Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
55.7K subscribers
11K photos
2.16K videos
14 files
7.16K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йил учун давлат бюджетининг асосий йўналишлари ҳамда тармоқ ва ҳудудларда амалга ошириладиган вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

🇺🇿
Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_репортаж

⚡️Наманганда давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш мақсадида очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ташкил этилди

Каналга уланиш — 
@argos_uz
🔴LIVE

⚡️Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарларининг II йиғилиши ўз ишини бошлади

Жаҳон цивилизацияси марказларидан бири — Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарларининг II йиғилиши ташкил этилди.

Айни дамда бошланган  учрашувда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар — Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистоннинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарияти, 30 нафарга яқин вакиллари, Ўзбекистондаги вазирлик, идоралар, ҳокимликларнинг Кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарлари, хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Каналга уланиш —  @argos_uz
Маълумот учун: 2022 йил июль ойида Туркия Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси томонидан Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идора ва ташкилотлари раҳбарларининг I йиғилиши ўтказилган.

I йиғилиш якунлари бўйича Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, бу каби учрашувларни ҳар йили аъзо мамлакатларнинг бирида ўтказишга келишиб олинган.

Ҳамкор ташкилотлар томонидан II йиғилишни Ўзбекистонда ўтказиш бўйича қарор қабул қилинган.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар_24

⚡️Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул раҳбарларнинг II йиғилиши ўз ишини бошлагани ҳақида жамоатчиликка маълум қилинди

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Отабек Хасанов: Кадрлар сиёсати, инсон ресурсларини бошқариш ва уларни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик ТДТнинг муҳим  йўналишларидан бири

— Кадрлар сиёсати, инсон ресурсларини бошқариш ва уларни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик Туркий давлатлар ташкилотининг улкан салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва ташкилотни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муҳим йўналишлардан бири эканлигига ишончим комил,  — деди О.Хасанов нутқида.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов Ўзбекистонда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида урғу берди. Жумладан, маҳалла тизимидаги ўзгаришларга тўхталди.

— Таъкидлашим керакки, сўнгги йилларда мамлакатимизда барча ижтимоий-иқтисодий дастурлар аҳоли талабидан келиб чиқиб, айнан жойларда амалга оширилмоқда. Бунинг учун маҳаллабай ишлаш тизими жорий қилинди, маҳаллаларга кўплаб ваколатлар, ташкилий ва молиявий имкониятлар берилди.

Дастлабки босқичда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат “бешлик тизими” ташкил этилган бўлса, муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан энди маҳалла бошқарувига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” жорий этилиши белгилаб қўйилди.

Буларнинг барчаси халқчил давлат қуриш, аҳоли муаммоларини ҳал қилишда вилоят ва республика идораларига боғланиб қолмасдан, жойида, тезлик билан ҳал қилиш мақсадида амалга оширилмоқда. Эндиликда аҳолининг кундалик масалалари маҳалла даражасида ўз ечимини топмоқда,  - деди О.Хасанов

Қолаверса, Отабек Хасанов кенг кўламли ислоҳотлар, давлат бошқарувининг янги модели ва халққа хизмат қилишнинг янги механизмлари садоқатли, миллий қадриятига эга, профессионал кадрларга ҳар қачонгидан кўпроқ эҳтиёж борлигини билдирди ва қатор муҳим вазифаларга тўхталди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat