AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 57 кун қолди.

〰️〰️〰️
✔️ До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 57 дней.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг навбатдаги сонида халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мустақиллик инъом этган имкониятлар ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишади.

В очередном выпуске проекта, посвященного 30-летию независимости Республики Узбекистан, министр народного образования Шерзод Шерматов делится своими мыслями о возможностях, предоставленных независимостью.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Ўзбекистонда «Foreign Languages» телерадиоканали ташкил этилади

Ҳукумат қарорига мувофиқ, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги «Oilaviy» телеканали негизида хорижий тилларга ихтисослаштирилган «Foreign Languages» хорижий тиллар телерадиоканали ташкил этилади.

📺 Телеканал ўз дастурларини бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади, бунда ҳар куни камида 3 соат эфир вақти хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.

👦🏻 Болалар учун мўлжалланган хорижий тилдаги телевизион асарлар дубляжсиз, асл тилида, зарур ҳолларда ўзбек, инглиз ва рус тилларида титрли таржима қилган ҳолда эфирга узатилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун Миллий матбуот марказида Президент фармонига мувофиқ бир гуруҳ ОАВ ходимларига «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мукофотларни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев тантанали равишда ўз эгаларига топширди.

Тадбирда мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида эришилган юксак натижаларда ахборот соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган мутахассисларнинг ҳам улкан ҳиссаси борлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг эътиборига сазовор бўлган 300 га яқин ОАВ вакиллари бу мукофотлар эл-юрт олдидаги хизматларининг юксак эътирофи эканини айтиб, миннатдорлик билдирди.

https://t.iss.one/aoka_uz
28 августа. Суббота. Итог дня АИМК

💼 Открытый диалог с предпринимателями: по каким вопросам больше всего обращались в штаб?

Информацию по данной теме представила руководитель Информационной службы Министерства инвестиций и внешней торговли Гульшан Ботирова, на брифинге в АИМК.

Подробно Фото

〰️〰️〰️
✍️ В январе-июле сотрудникам Бизнес-омбудсмана города Ташкента поступило 499 обращений от субъектов предпринимательства, 148 из них разрешены положительно, по остальным даны разъяснения и ссылки на нормативно-правовые акты.

Об этом было сообщено на брифинге в АИМК с участием ведущего инспектора Бизнес-омбудсмана Жамшида Бекмухамедова.

Подробно Фото

https://t.iss.one/aoka_uz
30 август куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан 2021–2022 йил куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарлик масалалари юзасидан
● Вақти: 12:00
Иштирок этади: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Меҳнат кодексининг 113-моддаси учинчи қисмини қўллаш тартиби тўғрисида тушунтириш ва тавсиялар
● Вақти: 14:00
Иштирок этади: Гулруҳ Ниязметова, Давлат меҳнат инспекцияси Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Қасддан баданга шикаст етказганлик учун белгиланган жазо тури хусусида
Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суди ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
✔️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 55 кун қолди.

〰️〰️〰️
✔️ До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 55 дней.

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Айни пайтда Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Рядом указов Президента Шавката Мирзиёева в связи с 30-летием независимости страны группа наших соотечественников награждена орденами и медалями, почетными званиями.

В эти минуты в резиденции Куксарой проходит церемония вручения этих наград.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган лойиҳанинг бугунги қаҳрамони - "Улуғбек" иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Оқил Салимов. Суҳбатдошимиз ўтмиш ва бугун, янги Ўзбекистоннинг шиддати ҳақидаги фикрлари билан бўлишади.

Герой очередного выпуска проекта, посвященного 30-летию независимости Республики Узбекистан - руководитель фонда по поддержке одаренной молодежи "Улугбек" Окил Салимов. Наш собеседник делится размышлениями о прошлом и настоящем, а также динамичности нового Узбекистана.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Бу ҳалол инсоннинг бутун умри меҳнатда ўтди» — Президент адабиётшунос олим Иброҳим Ғофуров ҳақида

Кўксарой қароргоҳида бир гуруҳ юртдошларимизга фахрий унвонлар, орден ва медалларни топшириш маросими давом этмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев атоқли олим, моҳир таржимон Иброҳим Ғофуровнинг халқ манфаатлари йўлидаги кўп йиллик самарали ва ибратли фаолияти, фидокорона меҳнати ҳақида фикр билдирди:

«Мен «Бобурнома»ни кўп ўқишга, бобомизнинг ҳаёт йўлини ўрганишга ҳаракат қиламан. Биласизларми, Бобурда умуман ҳаловат бўлмаган. Унинг ҳаёт йўли машаққатлар ва курашларда ўтган, фақат меҳнат қилган. Иброҳим аканинг ҳам ҳаётида ҳаловати бўлмаган, умри меҳнатда ўтган. Ҳозирга адабиёт соҳасидаги барча ёзувчи ва шоирларимиз бу инсонни устоз дейди. Бу инсонга ҳалоллик ва поклик бўйича муносиб бўлишга ҳаракат қилади.

Очиқ гап, мен Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов билан дўст эдим. Абдулла Орипов билан Зомин мактабини ташкил қилган эдик. Эркин Воҳидов билан эса кечалари ҳам гаплашардик. Эркин аканинг бир гаплари бўлар эди: «Агар ўзбек тилининг буюклигини билишни хоҳласанг, Иброҳимжондан сўраш керак», — дерди. Севиб гапирардилар. Иброҳим ака адабиётимизнинг ана шундай забардаст намояндаси.

Иброҳим акага ўхшаган ҳалол инсонлар бизга ўрнак бўлиши керак. Ҳаётда, меҳнатда, умрда. Битта стол, ручка ва битта хона. Бошқа бирор нарсани бу инсон ўзи учун эп кўрмаган. Мана шундай инсон, албатта, Ўзбекистон Қаҳрамони бўлишига лойиқ.

Сўнгги йилларда ёзувчилар ва шоирларни қўлимиздан келганича қўллаб-қувватлаяпмиз. Уларни ўз биноси ҳам йўқ эди, ижарада туришарди, мана, Ватанли бўлишди.

Адиблар хиёбони
ташкил қилдик. Бу ҳам бежиз эмас. Ўзлигимизни англамоқчи бўлганлар шу хиёбонга келиб кўрсин, нурли бўлиб турган Навоий бобомизга қарасин. Нима учун Навоий бобомизни ҳам қиблага қаратиб, ўзгартирдим. Чунки буни тагида ҳам илоҳий куч бор», — деди Президент.

https://t.iss.one/aoka_uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/iRShNbcjelw

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/lEFhNKsZX8k

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter