AOKA - Rasmiy kanali
12.4K subscribers
8.44K photos
1.1K videos
10 files
5.73K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Бугун "International hotel Tashkent" меҳмонхонасида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан «Янгиланаётган Ўзбекистон журналистикаси: биз ҳамжиҳатликда кучлимиз!» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари, Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Президент Фармонига кўра тақдирланган фидойи журналистлар, медиа, матбаа ва кутубхона тизими вакилларига мукофотларни тантанали равишда топширди.

АОКА жамоаси, фурсатдан фойдаланиб, барча мукофот соҳибларини самимий табриклаб, ижодий юксалишлар, мушкул, аммо олижаноб ишларида муваффақиятлар тилайди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бир асрдан зиёд вақт аввал, 1906 йилнинг 27 июнида ўзбек тилидаги илк газета бўлмиш «Тараққий»нинг биринчи сони олам юзини кўрди. Айнан шу тарихий сана мустақил Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонлана бошланди.

Бу касб байрами сўнгги йилларда янгича мазмун касб этди. Жамиятимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, халқ билан мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат органларининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминлаш — мамлакатимиз ривожланиши стратегиясининг устувор йўналишига айланди.

Айниқса, тез суръатлар билан ўзгариб, олдимизга бир-биридан ўткир ва долзарб саволларни қўяётган бугунги мураккаб замонда жамоатчиликда мустақил фикр, оқни қорадан, ростни ёлғондан ажрата олиш кўникмасини шакаллантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва масъулияти ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, ҳозирги вақтда ҳаётимизда амалга оширилаётган модернизация ва янгиланиш жараёнларининг туб моҳиятини халқимизга етказиш, одамларни янги марралар сари сафарбар этиш, олдимизга қўйган вазифаларни сифатли амалга оширишда ОАВ ходимлариинг таъсирчан сўзи, фаол фуқаролик позицияси муҳим аҳамият касб этмоқда.

АОКА журналист меҳнатининг нақадар машаққатли ва масъулиятли эканини чуқур англаган ҳолда, фурсатдан фойдаланиб, Сизларнинг эзгу орзу-интилиш ва ташаббусларингизни доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдиради. Сизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, ижодий ютуқлар тилаймиз.

https://t.iss.one/aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎤 27-июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан АОКА барча ахборот соҳаси вакилларини муборакбод этади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан “Йилнинг энг фаол журналисти” республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда, шунингдек, ахборот соҳасида фаол иш олиб бораётган журналистларга эсдалик совғалари топширилди.

АОКА директори Асаджон Ходжаев матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакилларини касб байрамлари билан қутлаб, самимий тилакларини билдирди.

https://t.iss.one/aoka_uz
28 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

Мавзу: Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни барқарор электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида Давлат дастурлари асосида олиб борилаётган ишлар
Вақти: 14:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Фахриддин Нуралиев, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

Мавзу: “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси” ижроси
Вақти: 16:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤
ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 10 та энг муҳим ташаббуси

Инфографика: мазкур рўйхат 100 нафар маҳаллий ва нуфузли хорижий экспертлар томонидан шакллантирилди

https://t.iss.one/aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА директори коронавирусга қарши эмланди

Бугун, 28 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди.

Жаҳон миқёсида, хусусан, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия жамиятимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Уч ойдан ошиқ давом этаётган вакцинация жараёнлари юртимизда бу таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб турибди.

«Ҳозирда коронавирусдан ягона ишончли ҳимоя воситаси айнан вакцина экан, ўзимизни ҳимоя қилишимиз учун яратилган имкониятдан фойдаланишимиз керак. Зеро, ҳар бир инсон ўз соғлиғи учун ўзи масъулдир», — деди Асаджон Ходжаев.

Агентлик раҳбари мамлакатимизнинг барча фуқароларини саломатликларига бефарқ бўлмаган ҳолда, эмлаш жараёнларида фаол иштирок этишга чақирди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Интернет орқали гиёҳванд моддалар тарқалишига қарши курашишда АОКА фаолияти тўғрисида

Аввал хабар берилганидек, ҳозирги кунда гиёҳванд моддаларни тарқатишда Интернет тармоғидан платформа сифатида фаол фойдаланилаётганлиги сабаб АОКА ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорликда Telegram мессенжерида «Стопнарко» махсус чат-бот каналини очган эди. Ушбу чат-бот канали орқали гиёҳванд ва психофаол моддалар савдосини тўхтатиш мақсад қилинган.

Таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг апрель ойида чат-бот ишга туширилганидан буён бефарқ бўлмаган ва фаол фуқароларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бугун биз ушбу йўналишдаги ишларнинг ижобий натижаларини кўряпмиз. Айни пайтда, мамлакатдаги фойдаланувчилар орасида машҳур ижтимоий тармоқ администраторлар билан ҳамкорликда Telegram платформасидаги 114 та ресурс блокланди.

Ушбу чат-бот билан кўплаб мессенжер фойдаланувчилари танишишган, уларнинг аксарияти гиёҳванд ва психотроп дори-воситалари савдоси билан шуғулланувчи Интернет-дўконлар манзилини блоклашга мунтазам ёрдам беришади, улар тақиқланган ресурсларнинг ташқи рекламалари жой манзилини, локациясини жўнатишади.

Гиёҳвандлик жинояти — бу жамиятнинг ҳар бир аъзосига тегишли бўлган муаммо ҳисобланади, фаол ва бефарқ бўлмаган фойдаланувчилар иштирокисиз биз бу муаммони бартараф этолмаймиз. Шу сабабли, республикамизнинг соғлом ва фаровон келажаги учун ушбу курашда фаол иштирокингизни сўраймиз.

«Стопнарко» чат-бот манзили 👉 https://t.iss.one/stopnarko_bot