Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.1K subscribers
9.83K photos
1.91K videos
14 files
6.44K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Малака_ошириш

⚡️
Навоийда Кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассислар учун ўқув-семинар ташкил этилди

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Малака_ошириш
#LIVE

⚡️Лавозимга янги тайинланган туман (шаҳар) сектор раҳбарлари учун ташкил этилган махсус семинар-тренингнинг тўртинчи босқичи бошланди

👉 Батафсил — https://argos.uz/uz/press-center/news/323

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Малака_ошириш
#АРГОС

⚡️Кадрлар малакасини тизимли
ошириб бориш — халқчил давлат хизматини кўрсатишда муҳим омил

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида жорий йилнинг ушбу даврига қадар 16 618 нафар давлат фуқаролик хизматчиларининг малакаси оширилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Малака_ошириш

⚡️Агентлик ходимлари учун Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ходимлар билан ишлаш бошқармаси ташаббуси билан Академия ва унинг ҳудудий филиалларида 60 соатга мўлжалланган ўқув курси ташкил этилди. Унда Агентлик Марказий аппарати ва унинг ҳудудий филиаллари ходимлари махсус дастур асосида малака оширмоқда.

Ўқув — тизимда эълон қилинган "Ходимларни ривожлантириш ойлиги" доирасида ташкил қилинди.

👉 Батафсил — https://argos.uz/uz/press-center/news/359

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Малака_ошириш

⚡️Давлат идоралари раҳбар кадрлари
малака оширди

Бухоро, Навоий, Самарқанд
вилоятларидаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбар кадрлари учун бир ҳафталик малака ошириш курси Давлат бошқаруви академияси Самарқанд ҳудудий филиалида ташкил этилди.

👉 Батафсил — https://argos.uz/uz/press-center/news/361

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат
#малака_ошириш

Умидбек Аллабергенов, Тўрткўл тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Малака_ошириш

⚡️Қашқадарёда амалий семинар: ҳуқуқий билим, ҳуқуқий савия — бош меъзон

Президент ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали ташаббуси билан амалиётчи юрист, "Yuristkadr" лойиҳаси муаллифи Саидали Мухторалиев иштирокида вилоят бошқарма ва ташкилотларнинг Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлинмалари вакиллари учун янги таҳрирдаги Меҳнат Кодекси нормаларини амалиётда қўллаш масаласида семинар ташкил этилди.

Маъмурий ислоҳотлар жараёнида меҳнат шартномаларини тузиш, бекор қилиш, меҳнатга оид низоли масалаларга қонуний ечим топиш, Кодекс нормаларини тўғри ва самарали қўллаш каби бир қатор масалалар кун тартибидан жой олди.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган мазкур тадбирда иштирокчилар амалиётда учраётган низоли ҳолатларга эксперт ёндашуви, оптимал ечим топиш мақсадида ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан жавоб олишди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Малака_ошириш

⚡️Миллий кадрлар захирасидаги бир гуруҳ давлат хизматчиларимиз Хитойда
малака оширмоқда

Улар Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро давлат хизматчилари академиясида “Ёш раҳбарлар фаолияти самарадорлигини оширишмавзусидаги семинарда иштирок этмоқда.

Тадбир барқарор ривожланиш соҳасидаги билимлар ва миллий бошқарув амалиётлари билан ўртоқлашиш, давлат хизмати учун зарур кўникмаларни шакллантириш, истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, турли мамлакатлардан келган давлат хизматчилари ўртасида мулоқотни ривожлантиришга йўналтирилган.

Семинар ривожланиш соҳасида глобал ташаббуслар, Хитойда модернизация ва очиқлик сиёсати, мамлакат етакчиларининг бошқарув фалсафаси, давлат хизмати тизими, ижтимоий ҳимоя соҳасининг ислоҳ қилиниши ва ривожланиши, камбағалликни қисқартириш сиёсати ва амалиёти, аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича миллий механизмлар, фаол бандлик сиёсатининг такомиллаштирилиши, давлат хизматчиларида етакчилик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда электрон ҳукумат каби мавзуларни қамраб олган.

◽️Малака ошириш давомида иштирокчилар учун жойларда ҳам амалий учрашувлар ташкил этилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Малака_ошириш

⚡️Қибрайда янги иш бошлаган раҳбарлар, туман ҳокимлиги аппарати ходимлари учун ташкил этилган ўқув якунланди

☝️Тафсилотлар лавҳада.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Малака_ошириш

⚡️Фаолиятида натижадорликка эришган давлат фуқаролик хизматчилари
малака ошириш курсида таҳсил олмоқда

Улар келгусида давлат хизматидаги масъул лавозимларга номзод бўлиши мумкин.

◽️Батафсил лавҳада.

Каналга уланиш — @argos_uz