⚡️Мамлакатимизда истиқболдаги раҳбар кадрларни режали тайёрлаш тизими ишга тушган
◽️Самарқандда амалдаги раҳбарлар ҳамда Милллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун махсус ўқув дастури ташкил этилди.
Таъкидланганидек, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Давлат хизматчиси — аввало халқ хизматчиси бўлиши шарт” тамойили остида олиб борилган ислоҳотлар натижасида юртимизда давлат бошқарувининг ўзига хос модели яратилди.
Ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатдики, давлат бошқарувининг самарадорлиги кўп жиҳатдан раҳбар кадрларнинг салоҳиятига боғлиқ. Шу асосда бугунги кунда мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматига салоҳиятли раҳбар кадрларни жалб қилиш, захирасини шакллантириш, уларнинг билим ва кўникмаларини мунтазам равишда ошириш, бу орқали раҳбар кадрларнинг сифат таркибини яхшилаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Айни шу мақсадда ташкил қилинган ўқув семинари амалдаги ва истиқболдаги раҳбар кадрларнинг компетенцияларини ошириш, бўлажак раҳбарларни режали тайёрлашга қаратилган.
Бугунги шароитда давлат хизматчиларининг шахсий ҳамда профессионал салоҳиятини узлуксиз ошириб бориш, турли шароитларга мослашувчанлик, олдига қўйилган масалаларни тезкор ва сифатли ҳал этиш учун доимий ўз устида ишлаши — долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.
Ўқув давомида давлат хизматчилари, раҳбарлар учун энг муҳим бўлган йўналишларда тренинглар ташкил этилди.
◽️Маълумот учун: семинарга Захирага киритилган номзодлар ҳамда вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ташкилотларнинг раҳбар ва ўринбосарлари (жами 550 нафар) иштирок этди.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat

⚡️Ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати меҳнат стажига қўшилади
Дастлабки синов муддати уч ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса олти ойдан ошмаслиги керак.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ва ходим ҳақиқатда ишда бўлмаган бошқа даврлар дастлабки синов муддатига қўшилмайди.
Дастлабки синов даврида ходимга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши тўлиқ татбиқ этилади.
Дастлабки синов даври меҳнат стажига, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига ҳам киритилади.
#Билган_яхши
Каналга уланиш — @argos_uz

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди
Жорий ҳафтада давлатимиз раҳбари ҳузурида ижтимоий-иқтисодий кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, ҳафта давомида Президентимиз давлат ташрифи билан Қозоғистон Республикасида бўлиши, Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида ҳамда "Марказий Осиё + Япония" форматидаги саммитда иштирок этиши режалаштирилган.
Ҳафта якунида Япония Бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан юртимизга келиши кутилмоқда.

⚡️Рақобатни ривожлантириш бўйича галдаги вазифалар муҳокама қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.
Давлат раҳбари соҳадаги ишларни давом эттириб, эркин бозор тамойилларини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш бўйича қўшимча топшириқлар берди.
Иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш, айрим функцияларни босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш кераклиги таъкидланди. Товар, молия ва рақамли бозорларда рақобат ҳолатини доимий таҳлил қилиб, тартибларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш вазифаси қўйилди.
Сўнгги уч йилда жойларда 2 мингдан ошиқ рақобатга зид ҳужжатлар аниқланган. Уларнинг аксарияти маҳаллий ҳокимликлар ва вазирликлар томонидан қабул қилинган. Шу боис Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ишини жонлантириш, кадрлар малакасини ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, қўмита фаолиятини жамоатчиликка очиқлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритишни кучайтириш кераклиги ҳам айтилди. Бу қонун бузилишининг олдини олиш, шаффофлик ва ҳалоллик муҳитини шакллантириш нуқтаи назардан муҳим экани таъкидланди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёш номзод давлат ишига қандай кирди?
Унга бўш иш ўрин қидириб ташкилотма-ташкилот юриш, ҳужжатлар папкасини тайёрлаш ёки ишга кириш учун таниш-билиш керак бўлмади.
Мутахассислиги тўғри келадиган, ўзи истаган бўш иш ўрнига онлайн ариза топширди, билимини синовдан ўтказди, салоҳиятини намойиш этди ва давлат хизматчиси бўлди.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat

⚡️208 та туман ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил қилинади
◽️Президент ички йўлларни сақлаш ва таъмирлашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Сўнгги тўрт йилда ички йўлларни қуриш ва таъмирлашга 15 триллион сўм ажратилган. Маҳаллаларда, чекка қишлоқларда ҳам кўчалар равон бўлиб, аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда. Лекин уларни сақлашга масъул тизим йўқ.
Чунки Автомобиль йўллари қўмитаси давлат ва халқаро аҳамиятдаги йўл ва кўприклар билан шуғулланади. Ички йўл ва кўприклар эса маҳаллий ҳокимликлар балансида. Ҳозирги кунда 43 минг километр ички йўллар таъмирталаб ҳолатда.
Шу боис туман даражасида бу масалаларга масъул тизим яратиш режалаштирилмоқда. Таклифга кўра, 208 та туман ва шаҳар Ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил қилинади. Улар энг зарур 4 турдаги махсус техника билан таъминланади. Бунинг учун бюджетдан тегишли маблағ ажратиш кўзда тутилаяпти.
Таҳлилларга кўра, йўлларни сақлашга йўналтирилган маблағ таъмирлаш харажатини бир неча баробар қисқартиради.

⚡️Президент 10 миллиондан зиёд аҳоли ҳаётига дахлдор қонунни имзолади
Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Бу кўпчилик аҳоли кутаётган, миллионлаб оилалар ҳаётига дахлдор масала эди.
“Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун ушбу хайрли ишларнинг кўламини бутун мамлакатимиз бўйлаб ёяди.
Агар 3 миллион 600 мингдан ортиқ ер участкасининг ҳар бири ўртача 3-4 нафардан фуқаро ва тадбиркорларга дахлдор бўлса, бу қонун 10 миллиондан зиёд аҳолининг муаммосини ҳал қилиб, келгуси ҳаётига қонуний замин яратади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Самарқандда амалдаги масъул раҳбарлар ва истиқболдаги раҳбар кадрлар учун махсус ўқув дастури ташкил этилди
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда давлат фуқаролик хизматида раҳбар кадрлар таркиби барқарорлиги ва сифатини таъминлаш мақсадида Миллий кадрлар захираси юритилмоқда.
Захира – раҳбарлик лавозимларини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида давлат фуқаролик хизматчиларини марказлаштирилган ҳолда саралаб олиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш тизими ҳисобланади.
Фаолиятида юқори натижага эришиб, Захирага олинган номзодларнинг билим даражаси, психологик ҳолати ва ташкилотчилик қобилияти ривожлантириб борилади.