#ТДТ_HR_2_йиғилиш
⚡️ Ўзбекистондаги "маҳалла" тизими фаолиятини Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарлари ижобий баҳолади
Бугун Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарларининг II йиғилиши иштирокчилари учун Қўштамғали маҳалла фуқаролар йиғини, Конигил туризм қишлоғига амалий ташриф ташкил қилинди.
Дастлаб меҳмонларга маҳаллабай ишлаш тизимининг моҳияти, ушбу МФЙ фаолияти тақдимот қилинди.
Бугун мамлакатимиздаги барча ижтимоий-иқтисодий дастурлар аҳоли талабидан келиб чиқиб, жойларда амалга оширилаётганлиги, маҳаллага кўплаб ваколатлар, ташкилий ва молиявий имкониятлар берилаётганлиги таъкидланди.
Дастлабки босқичда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат “бешлик тизими” ташкил этилган бўлса, Президентимиз ташаббуслари билан энди маҳалла бошқарувига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” жорий этилиши белгилаб қўйилганлиги билдирилди.
Меҳмонлар аҳолининг кундалик масалалари маҳалла даражасида ўз ечимини топаётганлиги гувоҳи бўлишди. "Бешлик" вакиллари билан бирма-бир суҳбатлашишди, турли мурожаатлар билан келган аҳоли вакиллари билан мулоқот қилишди. Ушбу тизим фаолияти Йиғилиш иштирокчилари томонидан ижобий баҳоланди.
◽️Иштирокчилар учун Самарқанддаги тарихий обидаларимизга ҳам зиёрат ташкил қилинди.
Каналга уланиш — @argos_uz

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов
Бугун ички ишлар органлари ходимлари куни!
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тизимдаги барча хизматчиларни, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, фахрийларни самимий қутлайди.
Мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдек масъулиятли ва шарафли хизматингизни қадрлаймиз!
Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat

#Билган_яхши
⚡️ Давлат хизматчилари иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилишга ҳаққи йўқ
Уларнинг ишдан ташқари вақтда ҳам қуйидаги мажбуриятлари бор.
▫️Расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;
▫️Дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;
▫️Жамоат жойларида (кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда) ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;
▫️жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;
▫️хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;
▫️хизмат автотранспорт воситаларидан хизмат фаолиятидан ташқари ҳолатларда шахсий ва бошқа мақсадларда фойдаланмаслик;
▫️иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;
▫️ўзи фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;
▫️ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.
🟢 Бу ерда батафсил

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Каналга уланиш — @argos_uz
Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматчисига_тавсия
⚡️ Вақтни тўғри тақсимлаш — давлат хизматчиси фаолияти самарадорлигининг асосий мезони
Ҳурматли давлат хизматчиси, сиз ўз фаолиятингизда вақтни бошқара оляпсизми? Ушбу роликда сиз учун муҳим тавсиялар берилган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи: одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлаш ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун вилоятнинг чексиз имкониятларини тўлиқ ишга солиш йўлида
Каналга уланиш — @argos_uz
Каналга уланиш — @argos_uz
#АРГОС_хабари
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат хизмати соҳасидаги Остона хаби ўртасида Меморандум имзоланди
Мулоқот аввалида ташкилотлар раҳбарияти нутқ сўзлаб, давлат хизмати соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ва мунтазам тажриба алмашишни йўлга қўйиш аҳамиятли эканлигини таъкидлашди.
Давлат хизматини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари, давлат бошқаруви тизимлари олдида турган янги вазифаларга тўхталишди.
Меморандум доирасида қўшма ўқув ва илмий-тадқиқот тадбирлари, семинарлар, давлат хизматчилари учун қисқа муддатли ўқитиш ҳамда малака ошириш дастурларини амалга ошириш белгиланди.
Мазкур Меморандум давлат хизмати соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг янги истиқболларини белгилаб берди.

⚡️Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга ҳар бир давлат хизматчиси мажбур
ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган Учкўприк туманидаги давлат ташкилотларининг масъул ходимлари томонидан давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ нормаларига зид харакатлари юзасидан ўша куннинг ўзида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали назоратида ўрганиш бошланди.
Ҳолат бўйича тегишли бошқармалар ва Учкўприк тумани ҳокимлигининг расмий саҳифаларида тезкор муносабат билдирилди.
Масала ташкилотлар қошидаги Одоб-ахлоқ комиссиясида муҳокама қилинди. Айни дамда ҳар иккала масъул шахснинг давлат хизматида фаолият юритмаётганлигини маълум қиламиз. Шунингдек, ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари бошланган.
Айни кунларда давлат хизматчилари орасида Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари юзасидан қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz