Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.6K subscribers
10K photos
1.95K videos
14 files
6.55K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарларининг II йиғилиши жараёнлари ҳақида махсус лавҳа

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
#Бу_муҳим

⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!

Ўқув соати давомида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтилади:

▫️Мавзу: Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари мазмун-моҳияти

Маърузачи:
Боту Алимов, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири

▫️"Мутолаа вақти” рукни

▫️"Конституциявий саводхонлик" рукни

◽️ Ўзбекистон ва хориждаги муҳим янгиликлар

❗️Эслатиб ўтамиз,
ўқув соати эртага, 27 октябрь куни соат 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

⚡️Алиқулов Зоир Халилович Қарши тумани ҳокими этиб тайинланди

З.Алиқулов тайинловга қадар Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
#Тайинлов

Сулаймонов Акром Исомиддинович Деҳқонобод тумани ҳокими вазифасига тайинланди

А.Сулаймонов тайинловга қадар Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш - @argos_uz
#Давлат_хизматчиси_соати

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

◽️Сизга янада қулайлик яратиш мақсадида ўқув соати тўлиқ ҳажмда ушбу, расмий каналимизга юкланди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://www.youtube.com/watch?v=s7KBqGUkuCw саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматчиси ротацияси тизими: мақсад, тартиби

Давлат фуқаролик хизматчисининг ротацияси
— унинг шахсий ва касбга оид сифатларини ривожлантириш, фаолиятининг самарадорлигини ошириш, раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.

Давлат фуқаролик хизматчисининг ротацияси уни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизмати лавозимига тенг бўлган бошқа лавозимга ўз розилиги билан ўтказиш орқали амалга оширилади.

Давлат фуқаролик хизматида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида мажбурий равишда ротация қилиниши лозим бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг рўйхати белгиланади.

Ушбу лавозимларни эгаллаб турган давлат фуқаролик хизматчиларининг ротацияси уларнинг розилигисиз амалга оширилади.

🔰Қуйидаги давлат фуқаролик хизматчилари ротация қилинмайди:

◽️тайёрлаш, қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтаётган;
◽️ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар;
◽️тиббий хулосага асосан ўзларининг ёки улар билан бирга яшовчи оила аъзолари соғлиғининг ҳолати ротация ўтказилаётган давлат фуқаролик хизмати лавозими бўйича хизмат мажбуриятларини амалга ошириш имкониятини бермайдиганлар.

Давлат фуқаролик хизматчисининг ротацияси шартлари меҳнат шартномасида назарда тутилади.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жорий ҳафтада Ўзбекистон ва хорижда қандай муҳим воқеалар юз берди?

"Сиёсий-маърифат соати"нинг бугунги сонида давлат фуқаролик хизматчиларига шу ҳақда маълумот берилди. 

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари — давлат хизматчисини ҳимоя қилади, халқ билан самарали ишлашини таъминлайди

Ушбу видеолавҳада Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Боту Алимов давлат хизматчиларига фаолияти давомида риоя қилиши мажбурий бўлган қоидаларни шарҳлаб берган.

❗️Видеолавҳани барча давлат фуқаролик хизматчиларига томоша қилишни тавсия қиламиз.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️Тафсилот: Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарларининг II йиғилиши бўлиб ўтди.

▫️Давлат хизматчилари иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилишга ҳаққи йўқ.

▫️Махсус репортаж: Андижонда давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида очиқ мулоқот, сайёр қабуллар ўтказилди.

▫️Вақтни тўғри тақсимлаш — давлат хизматчиси фаолияти самарадорлигининг асосий мезони.

▫️Халқаро ҳамкорлик: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат хизмати соҳасидаги Остона хаби ўртасида Меморандум имзоланди.

▫️Муносабат: Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга ҳар бир давлат хизматчиси мажбур.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилди.

▫️Билган яхши: Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари — давлат хизматчисини ҳимоя қилади, халқ билан самарали ишлашини таъминлайди.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Каналга уланиш —  @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

📢 Тошкент вилоятида фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчилари диққатига!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ишчи гуруҳи жорий йилнинг 3 ноябрь куни, Тошкент вилоятида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар учун шарт-шароит яратиш ҳамда давлат фуқаролик хизматига ишга кириш масалаларида сайёр қабул ўтказади.

Ҳудуддаги давлат фуқаролик хизматчилари, давлат фуқаролик хизматига ишга кириш истагидаги номзодлар мурожаатларини @murojaat_argos_bot, @vacancy_argos_bot манзилларига ёзиб юборишлари ҳамда (70) 762-58-71 телефон рақамига боғланишлари мумкин.

Сайёр қабул билан боғлиқ жараёнлар масаласида масъуллар сиз билан боғланишади.

