АОКА | Namangan | Rasmiy kanal
715 subscribers
14.5K photos
3.44K videos
25 files
6.79K links
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Namangan viloyati boshqarmasi rasmiy kanali.

www.namaokb.uz
Download Telegram
#Биласизми

Янги интенсив тутзорлар барпо этишни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

▫️пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига 8 миллион сўмгача;
▫️майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмгача субсидия берилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/aokanamangan
#Биласизми

💰Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ойда БҲМнинг 1,5 бараварида (450 минг сўм) субсидия берилади.

🔘 Шунингдек, ҳар йили 500 нафаргача ногирон ёшларга қуйидагилар учун субсидия ажратилади:

▫️нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш;

▫️тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.

⚠️ Субсидиялар мазкур йўналишлардан биттаси учун ҳар бир ногиронлиги бўлган ёшнинг талабига мувофиқ, БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда ажратилади.

Каналга уланиш: @aokanamangan
#Биласизми?

🚘Ўзбекистонда электромобил эгалари учун қандай имтиёзлар кўзда тутилган?

Каналга уланиш:
@aokanamangan
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан қисман озод этилади.

❗️ Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Каналга уланиш: @aokanamangan
#Биласизми

❗️Хорижда ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам берилади

🔰Қонунчиликка кўра, ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

🔸боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (660 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

🔸меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

🔸меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Каналга уланиш: @aokanamangan
#Биласизми

Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

⚠️ Фирибгарлик – бу ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.

🔰 Фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Ушбу жиноятни содир этган шахс:

▫️БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (16,5 млн сўмдан 33 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
▫️3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

📌 Шунингдек, фирибгарликнинг миқдори, такрорийлиги, содир этган шахслар, содир этиш воситасидан келиб чиқиб жавобгарлик чораси оғирлашиши мумкин.

🔰 Фирибгарлик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса:

▫️БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (33 млн сўмдан 99 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
▫️3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔰 Фирибгарлик хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ёки ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган бўлса:

▫️ БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача (99 млн сўмдан 132 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️ 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️ муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔰 Фирибгарлик уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса:

▫️БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (132 млн сўмдан 198 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️ 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Каналга уланиш: @aokanamangan
#Биласизми

📋 Кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинган.

🔰Миллий сертификатлаш тизими доирасида:

🔹кимё ёки биология фанларини билиш даражасини аниқлаш ва бу тўғрисида миллий малака сертификатларини бериш Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;

🔹кимё ёки биология фанларини билиш даражасини аниқлаш табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади;

🔹имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга умумтаълим мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаби ўқувчилари давлат ОТМга ўқишга киришда кимё ёки биология фанидан тест синови топширишдан озод этилади ҳамда унга тегишлилигига кўра кимё ёки биология фани учун белгиланган максимал балл берилади.

©️huquqiyaxborot

Каналга уланиш:
@aokanamangan
#Биласизми

2 июль – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун

📌 Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

☑️ Қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.

❗️Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

👉Каналга уланиш: @aokanamangan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Қоида тариқасида, илгари фойдаланишда бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси (РЎДРБ) такроран фойдаланиш учун берилмайди ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.

❗️Бундан
қуйидагилар мустасно:

🔹оширилган тўлов ставкалари бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ;

🔹харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ;

🔹давлат органлари ва ташкилотлари учун жорий этилган алоҳида серияли РЎДРБ.

Каналга уланиш: @aokanamangan
#Биласизми

🗓 2023 йил 31 декабргача чекка қишлоқ ва тоғли жойларда оилавий меҳмон уйлари ташкил қилиш харажатларининг 30% гача, лекин 10 миллион сўмдан ошмаган миқдорда, камида 5 йил давомида фаолият олиб бориш ҳамда белгиланган тартибда ташриф буюрувчиларни автоматлаштирилган махсус электрон дастурга киритиб бориш шарти билан компенсация қилиб берилади.

➡️ Компенсация Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилади.

✅️Каналга уланиш: @aokanamangan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Қандай ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотиш мумкин эмас?

🚫 Қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:

🔹сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;

🔹гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт ёрдамида етказиб берилган бўлса;

🔹тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;

🔹ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;

🔹оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;

🔹хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;

🔹ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.

©️Манбаа: Ҳуқуқий ахборот

✅️Каналга уланиш: @aokanamangan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харид қилиш учун БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 250 минг сўмгача) истеъмол кредитлари ажратилади.

✅️Каналга уланиш: @aokanamangan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Ўқувчини синфдан синфга, бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартиби

Батафсил инфографикаларда

©️Huquqiy axborot

✅️Каналга уланиш: @aokanamangan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📝 Қонунчиликка кўра, талабаларнинг олий таълим ташкилотлари ҳудудида пулли ўқув курсларини, спорт тўгаракларини ташкил этишдан ва бошқа таълим хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлари жами даромад таркибига киритилмайди (яъни даромад солиғи ундирилмайди).

Каналга уланиш: @aokanamangan
#Биласизми

🔰 Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби ва мадҳиясига эга. Давлат рамзлари давлат ҳимоясидадир.

🇺🇿 Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир.

❗️ Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.

⚠️ Давлат рамзларининг ҳимоясини таъминлаш мақсадида уларга нисбатан ҳурматсизлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Kanalga ulanish: @aokanamangan
#Биласизми

🗓 Қонунчиликка кўра, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланиши лозим.

Шунингдек, улар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак.

Kanalga ulanish: @aokanamangan
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқаролар учун плацкарт ва умумий вагонларга бўлган темир йўл билетларининг нархларига 20 фоиз миқдорда чегирмалар берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда қуйидаги турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҚҚС суммаси қайтариб берилади:

▪️Қўй гўшти;
▪️Парранда гўшти;
▪️Мол гўшти;
▪️Тухум;
▪️Ўсимлик ёғи;
▪️Ун;
▪️Шакар;
▪️Дори воситалари ва тиббий хизматлар.

📝 Ушбу харидни солиқ мобил иловасида, харид чекининг фискал белгисини рўйхатдан ўтказганда, уларнинг банк карталарига ҳар ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади.

📌 Бунда ҚҚС суммасини қайтариш ойига БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн 750 минг сўмгача) бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилади.


Kanalga ulanish:
@aokanamangan
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) Ўзбекистон фуқароси "Ёшлар дафтари"га кириши ва "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қўллаб-қувватланиши мумкин.

Kanalga ulanish:@aokanamangan