Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54K subscribers
10.1K photos
1.97K videos
14 files
6.62K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Халқаро_майдон

⚡️Корея Республикасида Давлат хизматлари бўйича БМТ Глобал форуми бўлиб ўтмоқда


Ушбу Форумда Ўзбекистон делегацияси, жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари ҳам иштирок этмоқда.

БМТ Халқаро Форуми 2003 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинмоқда.

Форум доирасида БМТнинг давлат хизмати учун нуфузли халқаро мукофоти (UNPSA) ҳар икки йилда бир марта берилади. Ҳозиргача мукофот 82 мамлакатда 250 дан ортиқ ташаббусларга топширилган.

Форумнинг мақсади — давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, истеъдодларни давлат хизматига жалб этиш, давлат хизматларини кўрсатишда рақамлаштириш имкониятларидан фойдаланиш соҳасида илғор тажриба, ғоялар ва инновациялар алмашинуви учун юқори даражадаги глобал платформа яратишдан иборат.

Маълумот учун, 2025 йилнинг 24-26 июнь кунлари Давлат хизматлари бўйича БМТ Глобал форуми Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган. Унга дунёнинг турли мамлакатларидан 450 нафаргача иштирокчини жалб этиш режалаштирилган.

▫️Форумнинг очилиш маросимини қуйидаги ҳавола орқали кузатиш мумкин.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Халқаро_майдон

⚡️БМТ Тараққиёт Дастури билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди


Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигида БМТ Тараққиёт Дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги доимий вакили вазифасини бажарувчи Анас Файёд Қарман иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашув аввалида Агентлик фаолият йўналишлари ва эришилган ютуқлар, шунингдек, БМТТДнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида давлат хизмати йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш масаласига урғу берилганлиги мамнуният билан қайд этилди.

“Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” лойиҳаси 1-фазаси доирасида Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг иштироки сарҳисоб қилинди. Лойиҳа 2-фазаси давомида ҳамкорликни давом эттиришга келишилди.

Шунингдек, томонлар кейинги йилларда давлат хизматини ривожлантиришга қаратилган алоҳида лойиҳаларни амалга ошириш масаласини кўриб чиқишди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Халқаро_майдон

⚡️Бир гуруҳ ўзбекистонлик давлат хизматчилари Туркияда стажировка ўтамоқда


◽️Дастур — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Туркия Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Агентлик, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирок этаётган стажировка дастури Туркиянинг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришда жорий қилинган рақамли дастурлари ҳамда инновацион ечимлари билан танишиш, соҳада ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилди.

Иштирокчиларнинг Дастур давомида инсон ресурсларини бошқаришда жорий қилинган замонавий усуллар ва рақамли ечимлар бўйича тажриба алмашиши, ишга кирган янги ходимларни давлат хизматига мослаштириш усулларини ўрганиши, Туркиянинг вазирлик ва идоралари Инсон ресурсларини бошқариш департаментлари фаолияти билан яқиндан танишишлари белгиланган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_майдон

⚡️Ўзбекистон ва Туркия вакиллари инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришда рақамли дастурлар фаолиятини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилмоқда

◽️Аввал хабар берганимиздек, бир гуруҳ давлат хизматчиларимиздан иборат делегация айни кунларда Туркия Республикасида стажировка ўтамоқда.

Агентлик, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларнинг масъул вакиллари иштирок этаётган стажировка дастури инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантиришда жорий қилинган рақамли дастурлар фаолияти билан яқиндан танишишга йўналтирган.

Дастур доирасида иштирокчилар Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон ҳўжалиги, Савдо, Ғазна ва молия, Шаҳарсозлик ва иқлим ўзгариши вазирликларида бўлишди.

Учрашувлар доирасида инсон ресурсларини бошқаришда жорий қилинган замонавий усуллар ва рақамли ечимлар, ишга кирган янги ходимларни давлат хизматига мослаштириш масалаларида ўзаро тажриба алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ҳамда мамлакатнинг тарихий ва диққатга сазовор жойларига ташрифлар амалга оширилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_майдон

⚡️Раҳбар кадрлар компетенцияларини баҳолаш соҳасида Қозоғистон билан ўзаро тажриба алмашилмоқда


Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул вакиллари айни дамда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида хизмат сафарида.

Дастур доирасида Агентлик вакиллари Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари агентлиги раҳбарияти билан учрашишди.

Учрашувда Қозоғистоннинг давлат хизмати, унинг ривожланиш йўналишлари, давлат хизматчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, Давлат хизмати ишлари агентлиги Компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди. Агентлик вакиллари Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.

Шунингдек, уларга Қозоғистон Республикаси давлат хизматида жорий қилинган ахборот тизимлари тақдимот қилинди.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Халқаро_майдон

⚡️Жанубий Кореяда HR-етакчилари форуми бўлиб ўтди


◽️Унда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вакили ҳам иштирок этди.

Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти (NHI) томонидан Квачхон шаҳрида Инсон ресурслари соҳаси етакчилари форуми (2024 NHI HR Leaders Forum) ташкил этилди.

Мазкур Форум мунтазам равишда ўтказиб келинаётган бўлиб, инсон ресурслари соҳасида энг долзарб ва истиқболли мавзулар бўйича тажриба алмашиш ҳамда инновацион ғояларни тақдим этиш учун майдон бўлиб келмоқда.

Жорий йилдаги Форумда инсон ресурсларини бошқариш соҳасида сунъий интеллектни қўллаш масалалари муҳокама қилинди.

Форум доирасида Ўзбекистон тажрибаси ҳам тақдимот қилинди. Агентлик вакилининг сунъий интеллектни бошқарув кадрларни баҳолаш жараёнига қўллаш истиқболлари юзасидан қилган тақдимотини иштирокчилар ижобий баҳолади.

Каналга уланиш — @argos_uz