Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
53.3K subscribers
9.85K photos
1.91K videos
14 files
6.45K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматчиси

⚡️Улуғбек Хайдаров: Давлат хизматчиси бўлиш, ўзганинг манфаатини ўзининг манфаатидан устун қўйишдир

"Давлат хизматчиси" рукнимизнинг бу галги қаҳрамони Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бошқармаси бош мутахассиси Улуғбек Хайдаров.

◽️Full формат

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Брифинг

⚡️Очиқ танловларни ўтказиш тартибида ўзгаришлар бор

АОКАда ташкил этилган брифингда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Закирова шу ҳақда маълумот бермоқда.

◽️Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш — @argos_uz
📢 Диққат

⚡️Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларини эгаллаш учун ташкил этилаётган танловларнинг тест синови босқичида ўзгаришлар киритиляпти

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан ҳамкорликда тажрибали экспертларни жалб қилган ҳолда очиқ танловлар жараёнида номзодларнинг билимини синовдан ўтказиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари учун мўлжалланган ягона “Давлат фуқаролик хизматчиси” тест саволлари тўплами ишлаб чиқилди.

◽️Тест саволлари тўплами қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
— миллий қонунчилик;
— давлат тили;
— ахборот коммуникация технологиялари;
— мантиқ, яъни IQ.

Тест синови давомида номзодга юқоридаги ҳар бир йўналиш бўйича 10 тадан жами 40 та савол ҳавола этилади ҳамда жавобларни белгилаш учун 60 дақиқа вақт берилади. Маълумот учун, аввалги тартибга кўра 40 та саволга 50 дақиқа вақт ажратилган.

Саволлар тўплами 2 та вазирлик ва 2 та ҳокимлик тизимида апробациядан ўтказилган бўлиб, вазирлик ва идораларнинг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари ва номзодларнинг таклифлари асосида янада такомиллаштирилди.

Тестлар тўпламидаги саволлар босқичма-босқич Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz платформасига жойлаштириб борилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, тестлар тўпламидаги саволлар таркиби мунтазам равишда янгилаб борилади.

Каналга уланиш — @argos_uz
📢 Диққат

⚡️Номзодлар таклифи амалда: тест синовига кириб, 56 балл тўплаган номзод 3 ой давомида қайси лавозим учун ариза топширса ҳам фақат суҳбат босқичида иштирок этади


Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб, танловларнинг тест синови босқичига ягона ўтиш балли белгиланади.

Бунда номзод томонидан 56 балл тўпланган тақдирда автоматик равишда унинг порталдаги шахсий кабинетига танловнинг суҳбат босқичига ўтганлиги ҳақидаги хабар келади.

Яна бир муҳим янгилик. Эндиликда номзодлар томонидан тест синови жараёнида 56 балл тўпланган тақдирда, улар 3 ой давомида танловларнинг тест синови босқичида иштирок этишлари шарт бўлмайди.

Яъни 1 декабрь куни тест синовига кириб, 56 балл тўплаган номзод 3 ой давомида шу балл билан бошқа вакант лавозимлар учун танловларда иштирок этиши мумкин.

Бунда номзод ҳужжатлари малака талабларига жавоб берган тақдирда автоматик суҳбат босқичига ўтганлиги юзасидан хабар олади.

◽️55 баллгача тўплаган номзод ўрнатилган тартибда тест синовида қатнашиши шарт бўлади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Очиқ мулоқот: Ўзбекистонда самарали маъмурий ислоҳотлар жараёнида секторлараро мулоқот ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиняпти

Мулоқот трансформация жараёнларининг барча иштирокчилари ўртасида конструктив мулоқотлар олиб бориш, уларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилди.

Унда фуқаролик жамияти институтлари фаоллари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, парламент, вазирлик ва идоралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ташаббуси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Самарали бошқарув” дастури ҳамкорлигида ташкил этилган мулоқот давомида маъмурий ислоҳотларнинг ютуқ ва истиқболлари муҳокама қилинади.

Мулоқотда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов давлат хизмати ва давлат секторида кадрлар бошқарувини ислоҳ қилиш масалалари бўйича амалдаги ҳолатдаги таҳлил қилиб бермоқда.

Маълумот учун, “Renessans” кино уйида ташкил этилган ушбу мулоқот Ўзбекистон бўйлаб ўтказиладиган “Фуқаролик жамияти ҳафталиги" доирасида ташкил этилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
Ишончингиз учун раҳмат!

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24

⚡️Давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган бир гуруҳ хотин-қизларимиз Францияда малака ошириб қайтишди

Лавҳада батафсил☝️

Каналга уланиш — @argos_uz
#Онлайн_статистика

⚡️Айни дамда давлат идораларидаги 600 дан ортиқ вакант лавозимлар учун танлов ўтказилмоқда

▫️ Бугунги кунга келиб 1 миллион 913 мингдан зиёд номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

▫️ Жорий йилнинг 15 ноябрь ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали vacancy.argos.uz платформасига уланган ташкилотлар сони 14 527 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 601 тани ташкил этмоқда.

▫️Айни пайтда порталда 358 468 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган. 53 747 нафар фуқаро давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.

Портал фаолияти бўйича саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

◽️Порталнинг
расмий канали.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Акс_садо

⚡️Инсонни амали эл ичида азиз қилади


Ушбу ролик Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси Аббос Ўтбосаров муаллифлигида тайёрланган.

🌿Табиатга дўстона муносабат — барчамизни бирлаштирсин!

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.

Ташриф дастури кенг кўламли. Иқтисодий йўналишда газни қайта ишлаш, гидроэнергетика, чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик лойиҳалари кўздан кечирилади. Ижтимоий соҳаларда ичимлик суви таъминоти, маҳалла тизими, соғлиқни сақлаш, ёшлар масалаларига эътибор қаратилади.

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Филиаллар_фаолияти

⚡️Номзодлар очиқ танловларнинг тест синови босқичидаги янгиликлардан хабардор қилинди


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиалида давлат фуқаролик хизматига кириш иcтагидаги номзодлар учун ҳар ҳафта “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилмоқда.

Номзодлар билан навбатдаги мулоқот ҳам самарали ўтди. Дастлаб уларга ягона “Давлат фуқаролик хизматчиси” тести саволлари, ўзгартириш киритилаётган тест натижалари ва амал қилиш муддатлари юзасидан батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг, номзодлар намунавий тестларни ишлаб, билимларини синовдан ўтказишди. Синов амалиёти фойдали бўлаётганлигини билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу имконият республиканинг барча ҳудудларида яратилган.

Каналга уланиш — @argos_uz