Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
58.3K subscribers
11.2K photos
2.19K videos
14 files
7.26K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг июль ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳурматли давлат хизматчилари, сайлов кампанияси ҳақида сиз билишингиз керак бўлган маълумотлар тақдим қилинди

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

◽️Ҳурматли давлат хизматчиси, Сиз учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим этилди!

Кунингиз самарали ўтсин!


Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ОАВ

⚡️Қозоғистоннинг "Инфозакон" электрон нашрида Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчиларини ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизими фаолияти бўйича таҳлилий мақола эълон қилинди

— Ўзбекистонда давлат бошқаруви босқичма-босқич рақамли соҳага ўтмоқда. Электрон ҳужжат айланиш тизимлари жорий этилмоқда, кўрсатилаётган давлат хизматлари рўйхати кенгаймоқда.

Шунингдек, ходимларни бошқариш жараёнлари оптималлаштириляпти, давлат бошқаруви органларининг ягона давлат сектори экотизими шакллантирилмоқда, — дейилади материалда.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, "Рақамли Ўзбекистон – 2030" стратегияси, "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" ва "Ўзбекистон – 2030" стратегияси миллий иқтисодиёт, саноат ва бутун жамиятда рақамли трансформацияни амалга оширишга қаратилган.

◽️Батафсил

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Брифинг

⚡️ Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан 2024 йил 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар

АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Закирова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Ушбу ҳавола орқали жараённи тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хизмат сафарига юбориш учун ходим розилиги олиниши керакми?

Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.

#Кўмакчи_эксперт

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Учқўрғон туман ҳокимлигида экспресс-тренинг: ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан Учқўрғон туман ҳокимининг лавозимга киришиш (адаптация) жараёнини тезлаштириш, ҳудуддаги раҳбарларнинг бир мақсад йўлида жамоа бўлиб, самарали фаолиятларини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида экспресс-тренинг ташкил этилди.

Тренинг иштирокчиларига давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги янгиликлар, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари(KPI) асосида баҳолаш тартиби, раҳбар шахсининг маънавий қиёфаси ҳамда ходимларни самарали бошқариш механизмлари тушунтирилди. "Маҳалла еттилиги" билан ҳамкорлик, натижадорликка эришишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар берилди.

Раҳбар маданияти, турли шароитларда ўзгаришларни бошқариш
усуллари юзасидан мулоҳазалар алмашилди. Шунингдек, халқ хизматчиларига аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятда тизимли натижадорликка эришиш, саломатликни асраш бўйича муҳим тавсиялар берилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Президент Шавкат Мирзиёевнинг темир йўл транспорти ходимларига табриги

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Бугун Темир йўл транспорти ходимлари куни

Соҳанинг заҳматкаш хизматчилари, қурувчи ва муҳандислари, машинист ва вагон кузатувчилари, соҳа фахрийларини касб байрамлари билан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси самимий қутлайди.

Ўз касбига садоқатли ва фидойи минглаб юртдошларимизнинг сидқидилдан қилаётган меҳнатини қадрлаймиз.

Катта-катта мақсадларингизни амалга ошириш йўлида Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик, азму шижоат тилаймиз!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️
Чирчиқда давлат хизматчилари учун навбатдаги қисқа муддатли малака ошириш курси ташкил этилди.

▫️
5 йил иш стажига эга ходимлар тавсия асосида ОТМда ўқишлари мумкин.

▫️
Давлат ишига кириш истагидаги номзодлар учун бўш иш ўринлари эълон қилиб борилмоқда.

▫️
Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

▫️Давлат хизматчилари иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилишга ҳаққи йўқ.

▫️Давлат хизматчиларига иш вақтидан самарали фойдаланиш бўйича ролик тақдим этилди.

▫️"O'zbekiston" телеканалида "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари фаолиятига бағишланган кўрсатув жамоатчиликка тақдим қилинди.

▫️Қашқадарёда инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари раҳбарларининг фаолиятини баҳолаб бориш амалиёти жорий этилмоқда.

▫️Кўмакчи эксперт: Мен олий таълим муассасасининг 2-босқич талабасиман. Давлат ташкилотида ишлашим мумкинми?

▫️Тошкент вилоятида давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш жараёнлари таҳлил қилинмоқда.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди!

▫️Қозоғистоннинг "Инфозакон" электрон нашрида Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчиларини ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизими фаолияти бўйича таҳлилий мақола эълон қилинди.

▫️Брифинг: Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан 2024 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳақида жамоатчиликка маълум қилинди.

▫️Учқўрғон туман ҳокимлигида экспресс-тренинг: ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат хизматчиларининг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида Навоийда маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари ўртасида “Заковат” турнири ташкил этилди

◽️Турнирнинг вилоят босқичида ҳам давлат хизматчилари фаол иштирок этди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat