AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.39K photos
1.1K videos
10 files
5.7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Бухоро шаҳрида ўтаётган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ботир Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Халқ депутатлари, оқсоқоллар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

На проходящей в городе Бухаре внеочередной сессии областного кенгаша народных депутатов рассмотрен организационный вопрос.
Президент Шавкат Мирзиёев предложил на должность хокима области кандидатуру Ботира Зарипова, временно исполняющего обязанности хокима.
Депутаты, аксакалы в своих выступлениях поддержали кандидатуру. По итогам голосования Ботир Зарипов утвержден хокимом Бухарской области.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини белгилаб берди.
Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида ҳудуд ўз ривожланишида бошқа вилоятлардан орқада қолаётгани таъкидланиб, жойлардаги муаммо ва имкониятларни маҳалла даражасида ўрганиш, аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш бўйича янги иш тизими жорий этилиши қайд этилди.
Бухоро вилояти учун қарийб 19 трлн сўмлик 713 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилгани маълум қилинди.

Президент обозначил задачи по социально-экономическому развитию Бухарской области.
На сессии областного кенгаша народных депутатов отмечалось, что развитие региона отстает от других областей, будет внедрена новая система работы по изучению проблем и возможностей на уровне махалли, обеспечению занятости и доходов населения.
Для реализации в Бухарской области сформировано 713 инвестпроектов на сумму почти 19 трлн сумов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиртқи таълимда (Консерваторияда) ўқийман, лекин 13 млн 500 минг сўмдан кўп «контракт» тўлайман. Бу тўловлар нимага қараб белгиланади?

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов саволга жавоб берди:

〰️〰️〰️
💼 «Мана, 3 йилдирки, республика олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида ўқитиш жорий этилган. Ишлаб турган фуқаролар, ишдан ажралмаган ҳолда олий маълумотга эга бўлиши учун имконият яратилди. Бугунги кунда 130 мингдан ортиқ фуқаро сиртқи таълим олмоқда.

🎓 Ўқитиш қиймати нимага қараб белгиланяпти, деган масалага изоҳ берсак. Кундузги шаклда талабалар базавий контракт асосида ўқийди, бу ижтимоий қиймат ҳисобланади. Яъни талаба тўлаётган пул ўқитиш харажатининг 60 фоизини қоплайди.

💰 Сиртқи таълимда эса
ўқитиш харажатини тўлиқ қоплаш миқдорида тўлов қилиш белгиланган. Ҳозирда бу асосий таълим йўналишлари бўйича — 6 млн 793 минг сўм. Консерватория масаласини алоҳида кўриб чиқамиз. Чунки 13 млн сўмлик ўқитиш қиймати йўқ».

@aoka_uz
✍️ Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасида кутубхона ва ўқув бурчагини ўз ичига олган маънавият хонаси фойдаланишга топширилди

🔰 Ушбу маънавият хонасида журналистика соҳасига оид турли қўлланмалардан ташқари, уч юз номга яқин олти юз донадан зиёд турли адабиётлар ўрин олган. Шунингдек, ўттиздан кўпроқ марказий газета ва журналларнинг ҳар бир сони билан танишишингиз мумкин, уларнинг электрон базаси ҳам шакллантирилмоқда.

📚 Тадбирда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажидов уюшмага ўз ташкилотлари номидан уч юзга яқин турли адабиётларни топширди.

@aoka_uz
📣 Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар диққатига!

🖊 Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ҳуқуқий мавзуга ихтисослашган ОАВ вакиллари ва блогерлар учун ўқув-машғуотлари ташкил этмоқда.

Бундан кўзланган мақсад — журналист ва блогерларнинг касбий малакасини оширишга кўмаклашиш, хусусан, суд процессларини ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари билан яқиндан таништиришдан иборат.

Ўқув-машғулотлари Судьялар олий мактабида бевосита ва билвосита (онлайн) тарзда ўтказилади. Унда таниқли ҳуқуқшунослар, тажрибали журналистлар ва медиа-экспертлар маърузалари билан иштирок этади.

🕐 Ўқув-машғулотлари 2021 йилнинг 25 январдан бошлаб, икки ҳафта давомида душанба, чоршанба ва жума кунлари соат 15.00 – 17.00.гача ўтказилади. Ўқув-машғулот мавзулари иштирокчиларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб ҳам белгиланиши мумкин.

📞 Ўқув-машғулотларида иштирок этишни истагини билдирган журналист ва блогерлар +99899 874 58 76 ва +99890 328 87 49 рақамларига боғланишлари сўралади.

Ўқув-машғулотларда иштирок этиш бепул.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

@aoka_uz
Зиё таратган юлдуз — АОКА раҳбарияти 100 ёшни қаршилаган журналистни қутлади

👉 Батафсил

@aoka_uz
⚡️Бугун, 25 январь куни соат 12:00 да АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида 2021 йилги устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилади

📌 Мавзу: «Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамияти, соҳадаги долзарб масалалар»

Спикерлар:

▫️Нозим Ҳусанов —
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

▫️ Темур Маҳмудов — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи

▫️ Фазлиддин Мамарасулов — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

Матбуот анжумани @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
⚡️80 мингга яқин ишсиз фуқарога нафақа тайинланади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Бандик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Янги таҳрирдаги «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонун кучга кириши билан ишсизлик нафақасини тўлаш тартиби ҳам ўзгаради.

Агарда аввал ишсизлик нафақаси илгари ишламаган ва биринчи бор иш қидираётганларга 12 ойлик давр мобайнида фақат 13 ҳафта тўланган бўлса, эндиликда ишсизлик нафақаси барча тоифадаги ишсиз шахсларга 12 ойлик давр ичида 26 календарь ҳафта давомида тўланиши белгиланмоқда. Ишсизлик нафақалари қуйидаги миқдорларда тўланади:

💵 ишдан ва иш ҳақидан сўнгги 12 ой давр ичида маҳрум бўлган шахсларга — аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтидаги ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

💵 ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида (1 февралдан 747 300 сўм);

💵 илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахслар учун — белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида 75 фоизи миқдорида.

Мазкур чоралар натижасида ишсизлар иш қидириш даврида моддий қўллаб-қувватланади ва 80 мингга яқин ишсизларга нафақалар тайинланади».

@aoka_uz