Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.8K subscribers
10K photos
1.95K videos
14 files
6.56K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Муҳим_ҳужжат_лойиҳасидан

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг 37-моддаси:

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар. Давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланади”.

Эслатиб ўтамиз, Конституциявий Қонун лойиҳаси матни билан meningkonstitutsiyam.uz сайтида танишиш мумкин.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Муҳим_ҳужжат_лойиҳасида

⚡️Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртанинг кафолати

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим_ҳужжат

⚡️Кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (№492-сон, 22.09.2023 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни hrm.argos.uz электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

❗️Қарорга кўра:

2023 йил 1 ноябрдан
бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.

▪️ Кадрларга оид маълумот ва ҳужжатлар қуйидаги тизимларга автоматик юборилади:

давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари, қўшимча битимлар, вакант иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ЯММТ (my.mehnat.uz)га;

қабул қилинган ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор ва фармойиш)ларни ижрога қаратиш учун edo.ijro.uz ахборот тизимига;

ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур маълумотлар UzASBO дастурий мажмуасига.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим_ҳужжат_лойиҳаси

⚡️Давлат дастури лойиҳасида давлат фуқаролик хизматини меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш йўналишида ҳам қатор таклифлар киритилган

Жумладан:

▫️Давлат фуқаролик хизматчиларини узлуксиз малака ошириб бориш тизими билан қамраб олиш;

▫️Миллий кадрлар захирасида раҳбарлик лавозимларига номзодлар сонини ошириш;

▫️Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимликларда ўзаро, шу жумладан, горизонтал ва вертикал алоқа (коммуникация) тизимини ривожлантириш;

▫️Давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича ўтказилаётган танловларда имконияти чекланган шахслар иштирокини таъминлаш бўйича зарурий шарт-шароитлар яратиш;

▫️Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш – ТОП 100 дастурини амалга ошириш.

Маълумот учун, муҳокамалар жорий йилнинг 9 февраль кунига қадар давом этади.

❗️Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида иштирок этишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим_ҳужжат

⚡️“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–28-сон, 02.02.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида 33 та функция ва ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг давлат органларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишга доир айрим ваколат ва функциялари 10 тага бирлаштирилган ҳолда тизимлаштирилди.

Фармонга мувофиқ, маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функциялар фақатгина қонун ҳужжатлари билан юкланади.

❗️Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда вазифаларни маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида аниқ белгилаш амалиёти жорий этилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган, маҳаллий Кенгашларнинг қонунчиликда белгиланган ваколатларига хос бўлмаган вазифалар ижроси бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари масъул ҳисобланади.

Фармон билан 2024 йил 1 октябргача Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилиши назарда тутилган.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим_ҳужжат

⚡️Президент томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун имзоланди

📝Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.

Қуйидаги шахслар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади:

➡️давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари;

➡️давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

➡️давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.

Қонунга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

📁 Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат ушбу давлат органида ёки бошқа ташкилотда тузилган одоб-ахлоқ комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

➡️ Батафсил

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим_ҳужжат

◽️Ходим мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлганда раҳбарига ёки махсус бўлинмага хабар бериши шарт

Қонунга кўра, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими қуйидаги ҳолларда мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан 1 иш куни ичида мавжуд манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги белгиланган шаклдаги хабарномани тўлдириши ва ўзининг бевосита раҳбарига (ташкилот раҳбарига – юқори турувчи раҳбарга) ёки махсус бўлинмага тақдим этиши шарт, агар:

◽️ Яқин қариндошлари бевосита ходимнинг бўйсунувидаги ишга қабул қилинган бўлса (давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи лавозимга ишга қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно) ёки ходимнинг ишига фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ўзига алоқадор шахслар жалб этилган бўлса;

◽️ У ўзига алоқадор шахсларга тааллуқли масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этаётган бўлса;

◽️ Яқин қариндоши текширув ўтказилаётган объектда (юридик шахсда) текширув йўналиши бўйича масъул мансабдор шахс сифатида ишлаётган бўлса ёки мазкур текширув объекти (юридик шахс) унга алоқадор шахс бўлса;

◽️ Бошқа ҳар қандай мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолса.

