_uz
#келажак
#лидерлари
#Ўзбекистон

"Келажак лидерлари" махсус малака ошириш дастурининг илк тингловчилари.

https://t.iss.one/argos_uz
#келажак
#лидерлари
#Ўзбекистон
#АРГОС

"Келажак лидерлари" махсус малака ошириш дастурининг очилиш маросимидан фоторепортаж.

Агентлик Ахборот хизмати —
https://t.iss.one/argos_uz