Forwarded from Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
#Халқаро_ҳамкорлик
#Муҳим_хабар
Ўзбекистон-Франция давлат хизматини ривожлантириш мақсадида декларация имзолади
Ҳужжат Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 21-22 ноябрь кунлари Франция Республикасига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Франция Республикаси Давлат секторини трансформация қилиш ва давлат хизмати вазирлиги ўртасида имзоланди.
Мазкур Декларация икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик асосларини белгилаб беради.
Шунингдек, ҳужжатда қўшма тадбирларни ташкил қилиш, соҳага оид қатор лойиҳаларни амалга ошириш, давлат хизматчилари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари, ўқув дастурларини ташкил қилиш белгиланди.
Декларацияни амалиётга татбиқ қилиш доирасида давлат хизматчиларининг Францияда малака оширишини ташкил қилиш, экспертлар алмашинувини йўлга қўйиш, давлат хизматида рақамлаштириш ва инновациялар бўйича тажриба алмашиш белгиланди.
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz

November 24, 2022
Forwarded from Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
#Халқаро_ҳамкорлик
Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти билан ҳамкорликда стажировка дастури ташкил этилди
Сеулда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти билан ҳамкорликда рақамлаштиришга масъул давлат хизматчилари учун стажировка дастури бошланди.
Унда вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудудларнинг рақамлаштиришга масъул 16 нафар бошқарув кадрлари иштирок этмоқда.
Стажировка дастуридан “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш, давлат хизматларини яхшилаш, сунъий интеллект технологияларини давлат бошқарувида қўллаш каби мавзулардаги тақдимотлар, шунингдек, вазирлик ва идоралар, йирик компаниялар (Samsung, Naver ва NIA)га ташрифлар ўрин олган.
▫️Маълумот учун, Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти 1949 йилда ташкил топган бўлиб, Персонални бошқариш вазирлиги қошида фаолият юритади. Институт юқори бўғин давлат хизматчиларининг малакасини оширишга масъул.
Стажировка дастури жорий йилнинг 27 апрель кунига қадар давом этади.
Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat

April 23, 2024
#Халқаро_ҳамкорлик
⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлик ўрнатди
Мақсад — қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат йўналишида фаолият юритаётган кадрларнинг салоҳиятини оширишга йўналтирилди.
Ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Агентлик ва ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти учрашишди.
Келишувга биноан, келгусида:
▫️давлат хизматчиларининг малакасини ошириш, хусусан, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида илғор хориж тажрибасини ўрганиш;
▫️давлат бошқарувида, айниқса, қишлоқ жойларда гендер тенглигини таъминлаш доирасида хотин-қизлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
▫️ФАОнинг “рақамли қишлоқлар” ташаббуси доирасида тегишли раҳбар кадрлар учун хорижий стажировка дастурларини ташкил этиш белгиланди.
Шунингдек, учрашувда йўналишга оид бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

November 29, 2024