◽️Хоҳишингизга қараб, шахсингиз сир сақланади.

Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_хабари

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти Кореяда таҳсил олаётган ёшларимиз билан мулоқот қилди

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов Кореяда таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари ҳамда иқтидорли ёшларимиз билан учрашди.

Мулоқот аввалида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлангани таъкидланди. Давлат хизматига иқтидорли ёшларни жалб қилиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Ёшларимиз келажак режалари, мавжуд муаммолари ҳақида гапирди. Ўзбекистондаги қатор соҳа ва тармоқларни ривожлантириш бўйича ташаббус ва таклифларини билдиришди.

Маълумот учун: Отабек Хасанов 25 та мамлакатнинг давлат хизматида инсон ресурслари масалалари бўйича масъул раҳбарлари қаторида Корея Республикасида “Рақамли технологиялар ривожланишининг давлат инсон ресурслари соҳасига таъсири” мавзусида HR-етакчилар форумида иштирок этади.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_репортаж

⚡️"Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" дастури Каттақўрғон туманида

Туман аҳолиси эътибордан мамнун.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Инфографика

⚡️Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароит яратиш йўналишида амалга оширилган ишлар

Каналга уланиш —
@argos_uz
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги манбалари

Ташкилот очиқлик ва тезкорликни таъминлаш мақсадида интернет ва ижтимоий тармоқларнинг имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда қатор қулайликларни тақдим этмоқда

🟢 argos.uz Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг расмий сайти

🟢 t.iss.one/argos_uz — Агентликнинг телеграмдаги расмий канали

🟢 twitter.com/argos_uz —Агентликнинг твиттердаги саҳифаси

🟢 vacancy.argos.uz — давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали

🟢 t.iss.one/vacancy_argos — давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали расмий канали

🟢 t.iss.one/vacancyonline — давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона порталида ўтказилаётган очиқ танловлар жараёнларини онлайн кузатиш канали

🟢 t.iss.one/vacancy_winners — вакант лавозимлар учун ўтказилган очиқ мустақил танловлар ғолиблари эълон қилиб бориладиган расмий канал

🟢 t.iss.one/vacancy_argos_bot — очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларни қабул қилиб, қисқа муддатда жавоб берувчи бот

🟢 ilm.argos.uz давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш портали

🟢 test.argos.uz давлат хизматчилари билимини синовдан ўтказиш модули

🟢 t.iss.one/murojaat_argos_bot  — давлат фуқаролик хизматчиларининг ариза, таклиф, шикоятларини қабул қилувчи махсус бот. Ушбу бот орқали давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.

🟢 t.iss.one/testargosuz — давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш платформасидаги тест саволларидан намуналар бериб борувчи канал.

Facebook | Instagram | You Tube
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) бош котиби Кубаничбек Омуралиевни қабул қилди

Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги доирасида биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари ва унинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда ТДТ доирасида савдо, “яшил” иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, транспорт ва логистика, туризм, экология, ёшларга оид сиёсат, туркий халқларнинг маданий ва тарихий меросини оммалаштириш соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тенглик, очиқлик, шаффофлик

Давлат фуқаролик хизматидаги бўш иш ўринлари портали иш берувчига ҳам, ишга кирмоқчи бўлган номзод учун ҳам қулай платформага айланди.

Платформа ҳаммага очиқ.

Бўш иш ўринлари билан танишиб боринг ва ўзингизга маъқул вакант лавозим учун онлайн тартибда ҳужжат топширинг!

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3 ёки 5 дақиқа ичида ўзингизга маъқул бўш иш ўрин учун ариза қолдирасиз

Шахсий кабинетингизга малака талабидан ўтган ёки ўтмаганлигингиз ҳақида хабарнома келади. Кейинги босқичга ўтиш ҳақида хабарнома олганингиздан сўнг, тест ва суҳбатга тайёргарлик кўрасиз.

Жараён ҳақида юқоридаги видеода керакли маълумотлар берилган.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
❗️Давлат идоралари ва ташкилотлари раҳбарларига эслатма

Вазирлар Маҳкамасининг 492-сонли қарорига асосан hrm.argos.uz электрон платформасини UzASBO дастурий мажмуасига интеграция қилиш ишлари якунланди.

Жорий йилнинг 1 ноябрдан бошлаб
давлат органлари ходимларининг ойлик иш ҳақи UzASBO орқали ҳисоблаганда, биринчи навбатда ушбу ходимнинг hrm.argos.uz электрон платформасига киритилганлиги автоматик тарзда текширилади.

hrm.argos.uz электрон платформасига киритилмаган ходимларга ойлик иш ҳақи ҳисоблаб бўлмаслигини маълум қиламиз.

◽️Тизим ҳақида.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz