Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.2K subscribers
9.85K photos
1.91K videos
14 files
6.45K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Агентлик ҳузурида Жамоатчилик кенгаши иш бошлади

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузурида
Давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш бўйича Жамоатчилик кенгаши ўз ишини бошлади.

Жамоатчилик кенгаши Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги алоҳида таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек, жамоатчилик ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг таниқли вакиллари, жами 19 нафар аъзолардан иборат таркибда шакллантирилди.

Бугун Жамоатчилик кенгашининг биринчи муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда агентлик ҳузурида Жамоатчилик кенгашини тузишдан асосий мақсад, кенгашнинг ваколатлари ва вазифалари юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

Сўнгра Жамоатчилик кенгаши аъзоларига агентлик томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар,
Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш Стратегияси лойиҳаси ҳамда Жамоатчилик кенгашининг 2021 йилга мўлжалланган
Иш режаси лойиҳаси юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона #ёшлар #келажак #лидерлари

Аввал ваъда берганимиздек, Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасановнинг Фарғона вилоятида "Келажак лидерлари" мавзусида ёшлар билан учрашувининг видео лавҳасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Ёшлар" телеканалида "Yangi Davr" информацион дастури.

Агентлик расмий канали - https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Меритократия_амалда

#Монополияга_қарши_курашиш_қўмитаси

Аввал хабар берилганидек, шу йилнинг 5-10 февраль кунлари Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган очиқ мустақил танловларнинг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Қўмитанинг марказий аппаратидаги 4 та вакант лавозимни эгаллаш учун жами 68 нафар номзод ушбу босқичда қатнашди.

❗️Танловнинг якуний босқичи — ассесментнинг тақдимот усулида бўлиб ўтди: бунда ҳар бир вакант лавозим учун номзодларга олдиндан мавзулар берилган бўлиб, улар томонидан танланган мавзу атрофлича таҳлилий очиб берилди.

🔴 Очиқ танловларнинг янада шаффофлигини таъминлаш мақсадида илк маротаба республика даражасидаги ташкилотда бўлиб ўтган якуний босқич ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Танловнинг якуний босқичи юзасидан тайёрланган лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.

▶️ vacancy.argos.uz

Порталнинг расмий канали
https://t.iss.one/vacancy_argos
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Спикерлар ўқув соатида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:

🔸 Ҳафта мобайнида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти;

🔸 Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари;

🔸 Аҳоли кенг қатламлари, айниқса ёшлар орасида Мустақиллик ғоялари, шунингдек, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат, миллий ўзликни англаш ғояларини янада чуқур сингдириш масалалари;

🔸 Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш чора-тадбирлари;

🔸 Ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги муаммолар таҳлили ва уларнинг ечими.

🟩 Сиёсий маърифат соати 12 февраль соат 09:00да бошланади ҳамда уни қуйидаги YouTube каналида кузатиб боришингиз мумкин.

Агентлик расмий канали - https://t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Давлат хизматчилари ўртасидаги йирик спорт фестивалига марҳамат!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида 12-14 февраль кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғида анъанавий «Chimgan Challenge» спорт фестивали ўтказилади.

🏂⛷️ Унда мамлакатимиздаги вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликларнинг спорт тарғиботчилари баскетбол, волейбол, бадминтон, мини-футбол, тоғ чанғиси ҳамда сноуборд бўйича ўзаро мусобақалашади.

🕜 Спорт фестивалида иштирок этиш истагини билдирган давлат ташкилотларининг Спорт тарғиботчиларини 12 февраль куни соат 13:30да Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги биносида кутиб қоламиз.

🥇Спорт фестивалида иштирок этинг ҳамда қишки спорт турларининг ҳақиқий завқини ҳис қилинг!

Агентлик расмий канали — @argos_uz
Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизими тубдан такомиллаштирилади. Бу борада Давлат раҳбарининг тегишли фармони қабул қилинди.

Батафсил.

Агентлик расмий канали: https://t.iss.one/argos_uz
🔷 Айни вақтда давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтмоқда.

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Спикерлар ўқув соатида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:

🔸 Ҳафта мобайнида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти;

🔸 Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари;

🔸 Аҳоли кенг қатламлари, айниқса ёшлар орасида Мустақиллик ғоялари, шунингдек, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат, миллий ўзликни англаш ғояларини янада чуқур сингдириш масалалари;

🔸 Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш чора-тадбирлари;

🔸 Ҳудудларни ободонлаштириш соҳасидаги муаммолар таҳлили ва уларнинг ечими.

🟩 Сиёсий маърифат соатини агентликнинг YouTube каналида кузатиб боришингиз мумкин.

Агентлик расмий канали - https://t.iss.one/argos_uz
#Семинар #Наманган #Секторлар

Жорий йилнинг 11 февраль куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда Наманган вилоятида сектор раҳбарлари ва сектор котиблари учун ўқув-семинарлари ташкил этилди.

Ана шундай семинарлардан бири вилоятнинг 2-секторида ҳам бўлиб ўтди. Семинар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори, агентликнинг вилоят филиали раҳбари, вилояти прокурори иштирокида бўлиб ўтди.

Батафсил шу ерда ўқинг

Агентлик расмий канали - https://t.iss.one/argos_uz
#Тезкор

Профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли test.argos.uz сайти вақтинчанлик ишламайди

Бугун, 12 февраль соат 13:00дан Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули — test.argos.uz электрон ахборот тизимида профилактик техник ишлар олиб борилиши муносабати билан мазкур тизим вақтинчалик фаолият кўрсатмаслигини маълум қиламиз.

Ушбу тизим қайта ишга тушганда қўшимча хабар берилади.

❗️ Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз!

Агентлик расмий канали - https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ #биз #ҳақимизда

Янгиликлар 24 | Давлат хизматчилари учун психологлар иштирокида тренинг ташкил этилди.

#11feb #uzbekiston24

Агентлик расмий канали - @argos_uz
#Семинар #Наманган #Секторлар

👉Аввал хабар берганимиздек, ҳозирда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти Наманган вилоятида давлат хизматини ривожлантириш, инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш соҳасида мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш, ҳудуддаги раҳбар кадрлар билан фикр алмашиш, таклиф ва мулоҳазаларини муҳокама қилиш, секторлар фаолиятида самарадорликка эришишда агентлик томонидан услубий кўмаклар беришни ташкил этиш мақсадида Наманган вилоятида хизмат олиб бормоқда.

Агентлик раҳбарияти Наманган вилоятига қилган хизмат сафарининг биринчи кунида бир қатор муҳим учрашувлар, жумладан, сектор раҳбарлари ва котиблари билан муҳокамалар бўлиб ўтди. Ана шундай учрашувлардан бири вилоят ИИБ биносида ташкил этилди.

Батафсил
шу ерда ўқинг!

Агентлик расмий канали - https://t.iss.one/argos_uz