Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.6K subscribers
11K photos
2.15K videos
14 files
7.13K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
#Тайинлов #Очиқ_танлов_асосида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали ҳамда Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда Косон тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозими учун очиқ танлов ўтказилди.

Косон тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозимига Исмаилов Васлидин Увайдуллоевич муносиб номзод деб топилди ва Қашқадарё вилоят Бандлик бош бошқармасининг 2020 йил 17 декабрдаги буйруғига асосан Косон тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.iss.one/argos_uz
#Ташаббус
#Фарғона

QR код ёрдамида китоб ўқинг!

Китобхонлар
диққатига! Энди Сиз телефонингиз орқали "Play Market"дан "Сканер QR" дастурини юклаб олиб, дастур ёрдамида расмдаги китобларни ўқиб боришингиз мумкин!

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
Агентлик расмий каналига уланинг: https://t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов
#Хоразм

Халқ депутатлари Хонқа тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳудудлар молияси бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Мурадбек Сапарбоевич Давлатов Хонқа тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий каналига уланинг:
https://t.iss.one/argos_uz
#ТАЙИНЛОВ

Агентликнинг Хоразм вилояти филиали раҳбари янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали раҳбари вазифасида ишлаб келган Ҳажиев Иноят Саъдуллаевич Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

И.Ҳажиев бунга қадар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, кейинчалик янги ташкил қилинган Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг раиси каби масъул лавозимларда ҳам фаолият юритган.

Ўз ўрнида, Агентлик жамоаси И.Хажиевни мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш, давлат органлари ва ташкилотларида ходимларини бошқариш ва инсон ресурсини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга муносиб ҳиссасини қўшганлиги учун миннатдорчилик билдириб, келгусидаги ишларига улкан зафарлар тилайди.

Агентлик Ахборот хизмати
Forwarded from Segment.uz
🔷 Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтади

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтади.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Сиёсий-маърифий соатларда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни 08.30 дан бошлаб Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Siyosiy_marifat_soati

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Ҳурматли кузатувчилар бугунги форумни агентликни инстаграм даги саҳифаси орқали кузатишингиз мумкин.

Агентлик Ахборот хизмати
#Yoshlar_forumi

Бугун Тошкент ёшлар форуми 2020 тадбирининг иккинчи иш куни давом этмоқда. Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов ҳам иштирок этди.

О.Хасановнинг "Келажак лидерлари" мавзуси доирасидаги ўзаро мулоқоти қизғин тарзда ўтди.

Мазкур жараёнлар республикамизнинг кўплаб ОАВлари орқали онлайн тарзда ёритиб борилди.

Жумладан, "Ўзбекистон-24" телеканали орқали ҳам.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали
#Ёшлар_форуми

"Тошкент ёшлар форуми 2020"

Отабек Хасанов - "Келажак лидерлари"

#Ахборот24
#Ўзбекистон-24

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

https://t.iss.one/argos_uz
#Сиёсий_маърифат_соати

Навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати фотолавҳада.

🕰 2020 йил, 19 декабрь

Мазкур ўқув соатида маърузачилар томонидан, турли давлат бошқаруви органлари раҳбар кадрларини жалб этган ҳолда республикамизда ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, маҳалла тизимида кутилаётган ислоҳотлар, “Темир дафтар”,“Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари" билан ишлашни самарали ташкил этиш, маҳалла институти ёрдамида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали:
https://t.iss.one/argos_uz
#Ёшлар_форуми

Отабек Ҳасанов: “XXI аср ёшларини 20 аср ғоялари билан бошқариб бўлмайди. Бундай усулда бошқармоқчи бўлганлар узоққа бормаяпти. Ҳозирги замонга мослашишимиз керак, мослашмасак бўлмайди”.

Форумнинг иккинчи кунида Отабек Ҳасанов спикер сифатида иштирок этган учрашувнинг қисқача тафсилоти.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Агентлик расмий канали