▪️ Қонуннинг тўлиқ матни

Каналга уланиш — @argos_uz
#Муҳим_ҳужжат

⚡️Раҳбар ҳамда махсус бўлинманинг раҳбари манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш учун масъул ҳисобланади


Қонунга кўра, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг раҳбар ходими ҳамда махсус бўлинманинг раҳбари манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш учун масъул ҳисобланади.

Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар таркибий бўлинмасининг раҳбари мавжуд манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича ўз ваколатлари доирасида кўрилган чоралар тўғрисида махсус бўлинмага 1 иш куни ичида ахборот тақдим этиши шарт.

Махсус бўлинма кўрилган чораларнинг етарлилиги (тўғрилиги) тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун ахборотни 3 иш куни ичида одоб-ахлоқ комиссиясига тақдим этади.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим_ҳужжат

⚡️Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимлари оширилади

“Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-228-сон, 21.06.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформаси (Виртуал академия) жорий этилади.

Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

➡️аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ёш авлод онгига ҳалоллик қадриятларини сингдириш;

➡️коррупцияга қарши курашишга масъул ҳамда коррупциявий хавф-хатарлар юқори бўлган давлат хизмати лавозимларидаги ходимларнинг билим, кўникма ва малакаларини доимий равишда ошириб бориш;

➡️давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини баҳолаш ва сертификатлаш ҳамда сертификат олган давлат хизматчиларининг реестрини юритиш;

➡️коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги миллий ва хорижий тажриба, илмий, услубий ва амалий ишланмалар, эришилган ютуқлар бўйича электрон маълумотлар базасини юритиш;

➡️коррупцияга қарши курашишнинг долзарб муаммолари юзасидан илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини, шу жумладан, миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим_ҳужжат

⚡️Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилади


“Раҳбар кадрларни баҳолаш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (629-сон, 04.10.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги муассислигида Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази ташкил этилади.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

➡️ижтимоий-психологик тадқиқотлар асосида давлат фуқаролик хизматчилари учун базавий, алоҳида лавозим ёки лавозимлар гуруҳи учун компетенциялар модели ҳамда индикаторларини ишлаб чиқиш;

➡️давлат фуқаролик хизматчиларини шахсий-профессионал диагностика қилиш, компетенциялар модели асосида комплекс баҳолаш;

➡️компетенцияларни баҳолаш жараёнида фойдаланиш учун доимий равишда янги услубларни ишлаб чиқиш, ўзлаштириш ва жорий қилиш;

➡️компетенцияларни баҳолаш натижалари асосида  раҳбар кадрлар учун шахсий-профессионал ривожланиш траекториясини ишлаб чиқиш ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;

➡️раҳбарлик лавозимига номзодларни умумий касбий билими, қадриятлари ва ақлий салоҳиятини аниқлаш бўйича тест синовларини ҳамда психологик сўровномалар ўтказиш;

➡️раҳбар кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш, кадрларга бўлган эҳтиёжни прогноз қилиш, уларни саралаб олиш ва жой-жойига қўйиш жараёнларига рақамли технологияларини ва замонавий усулларни кенг жорий этиш;

➡️фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича эксперт-таҳлилий фаолият, илмий тадқиқот ва изланишларни олиб бориш.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим_ҳужжат

⚡️Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади

Фармон билан 2025 йил 1 мартдан бошлаб ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади. (бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади)

2025 йил 1 февралдан бошлаб:

оилавий болалар уйини ташкил этиш учун оиланинг эр ва хотиндан иборат тўлиқ оила бўлиши талаби бекор қилинади;

30 ёшга тўлган фуқароларга оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат этилади;

ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар оилага тарбияга (патронат) фақат уларнинг қариндошларига берилади;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш харажатлари, оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга болани тарбиялагани (парваришлагани) учун ажратиладиган маблағлар тарбияланувчилар умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлагунига қадар берилади.

Фармон билан “Инсон” марказлари боланинг соғлиғини тиклаш ва реабилитацияси учун қўшимча харажатларни бола фойдасига ундириш бўйича судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод этилди.

Эндиликда алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволидан қатъи назар давлат ёки нодавлат муассасаларнинг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага тўланаётган алимент миқдорини суд томонидан камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилинмайди.

Олий таълим муассасаларини тамомлаган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади.

Каналга уланиш — @argos_uz