Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.7K subscribers
9.91K photos
1.93K videos
14 files
6.49K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Ишонч

Кўмир конларининг бирида ёш бола навбатма-навбат лифтни кўтарилиб-тушиб туришини кузатганча, шахтада ишлайдиган отасини сабр билан кутиб турар эди. Кон назоратчиларидан бири унинг олдига келиб:

– Эй болакай, бу ерда нима қилаяпсан, – деб сўради.

– Отамни кутаяпман, – деди бола.

– Ҳозир лифт орқали чиқиб келадиган ишчилар орасидан отангни таний олмайсан. Чунки улар бир хил ҳолатда шахтадан қайтиб чиқадилар. Кўмирнинг ғуборидан юзлари ҳам, кийимлари ҳам қоп-қора бўлиб кетган. Яхшиси кета қолганинг маъқул, – деди. Шунда у болаларча соддадиллик билан:

– Тўғри, лекин отам мени танийди, –деди.

Нақадар ажойиб жавоб! Бола шахтадан чиқиб келаётган ўнлаб ишчилар орасидан отасини таний олмаслигини яхши билар эди. Лекин у аниқ билардики, отаси уни кўрмай қолиши мумкин эмас. Бунга унинг ишончи комил эди.



Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
​​#Самарқанд

Комплекс таҳлиллар билан муваффақият сари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий филиаллари
томонидан давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш жараёнлари ҳамда истиқболларини мониторинг ва таҳлил қилишда бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Агентликнинг Самарқанд вилояти филиали томонидан кадрлар сиёсатини юритишда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, соҳани тизимли асосда таҳлил этиб бориш мақсадида “HR аудит” ва “HR метрика” каби замонавий кадр технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда вилоят Статистика бошқармасининг кадрлар соҳасидаги фаолияти комплекс таҳлил қилинди.

Таҳлил натижалари муҳокамаси статистика бошқармасида бўлиб ўтди. Унда ҳар бир йўналишга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, биринчи йўналишда тизимда меҳнат қилаётган ходимларнинг сифат жиҳатидан таркиби “HR метрика” асосида ўтказилган таҳлил натижалари, иккинчи йўналишда кадрлар хизмати раҳбари иш жойининг моддий-техник аҳволи муҳокама қилинди.

Кейинги йўналишларда эса иш берувчи билан ходим ўртасидаги муносабатларда аниқланган мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан
11 та йўналишда таклифлар берилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
​​Сирдарё вилояти: 44 та сектор раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш масаласи муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали томонидан туман (шаҳар)лар секторлари раҳбарларининг котиблари иштирокида “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизимининг жорий этилиши” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Ўқув-семинарида 44 та сектор раҳбарларининг фаолиятини ҳар ойда меҳнатга лаёқатли ишсиз аёллар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, бюджет даромадлари ижроси, янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш, ҳудудий экспорт кўрсаткичлари ижроси, тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш, криминоген вазият, яъни жиноятчиликнинг ҳолати каби 15 та индикатордан иборат кўрсаткичлар бажарилиши бўйича баҳолаш асосида уларнинг рейтингини шакллантириш тизими тушунтирилди.

Семинар якунида кўрсаткичлари паст бўлган туман (шаҳар)лар секторлари раҳбарлари фаолиятида йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#Тошкент_вил

Жорий йилнинг 15 декабрь санасида Тошкент вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ҳамда Тошкент вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда вилоят, шаҳар ва туман 1-сектор котиблари ва масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.

Шу билан бирга, баҳолаш тизимига ташкилотлар томонидан берилаётган маълумотларнинг хаққонийлиги ва ўз вақтида берилиши назорати бўйича бир қанча таклифлар берилди, ҳусусан статистик маъумотлар берувчи ташкилот томонидан секторлар кесимида маълумотларни шакллантириб борувчи масъул ҳодим ажратиш масаласи ўртага ташланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали:
https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Motivation

"Гарсияга мактуб" - ушбу очерк илк бор 1899 йилнинг март ойида "Philistine" журналида нашр этилган.

Муаллиф: Элберт Хаббард. Ўша даврда Нью-Йорк марказий темир йўл станциясида унинг 1,5 мингга яқин нусҳаси тарқатилган.

Хулоса ўзингиздан...

Манба: Лидерлар канали

Давлат
хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#китобхон

"Менинг севимли китобларим" - Сурхондарё вилоятида давлат хизматчилари қандай китоблар ўқимоқда.

Давлат хизматини ривожлантиришш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик
расмий канали: https://t.iss.one/argos_uz
✍️ Амалиётчилардан маҳорат дарси

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги ҳамкорлиги доирасида Инсон ресурсларини бошқариш таълим йўналишлари ва мутахассиликлари талабалари учун амалий ўқув машғулоти ташкил этилди.

Иқтисодиёт факультетида бўлиб ўтган ўқув машғулотида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Умида Саидова “Ходимларни рағбатлантириш ва замонавий иш ҳақи тўлаш тизимлари” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.

Ўқув машғулоти давомида замонавий иш ҳақи тўлаш тизимларидан KPI, Грейдинг, BSC ҳамда Бонус тизимлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Батафсил

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали: https://t.iss.one/argos_uz
ХОДИМ ХИЗМАТ САФАРИДА КАСАЛ БЎЛИБ ҚОЛСА НИМА БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Ассалому алайкум ходим хизмат сафарига юборилганда касал бўлиб юклатилган ишларни бажара олмаса, қандай иш тутилади, иш ҳақи ҳисобланадими, хизмат сафари нима бўлади?

ЖАВОБ.

▪️Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 августда 1268-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги Йўриқнома»нинг 14-бандига кўра:

вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотган давр учун хизмат сафарига юборилган ходимга умумий асосларда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади;

вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунлари хизмат сафари муддатига қўшилмайди.

Демак, ходим хизмат сафари давомида касал бўлиб меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда, унинг бу даври хизмат сафари муддатига киритилмайди. Бу дегани ходим хизмат сафари муносабати билан унга юклатилган вазифаларни бажаришдан озод этилади.

Мазкур давр учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланиши тўғри бўлади.

манба👉@yuristkadr

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали: https://t.iss.one/argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Янгиликлар 24 |Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ўқув-семинари ташкил этилди. Семинар тафсилотлари мазкур лавҳада.
#16dec #uzbekiston24

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали:
https://t.iss.one/argos_uz
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси муассислигидаги “Янги Ўзбекистон” нашрининг
"Telegram" мессенжерида расмий канали очилди:


Ушбу каналда:
- энг сўнгги расмий ахборотлар;
- долзарб таҳлилий мақолалар;
- воқеа ҳодисаларга расмий муносабатлар;
- тезкор ахборотлар эълон қилиб борилади.

Аъзо бўлишни тавсия қиламиз
👇 👇 👇
Телеграм: https://t.iss.one/yuz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Тошкент вилояти прокуратураси иштирокида секторлар фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этилиши ҳамда натижаларни тўғри шакллантирилиши мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

🎥Тафсилотлар "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик
расмий канали: https://t.iss.one/argos_uz
#Меритократия_амалда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизимига малакали ва энг муносиб кадрларни очиқ мустақил танлов орқали танлаб олиш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди.

Унга кўра, яқин кунларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг тизимидаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали амалга оширилади.

Сизда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг тизимидаги вакант лавозимларга очиқлик ва тенглик тамойили асосидаги танловлар орқали ишга кириш имконияти мавжуд.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

#Давлат_хизматига_очиқ_йўл

Порталнинг расмий канали

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
#yoshlarforumi2020

18 декабрь куни Тошкентда Ёшлар форуми бошланади.

Унда иштирокчиларни вазирлар билан учрашув, пойтахтга алоқадор истиқболли лойиҳалар тақдимоти ҳамда муҳокамаси, шаҳримизнинг бугунги ҳаёти ҳамда келажагига оид қизиқарли учрашув ва суҳбатлар кутмоқда.

Мазкур форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов 2020 йилнинг 19 декабрь куни “Келажак лидерлари” мавзусида маъруза қилади.

Ўзингиз учун мотивацион куч ва ғайрат олишни истасангиз форумда иштирок этинг!

Энг қизиқарли ва таассуротларга бой тадбирини ўтказиб юборманг.

Иштирок этиш учун албатта https://tashkent2020.uz/ сайтида рўйхатдан ўтишни унутманг.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов
#Хоразм

Бугун Халқ депутатлари Боғот тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўрилиб, Яхшибоев Шавкат Қурамбаевич Боғот тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов
#Хоразм

Бугун Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўрилиб, Холбоев Ойбек Мадаминович Урганч шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида Холбоев Ойбек Мадаминович шу вақтга қадар Боғот тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#ТАЙИНЛОВ
#Наманган

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Наманган шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Иминов Абдилходи Мухиддинович Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

49 ёшли шифокор Абдилходи Иминов ўз фаолияти давомида Наманган шаҳар 1-cонли оилавий поликлиникаси бош врач ўринбосари, Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош врачи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ҳам фаолият кўрсатган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов
#Хоразм

Хива шаҳрига ҳоким тайинланди.

Халқ депутатлари Хива шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Темур Исмоилович Давлетов Хива шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz