АОКА Xorazm || Rasmiy kanali
7.58K subscribers
19.5K photos
5.49K videos
146 files
10.5K links
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy kanali

Murojaat uchun tel: 62 2231326 ||
Savollar uchun: @aokaxorazm_bot

sayt www.aokaxorazm.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
TIBBIYOT SOHASIDA YIL SARHISOBI
#Инфографика

Ўзбекистон ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш, Ҳукумат, вазирликлар ва ҳокимликларнинг иш фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида маъмурий ислоҳотларни бошлади.

Президентнинг тегишли Фармон ва қарори билан 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага, шу жумладан вазирликлар сони 21 тагача қисқартирилмоқда. Бунда, 20 та идора тўлиқ тугатилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасида
🔹амалдаги 8 нафар Бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларидан фақат 4 нафар Бош вазир ўринбосари қолдирилмоқда;
🔹ижро этувчи тузилмасида амалдаги 269 та штатдан 120 таси қолади.

Вазирликлар
🔹15 таси 10 тасига бирлаштирилади;
🔹9 таси ўзгаришсиз қолади;
🔹Жами 21 та вазирлик бўлади.

@uzbyuksalish
#Инфографика

"Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Президент фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб вазирликлар сони 21 тагача, штатлари 30 фоизгача қисқартирилмоқда.

🔹Давлат бошқаруви идоралари фақат вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекциядан иборат бўлади;
🔹Давлат бошқаруви аппаратини сақлаш харажатларини қисқартириш мақсадида вазирликларда масофавий “онлайн қабул”, “виртуал ташриф“ каби иш услублари кенгайтирилади.

Эндиликда Вазирлар Маҳкамаси тизимини 21 та вазирлик ташкил этади. Улардан транспорт, энергетика, ташқи ишлар, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари ўзгаришсиз қолмоқда, ўзгариш киритилганлари навбатдаги #инфографикада.

@uzbyuksalish
⚡️⚡️⚡️ Халқаро пресс-клуб “Янги Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар: самарадорликни ошириш йўлидаги муҳим қадам” мавзусида ўзининг навбатдаги сессиясини ташкил қилмоқда.

Маъмурий ислохотларни амалга оширишга ўзи қанчалик зарурат бор эди?

Вазирларга ўз тузилмасини мустақил белгилаш ваколати берилмоқда. Улар қанчалик мустақил бўлишади?

Вазирликлар таркибига ўтган қўмиталар, агентлик ва инспекцияларнинг собиқ бинолари, жиҳозлари тақдири нима бўлади? Улар сотувга қўйиладими?

Агар сизга ҳам ушбу саволларга жавоб қизиқ бўлса, унда Халқаро пресс-клубнинг махсус сессиясини ўтказиб юборманг.

Ҳа айтганча, мавзуга доир савол/таклифларингиз бўлса, унда @xalqaropressklubbot орқали бизга мурожаат қилинг.

🎥 Жонли эфирни сиз бугун, 26 декабрь соат 11:15 да “Ўзбекистон 24”, “УзРепорт” ва “Ренессанс” телеканаллари орқали томоша қилинг.

@IPCUzbekistan
Forwarded from Hazorasp.uz | Rasmiy |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаатга муносабат: Бекзод Бегматов

https://t.iss.one/Hazorasp_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📊 Хоразм вилоятида фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг асосий статистик кўрсаткичлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📊Хоразм вилоятида 2022 йилнинг 10 ойи давомида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари соҳасидаги динамик ўзгаришлар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилдаги фаолиятида энг муҳим ва ёрқин воқеалар

Самые важные и яркие события в деятельности Президента Шавката Мирзиёева в 2022 году
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2022-yil sarhisobi

Xalillayev Mahkam
Urganch davlat universiteti “Fizika” kafedrasi katta oʻqituvchisi, PhD

Urganch davlat universiteti Matbuot xizmatining rasmiy sahifalari:
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИНСОН ҚАДРИ ҲАМИША БАЛАНД!!!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muammolar_bartaraf_qilinmoqda

O‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi Raisi o‘rinbosari S.Eshmatov boshchiligidagi 4-sektor ishchi guruhi tomonidan xatlov jarayonida aniqlangan 60 dan ziyod ehtiyojmand oilalarga 15 turdagi oziq-ovqat mahsulotlari hamda 50 ta ehtiyojmand oilalarning 51 nafar farzandlari uchun qishki kiyimlarni (har biriga qishki oyoq kiyim va kurtka) yetkazib berildi.

Davlatimiz rahbari belgilab bergan “Yangi O‘zbekiston – ijtimoiy davlat” tamoyili Respublika ishchi guruhi faoliyatining asosiy mezonlaridan biriga aylandi.

Muammolarning ijobiy yechimi yuzasidan qilinayotgan amaliy ishlar davom etmoqda.

Telegram | Facebook
⚡️Қонунда давлат фуқаролик хизматчиларига кафолатлар берилган

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов:

Бизга савол билан мурожаат қилишяпти, мен бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келяпман, бошқа жойга яна танловдан ўтиб ишга жойлашаманми деб. Йўқ. Агар янги жойдаги тенг лавозимга давлат хизматчиси тавсия қилинаётган бўлса, бу ротация шаклида бўлади ва у танловдан ўтмайди. Шунинг учун, биз vacancy.argos.uz порталида вақтинчалик танловларни эълон қилишни 15-20 январга қадар тўхтатдик.

Тегишли ташкилотлар билан штатларни қайта кўриб чиққанимиздан сўнг, қаерда очиқ жой қолган бўлса, кейин танловларни эълон қиламиз. Одамларни икки марта овора қилмаслигимиз керак. Лавозими тенг жойга ва лавозимидан пастга ишга ўтаётганлар учун танлов бўлмайди.

Адлия вазирлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 1 ой муддатда қайси вазирликда, қайси лавозимлар мажбурий бўлишини белгилаб беради. Қолганлари бўйича вазирликнинг ўзига ваколат берилмоқда.

Олдин янги вазир келса, кўпчиликни ишдан бўшатвориб, ўзининг жамоасини тузарди. Энди ундай бўлмайди. Қонунда давлат хизматчисига кафолатлар бериб қўйилган.

Ҳозирда ички танлов ва ташқи танлов эълон қиляпмиз. Танловдан ким ўтса, ўша ишга киради. Бу жараёнларнинг адолатли бўлишига эса, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва бошқа ташкилотлар жавоб беради. Янги структуранинг бўш қолган жойларига ишга қабул қилиш очиқ танлов асосида бўлади.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
АОКА Xorazm || Rasmiy kanali
Photo
#Диққат_танлов

Хоразм вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоятдаги олий таълим муассасалари ҳамкорлигида
Миллий армиямиз - Янги Ўзбекистоннинг қалқонидир!” мавзусида ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи-ёшлар ўртасида Қуролли Кучларимизнинг 31 йиллик тарихига оид фото ва видеороликлар танлови ўтказилади.

Ижодий ишлар 2023 йил 6 январь 16.00 гача қабул қилинади.

Ижодий ишлар “Миллий армиямиз - Янги Ўзбекистоннинг қалқонидир!” танловига деб кўрсатилиши ва қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
Манзил: Урганч шаҳар, А.Қодирий кўчаси, 2 “Б” уй.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармасига.
Мўлжал: вилоят ахборот-кутубхона маркази.
Телефон: 62 223-13-26. Телеграм: 97 529-72-27 ёки @xorazmaoka

Танлов натижалари маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
Ғолиблар Хоразм вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади
Тақдирлаш маросими 2023 йил 7 январь соат 9.00 да вилоят маданият бошқармасида ўтказилади.
📖Сифатли таълим сари!

🏫Давлат раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи вакиллари йил давомида таълим соҳасида фаоллик кўрсатган Хоразм вилояти Хонқа туманидаги 30 та умумтаълим мактабларига жами 900 млн. сўмлик замонавий электрон доскалар ҳамда компьютер жамланмаларини топширди. Натижада тумандаги барча 52 та умумтаълим мактаблари тўлиқ ушбу жиҳозлар билан таъминланди.

Ушбу тантанали маросимда Халқ таълими вазирлигининг масъул вакиллари, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ушбу замонавий жиҳозлар келгусида таълим сифатини оширишга хизмат қилишига ишонамиз.