АОКА | Namangan | kanali
587 subscribers
15.2K photos
3.58K videos
28 files
7.07K links
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi Namangan viloyat boshqarmasining kanali.
Download Telegram
​​#Адлия_хабари

“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони ўз соҳибларига топширилди

🎖 Аҳолининг
ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари, ОАВ вакиллари хамда жамоатчилик фаоллари “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

🔘 Жумладан:

Ядигарова Наима Рустамалиевна – Наманган вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи;

Хакимов Умидбек Хошимович – Андижон вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи;

Алдабергенов Исатай Маратович – Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи;

Алимов Акмалбек Абдумажидович – Ёшлар ишлари агентлиги Ёшларга оид қонунчилик ташаббускорлари ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўлими бошлиғи;

● Ашуров Дилшод Рустамович – Ўзбекистон Республикаси Нотариал Палатаси раиси;

● Назарова Нилуфар Бойқобиловна – Қашқадарё вилояти юридик техникуми директорининг Ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари;

Ганиев Дониёр Авазович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати;

● Агзамходжаев Мухримхон Масъудович – “Daryo.uz” сайти бош муҳаррири;

Ахмедова Муҳайё Юлчиевна – Янгиҳаёт туманидаги 303-умумий ўрта таълим мактаби ҳуқуқ, тарбия фани ўқитувчиси;

Умарова Азиза Фархадовна – блогер, ҳуқуқшунос, “Smartgov Consulting” МЧЖда маслаҳатчи;

Зафарбек Солижонов Улуғбек ўғли – блогер, ҳуқуқшунос;

Хван Леонид Борисович – Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институтининг Маъмурий-ҳуқуқий, жиноий-ҳуқуқий фанлар бўлими бошлиғи, юридик фанлари номзоди;

Муродов Нуриддин Намозович – Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони асосида таъсис этилган.

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида тантанали равишда ўз эгаларига топширилади.

💵 Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Каналга уланиш👉 @aokanamangan
#Адлия_хабари 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг Уйчи тумани "Деҳқон" маҳалласидаги "Маданият саройи"да ўтказган сайёр қабулида Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Д.Аҳмедов томонидан фуқароларнинг туғилганлик гувоҳномасини такроран олиш, кадастр, мерос, алимент каби масалалар юзасидан 14 та мурожаати тингланди.

Сайёр қабул давомида келиб тушган 8 та мурожаатга жойида ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 6  мурожаат муддат ва ўрганиш талаб қилгани боис, адлия бўлими иш юритувига олинди.

Шу куни туман давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан қабулга келган фуқароларнинг 12 нафарига сайёр хизмат кўрсатилди.

Наманган вилояти адлия бошқармаси
#Адлия_хабари

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули Чуст туманида ўтказилди.


Чуст  туманида ўтказилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суд органлари вилоят раҳбарлари иштирокидаги қабулда Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Дилмурод Аҳмедов томонидан фуқароларнинг эгалик ҳуқуқини тиклаш, суд орқали ўлим фактини белгилаш, мерос масаласи каби масалалар юзасидан 10 та мурожаат тингланди.

Сайёр қабул давомида келиб тушган 8 та мурожаатга жойида ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 2 та мурожаат муддат ва ўрганиш талаб қилгани боис, адлия бўлими иш юритувига олинди.

Шу куни туман давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан 8 нафар фуқарога "Сайёр давлат хизмати" ҳам кўрсатилди.

Наманган вилояти
адлия бошқармаси

Kanalga ulanish:@aokanamangan
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

📽 Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.

❗️Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

📌
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

👉 Батафсил: youtube.com/adliya

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot