AOKA - Rasmiy kanali
12.4K subscribers
8.42K photos
1.1K videos
10 files
5.72K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев «BCT Cluster» пахта-тўқимачилик кластерининг “Bukhara Cotton Textile” корхонаси фаолияти билан танишди.
Корхонани ташкил этишга 65 миллион АҚШ долларидан зиёд инвестиция йўналтирилган. Бу ерда кластернинг ўзида етиштирилган хомашёдан йилига ўртача 12,5 млн дона жинси шимлар ишлаб чиқарилмоқда.
Шу ерда 2021-2022 йилларда Бухоро вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, ёшлар бандлигини таъминлаш режалари тақдим этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия “Bukhara Cotton Textile” хлопково-текстильного кластера «BCT Cluster».
В создание предприятия вложено более 65 млн долларов. За год здесь производится в среднем 12,5 млн пар джинсовых штанов из сырья, заготовленного в самом кластере.
Здесь же представлены инвестиционные проекты, которые будут реализованы в Бухарской области в 2021-2022 годах, а также планы по обеспечению занятости молодежи.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Бухоро шаҳридаги давлат хизматлари маркази ва IT Park ни бориб кўрди.
Хизматлар нархини арзонлаштириш, узоқ маҳаллалар аҳолисига сайёр ва онлайн хизмат кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.
– Бухоро азалдан илм-фан маркази бўлган. Бугун ҳам билимли, интилувчан ёшлар кўп. Бухоронинг IT соҳаси бўйича брендини яратиш керак. Бунинг учун барча нарса – шароит, ресурс, интеллект бор, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент посетил Центр государственных услуг города Бухары и местный филиал IT-парка.
Даны поручения по снижению стоимости оказания услуг, организации мобильного и дистанционного обслуживания населения отдаленных районов.
– Бухара издавна была центром науки. И сегодня много образованной, целеустремленной молодежи. Необходимо создать бухарский бренд в сфере IT. Для этого есть все – условия, ресурсы, интеллект, – сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #IT

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун, 22 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Фуқаролардан тушган мурожаатлар юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Сиртқи таълим учун тўлов миқдори юқорилиги, айрим мактабларда дарс ўтиш учун шароит йўқлиги, спорт заллари талабга жавоб бермаслиги, синфларда ўқувчилар сони кўплиги, дарсликлар билан боғлиқ долзарб масалалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий ва ўрта махсус таълими, Халқ таълими вазирликлари мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
«Мавсумий совуқ циклонда электр энергияси таъминотидаги узилишлар, уларни бартараф этиш чоралари»
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Жаҳонгир Обиджонов, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

@aoka_uz
Бухоро шаҳрида ўтаётган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ботир Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Халқ депутатлари, оқсоқоллар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

На проходящей в городе Бухаре внеочередной сессии областного кенгаша народных депутатов рассмотрен организационный вопрос.
Президент Шавкат Мирзиёев предложил на должность хокима области кандидатуру Ботира Зарипова, временно исполняющего обязанности хокима.
Депутаты, аксакалы в своих выступлениях поддержали кандидатуру. По итогам голосования Ботир Зарипов утвержден хокимом Бухарской области.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини белгилаб берди.
Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида ҳудуд ўз ривожланишида бошқа вилоятлардан орқада қолаётгани таъкидланиб, жойлардаги муаммо ва имкониятларни маҳалла даражасида ўрганиш, аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш бўйича янги иш тизими жорий этилиши қайд этилди.
Бухоро вилояти учун қарийб 19 трлн сўмлик 713 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилгани маълум қилинди.

Президент обозначил задачи по социально-экономическому развитию Бухарской области.
На сессии областного кенгаша народных депутатов отмечалось, что развитие региона отстает от других областей, будет внедрена новая система работы по изучению проблем и возможностей на уровне махалли, обеспечению занятости и доходов населения.
Для реализации в Бухарской области сформировано 713 инвестпроектов на сумму почти 19 трлн сумов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter