AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Одамларни вакцинация жараёнларига ундаш учун атайлаб касаллик кўпайиши бўрттириб кўрсатиляптими?

Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари:

〰️〰️〰️
«Эмлашга жалб қилиш учун атайин касаллик бўрттириб кўрсатиляпти, деган гапларда мантиқ йўқ. Касаллик болалар орасида кўпайяпти, биз эса 18 ёшдан юқориларни эмлашни режалаштиряпмиз.

Карантин чекловлари
га келсак, бундай бўлишига ўзимиз сабабчимиз. Чунки ниқоб тақиш, антисептик воситалардан фойдаланиш, масофа сақлаш қоидаларини унутиб қўйдик. Биз ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилиб кетдик, мана шу ҳолат вазият жиддийлашувига сабаб бўляпти».

https://t.iss.one/aoka_uz
Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар фаолиятини демократик тамойиллар асосида қўллаб-қувватлаш, уларнинг ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқларининг муҳофазасини янада кучайтириш мақсадида АОКА ҳудудий бошқармалари қошида «Диалог-майдонча»лари ташкил этилди. Ҳозирга қадар ушбу тузилманинг экспертлар гуруҳи томонидан самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда.

2021 йил 1 феврал ҳолатига кўра Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги «Диалог-майдонча»ларига 15 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларда кўтарилган масалалар бошқармалар ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари томонидан муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинган, зарур тушунтириш ва тавсиялар берилган.

Хусусан, Самарқанд вилоятида «Пайариқ ҳаёти» газетаси муҳаррири обуна ташкил этилгани ва етарли маблағ мавжудлигига қарамай, мухбирларга ўртача 840 минг сўмдан маош бериб келаётгани, озиқ-овқат, мукофот ва қалам ҳақи учун маблағ ажратмаётгани юзасидан мурожаат қилинган. Ушбу масала бўйича «Диалог-майдонча»да ўтказилган муҳокама жараёнида қатнашган экспертлар газета муҳаррирининг хатти-ҳаракати ваколат вазифаларига тўғри келмаслигини тушунтириб, таҳририятда иш самарадорлигини оширишда ходимларнинг моддий манфаатдорлиги муҳимлиги, таҳририят маблағларини сметага кўра сарфлаш амалиётини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлашди. Муҳаррир икки ҳафта муддатда мухбирларнинг ойлик маошларини 25 фоизга оширишини айтиб, бундан буён реклама, эълон ва бошқа тижорий материаллардан тушган тушум, молиявий фаолият бўйича ходимларга ҳисобот бериб борилишини билдирди.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида журналист томонидан ҳудуддаги мактабгача таълим муассасалари фаолияти ўрганилаётгани, бу борада у қандай ҳуқуқларга эга экани юзасидан мурожаат келиб тушган. «Диалог-майдонча»даги мулоқот давомида Ўзбекистон Республикасининг «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасига кўра, журналист меҳнатга оид ёки бошқа шартномавий муносабатлар асосида оммавий ахборот воситалари учун хабарлар ва материалларни тўплаш, таҳлил қилиш, таҳрирлаш, тайёрлаш ҳамда тарқатишга доир фаолиятни амалга оширувчи шахс эканлиги тўғрисида тушунтириш берилди.

Мурожаатлар орасида муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши билан боғлиқ мавзулар ҳам қайд этилган. Жумладан, Сирдарё вилоятида «Янги ҳаёт» газетаси муҳаррири плагиаторликда айблангани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалган. Мазкур масала мурожаатчи ва журналистлар иштирокида экспертлар гуруҳи томонидан муҳокама қилинди. Келтириб ўтилган далиллар бўйича томонларга Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуни билан танишиб чиқиш ва унга амал қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Бухоро вилоятида фаолият юритувчи блогер ахборот порталига тушган мурожаатни ҳал қилишда кўмаклашиш ва вилоят ҳокими билан учрашув ташкил этиб бериш бўйича амалий ёрдам сўраган. Экспертлар гуруҳи вакиллари порталга юборилган мурожаатда кўтарилган масалани ҳал қилиш юзасидан вилоят прокурори билан мулоқот ўтказди. Шунингдек, Шофиркон туманидаги сайёр қабул вақтида блогер ва Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов учрашуви ташкил этилди.

«Диалог-майдонча»да муҳокама қилинган яна бир мурожаатга кўра, ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги банкоматларда аҳоли нақд пул ололмаётганига оид видеолавҳалар тарқалиши аҳоли орасида нотўғри фикрлар пайдо бўлишига сабаб бўлган. Экспертлар гуруҳи Марказий банк вилоят бошқармаси матбуот хизмати раҳбари ушбу видеолавҳалар юзасидан аҳолига ўз вақтида ахборот бермагани, ҳолатга муносабат билдирмаганини танқид қилди. Матбуот хизмати раҳбарига ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, соҳанинг нафақат ютуқлари, балки муаммоли вазиятлар ва уларнинг ечими тўғрисида жамоатчиликка мунтазам маълумот етказиб бориш кераклиги бўйича тавсиялар берилди.

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 18 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ янгиликлар, тайёргарлик жараёнлари
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Суд тизимида тайинловларнинг очиқлиги ва шаффофлиги
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Турсунали Акбаров, Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент Фармони мазмун-моҳияти ва ижроси
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғарма
〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
#Билган_яхши

☝️Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олади

20 март –
шанба (барча ходимлар учун дам олиш куни);
21 март – якшанба (Наврўз байрами);
22 март – душанба (барча ходимлар учун дам олиш куни - 27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган).

27 март – шанба куни барча ходимлар учун, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун ҳам иш куни бўлади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2021/2022-ўқув йили учун тест синовларида 1,6 млн. нафар абитуриент иштирок этиши кутиляпти. Ҳужжатлар онлайн қабул қилинади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев маълум қилди.

«2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1,6 млн. нафар абитуриент иштирок этиши кутилмоқда.

🌐 2021 йилда абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.

🔹Ҳозирда my.dtm.uz сайти такомиллаштирилиб, абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш учун тайёрланмоқда.

@aoka_uz
❗️Бу йилги тест синовлари ҳам стадионлар ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин

Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаевнинг айтишича, айни пайтда Давлат тест маркази томонидан тестларни ўтказиш бўйича икки хил сценарий устида иш олиб борилмоқда;

👉 Тест синовларини анъанавий шаклда катта сиғимли биноларда ўтказиш

👉 Пандемия шароитида тест синовларини 2020 йилдаги каби очиқ майдонларда ўтказиш.

❗️Бунинг учун тест синови ўтказиладиган жойлар танланиб, режа-чизмалари тайёрланди. 50 460 нафар абитуриент учун мўлжалланган 103 та катта сиғимли ёпиқ бино, 60 570 нафар абитуриентга мўлжалланган 66 та стадион ва хиёбон тайёрланяпти.

Мирзаев, шунингдек, абитуриентларга олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёз бериш ва уларни тасдиқлаш ваколатига эга бўлган масъул вазирлик ва идоралар билан имтиёзлар реестри шакллантирилаётганини қўшимча қилди.

Бунинг учун Давлат тест маркази томонидан махсус платформа ишлаб чиқилган ва тегишли вазирлик ва идораларга имтиёзларни киритиш учун керакли маълумотлар тақдим этилган.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абитуриентлардан йиғилаётган пуллар қаерга сарфланмоқда?

Фарҳод Мирзаев, Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи:

〰️〰️〰️
«Ўтган йилги абитуриентлар тўловлари қаерга ва қанча сарфлангани ҳақидаги маълумот Давлат тест марказининг расмий сайтида эълон қилинди.

Бу йилги тушадиган тўловларнинг сарфланиши ҳақида ҳам ОАВ ҳамда расмий сайтимизда очиқ эълон қилиб борамиз».

@aoka_uz
⚡️Президент Чинозда журналистлар билан мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Чиноз туманидаги Эшонобод маҳалласини бориб кўрди.

Бу ерда 3 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш мақсадида «Обод қишлоқ» дастури доирасида уйлар, мактаблар, йўллар ва коммунал тармоқлар таъмирланиб, замонавий маданият саройи барпо этилди.

Президентимиз шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мулоқот қилди.

@aoka_uz
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чиноз туманига келиб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Эшонобод маҳалласидаги учрашувда вилоятга 119 триллион сўм йўналтирилиши айтилди. Давлатимиз раҳбари Қуйи Чирчиқ туманидаги «ТСТ Сluster» кластери томонидан бунёд этилган шолини қайта ишлаш заводи фаолияти билан ҳам танишди. Шундан кейин Президент Чирчиқ шаҳри Шодлик маҳалласида қурилган 4 та 16 қаватли уйни кўздан кечирди.

〰️〰️〰️
📊 Батафсил инфографикада

https://t.iss.one/aoka_uz
Бугун, 19 март куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу:
Рақобат сиёсатини ислоҳ қилиш ва монополияга қарши тартибга солиш
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Монополияга қарши курашиш қўмитаси
〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
“Экологик аудит тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фарҳод Қувватов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган адабий тадбир ўтказилди

👉 Батафсил

@aoka_uz