Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.1K subscribers
9.85K photos
1.91K videos
14 files
6.45K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/7xAvX6OwFIE?si=A0Nx85x1VLIK4SNd саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат фуқаролик хизматига киришда очиқ танловларнинг суҳбат босқичи қандай ташкил этилади?

Саволга Агентликнинг Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти бошқарма бошлиғи Аббос Акрамов жавоб берди.

▫️ Рукнга оид.
▫️ Рукнга оид.
▫️ Рукнга оид.
▫️ Рукнга оид.
▫️ Рукнга оид.

Ҳурматли номзодлар, малака талаблари, умуман очиқ танлов жараёнлари бўйича муаммога дуч келсангиз, Агентликнинг тегишли филиалларига ҳамда @vacancy_argos_bot га мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш - @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

Тошкент вилоятида давлат хизматини сифатли ташкил этиш, соҳада самарадорликни ошириш масалалари таҳлил қилинди

Ташкил этилган очиқ мулоқотда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Марказий аппарати, ташкилотнинг Тошкент вилояти филиали раҳбарияти, ҳудуддаги ташкилотларда фаолият юритаётган Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмаси ходимлари, Ташкилий кадрлар гуруҳлари вакиллари иштирок этди.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 2-очиқ стипендия танлови учун хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш мақсадида тизимда 1880 нафар номзод рўйхатдан ўтган.

Таълим дастурлари кесимида:

▫️Докторантура – 364 нафар
▫️Магистратура - 783 нафар
▫️Бакалавриат – 733 нафар

Танлов йўналишлари кесимида
:

▫️ Давлат ва жамият бошқаруви - 976 нафар
▫️ Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳаси - 50 нафар
▫️ Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари – 658 нафар
▫️ Иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари – 196 нафар

❗️Стипендия танловига ҳужжатларни қабул қилиш бугун, 10 ноябрь куни соат 24:00га қадар давом этади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кўксаройда расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Италия Президенти Сержо Маттарелла тантанали кутиб олинди

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари куни

2020 йил 23 ноябр куни имзоланган Қонунга кўра, 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгиланганган.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматчиларига_тавсия

⚡️Вақтни мазмунли ўтказиш учун яхши имконият

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган, давлат хизматчиларининг касбий кўникмалари ва компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган ilm.argos.uz платформаси барча фойдаланувчилар учун очиқ.

Унда:

▫️ "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун мазмун-моҳияти;

▫️ давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари;

▫️ Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти, соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар;

▫️ҳуқуқий саводхонлик ҳамда хорижий тилларни ўрганиш каби давлат хизматчиси учун зарур бўлган видеодарслар ва маъруза матнлари жойлаштирилган.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эксперт_шарҳи

⚡️Ходимларга меҳнат таътили бериш тартибидан хабардормисиз?

Эксперт Саидали Мухторалиев ушбу тартибни шарҳлаб берди.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

◽️Тошкент вилоятида давлат фуқаролик хизматчилари учун сайёр қабул ташкил этилди.

◽️Давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган бир гуруҳ хотин-қизларимиз Францияда малака оширди.

◽️Давлат хизматчилари хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслиги шарт.

◽️Халқаро ҳамкорлик: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Корея Республикаси Персонални бошқариш вазирлиги ҳамкорлик қилади.

◽️Қорақалпоқ давлат университети талабалари билан учрашув ўтказилди.

◽️Билган яхши: Қандай ҳолларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади, хусусий клиникалар ҳам ушбу маълумотномани беришга ҳақлими?

▫️Филиаллар фаолияти: Кадрлар хизмати раҳбарларининг малакаси оширилмоқда.

◽️Давлат хизматига ишга кириш имконияти кенгайган, ҳар бир талабгор очиқ танловда ўзини синаши мумкин.

◽️Айни вақтда vacancy.argos.uz порталидаги вакансияларнинг 85 тасига иш стажи талаб этилмайди.

◽️Навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

◽️Тошкент вилоятида давлат хизматини сифатли ташкил этиш, соҳада самарадорликни ошириш масалалари таҳлил қилинди.

◽️Давлат хизматчиларига тавсия: Вақтни мазмунли ўтказиш учун яхши имконият.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш бўйича очиқ танловлар жараёнлари ҳақида ишончли ва тасдиқланган манбалар

Вакансиялар каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos

Танлов ғолиблари тайинловлари каналиhttps://t.iss.one/vacancy_winners

Тест синови саволлари каналиhttps://t.iss.one/testargosuz

Танлов жараёнлари каналиhttps://t.iss.one/vacancyonline

очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларни қабул қилиб, қисқа муддатда жавоб берувчи бот — t.iss.one/vacancy_argos_bot

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни белгилашга мажбур:

▫️ҳомиладор аёллар;
▫️ўн тўрт ёшгача бўлган бола (ўн олти ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган бола) ота-онасидан бирининг (ота-онанинг ўрнини босувчи шахснинг);
▫️оиланинг бетоб аъзосини парваришлашни амалга ошираётган шахснинг илтимосига кўра тиббий хулосага биноан;
▫️ногиронлиги бўлган шахснинг илтимосига кўра (тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўлиқсиз иш вақти режими тўғрисидаги, юкламани камайтириш ҳақидаги ва меҳнатнинг бошқа шарт-шароитлари тўғрисидаги тавсияларида назарда тутилган ҳолларда).

❗️Тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаганда ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш у ишлаб берган вақтга мутаносиб равишда ёки у бажарган ишнинг ҳажмига қараб амалга оширилади.

❗️Тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаш ходимлар учун ҳар йилги асосий меҳнат таътили давомийлигининг, меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришнинг ва бошқа меҳнат ҳуқуқларининг бирор-бир чекланишларига сабаб бўлмайди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью #Меритократия_амалда

Анвар Ражабов: Бюрократиясиз, сарсонгарчиликларсиз очиқ танлов тизими орқали ишга қабул қилиндим

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz да ўтказилаётган очиқ танловларда иштирок этиш учун ўзимнинг соҳамга мос вакант лавозимни танладим ва ҳужжат топширдим.

Тизим орқали сарсонгарчиликсиз рўйхатдан ўтдим, ҳужжатимни электрон тарзда, уйдан топширдим.

Жараёнлар тенглик, очиқлик ва шаффофлик асосида ўтказилди. Ва мен Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлим бош ҳисобчиси лавозимига ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби бўлдим.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_репортаж

⚡️"Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" дастури Фарғона вилоятида

Каналга уланиш —
@argos_uz
⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали қандай тартибда ишлайди?

Vacancy.argos.uz порталидаги давлат вакант лавозимлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда сайтга жойлаштирилади ва номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш фақат электрон тарзда амалга оширилади.

Вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловлар қуйидаги босқичларда ташкил этилади:

▪️ҳар бир номзоднинг вакант лавозим малака талабларига мослигини ўрганиш;
▪️ тест орқали номзодларнинг билим даражасини синовдан ўтказиш;
▪️ ассесмент шаклидаги суҳбат.

Мазкур тизимнинг аҳамиятли томони, танлов босқичлари бўйича маълумотлар онлайн тарзда ҳар бир номзоднинг порталдаги шахсий кабинетига юборилади, яъни ҳар бир босқич натижаси бўйича номзодларга асосланган жавоб бериб борилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#АРГОС_огоҳлантиради

⚡️Очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ҳолати мониторинг қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали томонидан вилоятдаги соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларида ходимларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ҳолати мониторинг қилинди.

▫️Мониторинг давомида 11 та туман тиббиёт бирлашмаларида 22 та ҳолатда мавжуд вакант лавозимларга очиқ танловларсиз ҳамда танлов ғолиби аниқлангунга қадар "в.б." сифатида ходимларини ишга олиш ҳолатлари аниқланди.

◽️Мониторинг натижаси бўйича Булунғур, Жомбой, Нарпай, Нуробод, Пайариқ, Пахтачи, Тойлоқ, Самарқанд туманлари ва Самарқанд шаҳар Тиббиёт бирлашмаларининг 9 нафар раҳбар ходимлари жами 23 млн. 100 минг сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилди.

Шунингдек, ноқонуний ишга қабул қилинганлар бўйича 22 та буйруқ бекор қилиниб, ташкилотларнинг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари бошлиқларига интизомий чора қўллаш учун вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдимнома киритилди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатлар_эътиборда

⚡️ Очиқ танлов тизими жорий этилгунга қадар давлат хизматига ишга қабул қилиш ҳолати қандай бўлган? Янги тизим билан қандай ўзгаришлар бўлди?

Саволга Агентликнинг Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти бошқарма бошлиғи Аббос Акрамов жавоб берди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йил 1-2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси иштирокчиларининг 28-конференцияси доирасидаги Иқлим ўзгаришларига қарши курашиш соҳасидаги ҳаракатлар бўйича жаҳон саммитида иштирок этади.

Дунёнинг деярли барча мамлакатлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакиллари тўпланадиган ушбу форум иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш, иқлим бўйича стратегиялар ва “яшил” энергетикага ўтишни молиялаштириш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда ғоят муҳим аҳамиятга эга.

Иқлим ўзгариши муаммоси Орол денгизининг қуриши оқибатида келиб чиққан экологик инқирозни бошидан кечираётган Марказий Осиё минтақаси учун энг ўткир муаммолардан бирига айланмоқда.

Ўзбекистонда “яшил” кун тартибидаги масалаларни илгари суришга жиддий эътибор қаратилмоқда, иқтисодиётнинг асосий тармоқларини иқлим ўзгаришига мослаштириш, углерод нейтраллигига эришиш ҳамда қайта тикланувчи энергетика улушини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Мамлакатимиз глобал экологик хатарларга қарши курашиш бўйича кўп томонлама саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, 2023 йил 13-17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида 130 дан ортиқ мамлакат делегациялари иштирокида БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-йиғилиши бўлиб ўтади.

Келгуси йилда Самарқандда Халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади, унда Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси лойиҳаси муҳокама қилинади.

Дубай шаҳрида бўлажак СОР-28да Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти томонидан СОР-28 раиси сифатида илгари сурилаётган муҳим ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт

Савол: Ходим исталган вақтда иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқиши мумкинми ёки 6 ой ўтиши керакми?

🔹 Жавоб: Ходим иш берувчи билан келишиб, исталган вақтда, ҳаттоки бугун ишга кириб эртадан иш ҳақи қисман сақланадиган таътилга чиқиши мумкин. Эътибор беринг, иш берувчи билан келишган ҳолда! Жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида агар иш берувчи ходимнинг талабига кўра, мажбурий тартибда иш ҳақи қисман сақланадиган ҳолда таътил берилиши шарт бўлган ҳоллар назарда тутилган ҳолатларда ходим иш берувчи билан келишмасдан ҳам исталган вақтда бундай таътилга чиқа олади.

Меҳнат кодексининг 227-моддасидаги биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган 6 ой ўтганидан кейин юзага келади деган қоида ҳар йилги меҳнат таътилига тааллуқли.

◽️Эксперт: Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢Давлат идоралари ва ташкилотлари раҳбарларига эслатма

Вазирлар Маҳкамасининг 492-сонли қарорига асосан hrm.argos.uz электрон платформасини UzASBO дастурий мажмуасига интеграция қилиш ишлари якунланди.

Жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб
давлат органлари ходимларининг ойлик иш ҳақи UzASBO орқали ҳисоблаганда, биринчи навбатда ушбу ходимнинг hrm.argos.uz электрон платформасига киритилганлиги автоматик тарзда текширилади.

hrm.argos.uz электрон платформасига киритилмаган ходимларга ойлик иш ҳақи ҳисоблаб бўлмаслигини маълум қиламиз.

◽️Тизим ҳақида.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Саломатликни асраш юзасидан тавсиялар

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

⚡️Давлат хизматчилари жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда нималарга эътибор бериши керак?

Давлат хизматчилари оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини ОАВда ёритилишига кўмаклашиши керак.

Давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги оммавий баёнотлар давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари ёки мазкур йўналиш бўйича ваколатли мансабдор шахс томонидан амалга оширилади.

❗️Қуйидаги ҳолларда оммавий баёнот берилиши мумкин эмас:

▫️оммавий баёнот матни ва мазмуни давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор бўлмаса;

▫️оммавий баёнотда келтириладиган ахборотлар давлат сирлари билан боғлиқ бўлса;

▫️оммавий баёнот бошқа давлат органлари ва ташкилотлари нуфузини пасайтириш ёки уларнинг мансабдор шахсларини камситишга йўналтирилган бўлса.

Давлат хизматида жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида жамоатчилик томонидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига оид айблов ёки танқид билдирилган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари унга нисбатан билдирилган айблов ёки танқидга оммавий изоҳ ёхуд раддия бериши лозим.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM