🔴LIVE
⚡️Учрашувда иштирок этаётганимиздан хурсандман, ўйлайманки, биз учун манфаатли бўлади — Малейка Аббасзаде, Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази раиси
Айни дамда Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази раиси инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича мамлакат тажрибасини тақдимот қилмоқда.
Маълумот учун: Озарбайжон Давлат имтиҳон маркази 2016 йилда ташкил этилган, ташкилот давлат хизматини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда иштирок этади. Марказ давлат хизматига қабул қилиш, давлат хизматидаги фаолиятини давом эттириш учун тест синовларини ўтказиш, шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш бўйича имтиҳонларни ташкил этади.
Каналга уланиш — @argos_uz

⚡️Ушбу учрашув соҳага оид ҳамкорлигимизни янада ривожлантиради — Кудайберген Базарбаев
Учрашувда Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хизмати ва маҳаллий ҳокимият ишлари бўйича агентлиги директори Кудайберген Базарбаев инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича мамлакат тажрибасини тақдимот қилди.
Маълумот учун: Агентлик 2021 йилда ташкил топган. Ташкилот давлат хизмати, муниципал хизмат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини такомиллаштириш, давлат ва муниципал хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, давлат бошқаруви ва маҳаллий ўз-ўзини бошқарув тизимини такомиллаштириш масалалари билан шуғулланади.

Яқин дақиқалар ичида давлат хизмати соҳасида олиб борилаётган халқаро ва минтақавий тадқиқотларнинг натижалари таҳлил қилинади.
Каналга уланиш — @argos_uz
Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴LIVE
#ТДТ_2_йиғилиш
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарларининг II йиғилишида Ўзбекистон ўз тақдимотини бошлади
Унда соҳанинг ҳуқуқий базаси, давлат хизматига кадрларни ишга қабул қилиш тизими, Миллий кадрлар захирасини шакллантириш тартиби, кадрлар ишини мувофиқлаштириш жараёни, ёшларни давлат хизматига жалб қилиш, давлат хизматчилари фаолиятини баҳолаш платформаси бўйича батафсил маълумот берилмоқда.

#ТДТ_HR_2_йиғилиш
Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги раисининг ўринбосари Азамат Жолманов инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича мамлакат тажрибаси, эришилган натижалар ҳақида йиғилиш иштирокчиларига маълум қилди.
Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги 1998 йилда ташкил топган бўлиб, давлат хизмати соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ваколатига эга.
Шунингдек, Агентлик давлат хизмати соҳасида назоратни амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш масалалари билан ҳам шуғулланади.

⚡️Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси раҳбари Салим Атай бошқарувга оид мамлакат тажрибаси ҳақида гапирди
— Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси 2018 йилда ташкил топган. Офисимизда карьерани режалаштириш, истеъдодларни аниқлаш, ассессмент, инсон ресурсларини ривожлантириш, лойиҳалар ва технологик таъминлаш бошқармаси фаолият юритади. Биз мамлакатимиз тараққиётини таъминлаш ва ривожланиш учун керак бўладиган кадрларни тайёрлаб берамиз, — деди Салим Атай.
Инсон ресурслари офисида консультантлар билан бирга йирик трансмиллий корпорацияларнинг бошқарувчилари ва университетлар ректорлари ҳам фаолият юритишини билдирди.
Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича Туркия тажрибаси йиғилганлар томонидан илиқ кутиб олинди. Шунингдек, С.Атай инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарлари олдида турган муҳим масалаларга ҳам тўхталди.

⚡️Икки тарафлама музокаралар бошланди
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарларининг II йиғилиши доирасида икки тарафлама музокаралар ва Меморандумлар имзолаш маросимлари бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов Озарбайжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази раҳбари Малейка Аббасзаде билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолади.
Ҳужжатга биноан:
▫️икки ташкилот вакиллари иштирокида тематик семинарлар ва конференциялар ўтказиш;
▫️ давлат хизматига қабул қилиш, давлат хизматчилари фаолиятини баҳолаш ва давлат хизматчилари реестрини юритиш масалалари бўйича тажриба алмашиш;
▫️ давлат органларининг кадрлар бўлинмалари фаолияти ва кадрларни бошқаришнинг янги услублари ва технологияларини ўрганиш;
▫️кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида етакчилик ва бошқарувчилик хусусиятларига эга ёшлар орасидан энг яхши раҳбарларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш учун танлов ўтказиш тажрибасини ўрганиш масалаларида ҳамкорлик олиб боришга келишилди.

#Фоторепортаж
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хизмати ва маҳаллий ҳокимият ишлари бўйича агентлиги директори Кудайберген Базарбаев, Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги раисининг ўринбосари Азамат Жолманов билан музокаралар олиб борди.
Музокараларда 2024 йил учун ҳамкорлик йўналишлари режаси муҳокама қилинди ва келишувларга эришилди.