AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.38K photos
1.09K videos
10 files
5.69K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
💧 Қувурларнинг 35 фоизи эскирган, бу сув йўқотилишига сабаб бўлмоқда

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров маълум қилди:

📍«Лойиҳа олди ўрганишлар ва гидрогеология изланишларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришимиз керак. Янги лойиҳалар энди нафақат вилоят кесимида, балки туман ва маҳаллалар кесимида танланади. Бу лойиҳалар аҳоли, депутатлар билан кўриб чиқилади.

🔎 Ҳозирда жуда кўп уй-жой мавзелари қурилмоқда. Лекин уларнинг қанчалик сув билан таъминлангани — жиддий масала. Бу борада Қурилиш вазирлиги билан биргаликда ишлаймиз, натижада самарасиз инвестицияларга йўл қўймаймиз.

👨🏻‍💻 Соҳада тендерларни ўтказиш, пудрат ташкилотларини танлаш жараёнлари шу йилдан бошлаб фақат онлайн ўтказилади, инсон омили тўлиқ чиқарилади.

🛠 Энг катта муаммолардан бири — сувнинг йўқотилиши. Қувурларнинг 35 фоизи эскирган, уларни алмаштириш керак. Бу борада белгиланган вазифалар албатта бажарилади. Сув иншоотларида ҳам янги, энерегиятежамкор ускуналар ўрнатилади».

@aoka_uz
⚡️Бугун, 9 январь куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

Мавзу: Спорт ва туризмни соҳаларини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифалар
Вақти: 11:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Спикерлар:

🎙Азиз Абдуҳакимов - Бош вазир ўринбосари

🎙 Равшан Эрматов - Жисмоний тарбия ва спорт вазири биринчи ўринбосари

🎙Рустам Шоабдураҳмонов - Миллий олимпия қўмитаси раиси

〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

Мавзу: IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни соҳасини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифалар
Вақти: 14:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Спикерлар:

🎙Олимжон Умаров - Бош вазирнинг маслаҳатчиси

🎙 Шуҳрат Садиков - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

🎙 Иброҳим Абдураҳмонов - Инновацион ривожлантириш вазири

🎙 Улуғбек Юсупов - “Ўзархив” агентлиги директори

🎙 Шерзод Ҳабибуллаев - Гидрометеорология хизмати маркази бош директори

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️2020 йилда Ўзбекистонга 1 млн 504 минг турист келди, уларга 261 млн долларлик хизмат кўрсатилди

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди:

«Коронавирус пандемияси туфайли юз берган глобал инқироз натижасида мамлакатимиз туризми энг жиддий зарар кўрган соҳалардан бири бўлди.

2020 йилда жами 1 млн 504 минг турист ташриф буюрди. Бунда 261 миллион АҚШ доллари миқдорида туризм хизматини кўрсатдик.

2021 йилда барча ишларни умумий рақамлар орқали эмас, аниқ режалар ва рейсма-рейс йўналиш бўйича батафсил ҳисоб-китоб асосида амалга оширмоқчимиз, зиёрат туризмига кўпроқ эътибор қаратмоқчимиз.

2021 йилда Ўзбекистонга 1 млн 700 минг нафар хорижий сайёҳ ташрифини таъминлаш бўйича режа қилинган. Бунинг эвазига туризм хизматлари экспорти 370 млн долларга етказилади».

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Терма жамоага саралаб олинган спортчилар имтиҳонсиз Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Жисмоний тарбия ва спорт вазири биринчи ўринбосари Равшан Эрматов маълум қилди:

«Президентимиз Мурожаатномада 2025 йилда Тошкентда ёшлар ўртасида бўладиган Осиё чемпионатини юқори савияда ўтказиш учун ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ бердилар.

10-12 ёшга тўлган ёш спортчилар учун энди тизимли мусобақалар йўлга қўйилади. Терма жамоага саралаб олинган спортчилар тўғридан-тўғри имтиҳонсиз Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади. Улар 4 йил давомида — 2025 йилгача мақсадли равишда тайёргарлик кўриб боришади. Бу мамлакатимизда ўтадиган Осиё ўйинларида ўз натижаларини беради.

2020 йилда тизимдаги спортга ихтисослашган таълим муассасалари фаолиятини танқидий-таҳлилий ўргандик. Энг катта муаммо — мураббийларнинг машғулот жараёнларига илмий, замонавий методология асосида ёндашмаётгани, янги спорт технологияларидан фойдаланмаётгани экани аниқланди».

@aoka_uz
⚡️Барча мактабларда «Шахмат синфлари» очилади, 150 та ихтисослаштирилган шахмат мактаби ташкил этилади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди:

«Жорий йилда спорт мусобақалари сонини ошириш мақсадида давлат бюджетидан 100 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади. Ҳозирда спорт билан доимий шуғулланиш кўрсаткичи 19% бўлиб, 2021 йил якунигача бу кўрсаткич 25%га етказилади.

Турли ёшдаги ёшларни қамраб оладиган футбол бўйича «Чарм тўп» Бош вазир кубоги ўтказилади. Келгуси йилда 916 км «Саломатлик йўлаклари» барпо этилади.

Маҳаллаларда 500 га яқин стритбол майдони, 355 та бадминтон майдони, қўшимча равишда 420 та мини футбол майдони, 350 та кўчада воркаут майдончаси қурилади.

70 та жисмоний тарбия ва спорт муассасаси, 16 мингга яқин боғча ва 10 000 та мактаб жами 120 млрд сўмлик бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминланади».

@aoka_uz
⚡️Ўқишга киришда яна бир имтиёз: маҳалла ходимлари ҳам тавсиянома асосида ОТМга киради

Ҳукумат қарорига кўра, маҳалла тизимида 3 йиллик стажга эга, эгаллаб турган лавозимида 1 йилдан бери ишлаётган ходимларга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тавсияномалар беради. Тавсиянома олганлар «Ижтимоий иш» (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)» бакалавриат таълим йўналишига сиртқи таълимга контракт асосида қабул қилинади.

Маҳалла ходимлари тавсиянома билан кириш имтиҳонини ҳам топширган ҳолда ўқишга қабул қилинади. Улар бошқа йўналишга ўқишини кўчира олмайди.

@aoka_uz
Айни дақиқаларда АОКАда IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни соҳасини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишларнинг танқидий-таҳлилий натижалари ҳамда 2021 йилги устувор вазифаларга бағишланган брифинг ўтказилмоқда.

📹 Брифинг «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда. Унда Бош вазир маслаҳатчиси ҳамда вазирлар соҳага оид ахборотларни тақдим этмоқда.

🌐 Тадбирни Агентликнинг «Facebook»даги расмий саҳифаси орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.

@aoka_uz
❗️Тошкентда «Электрон поликлиника» ахборот тизимлари жорий этилди

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди:

📝 «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси бўйича келгуси 3 йилда ҳудудлар ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш бўйича 1627 та лойиҳа амалга оширилади.

Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш бўйича 2020-2022 йилларда 42 та вазирлик ва идорада жами 260 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш бошлаб юборилган. Қатор лойиҳалар 2020 йилнинг ўзида якунига етди.

«Рақамли Тошкент» дастури доирасида 30 дан зиёд ахборот тизимини яратиш ва интеграциялар лойиҳаси амалга оширилмоқда.

👨🏻‍💻 Тиббиёт соҳасида IT-технологияларни жорий қилиш, жумладан «Ягона тез тиббий хизмат» ахборот тизимини ташкил этиш орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилишга сарфланадиган вақтни икки баробарга қисқартиришга эришилди. Тошкент шаҳридаги 88 та оилавий поликлиникада «Электрон поликлиника» ахборот тизимлари жорий этилди».

@aoka_uz
⚡️IT-парк корхоналарида 900 дан зиёд дастурий таъминот маҳсулотлари ишлаб чиқилди

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда АКТ вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди:

«Ҳар бир ҳудудда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этиш орқали аҳолини, айниқса ёшларимизни дастурлаш сирлари, веб-сайтлар ва мобиль иловалар яратиш бўйича билимларни ошириш йўлга қўйилди.

📍Шу мақсадда ўтган йили IT-паркнинг 5 та филиали фаолияти йўлга қўйилди (Андижон, Фарғона, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд), уларда 400 дан зиёд корхона фаолият бошлади.

💻 Қисқа вақт мобайнида улар томонидан 900 дан ортиқ дастурий таъминот маҳсулотлари ишлаб чиқилди.

💼 Шунингдек, 5 та муҳим ташаббус доирасида республика бўйича 107 та Рақамли технологиялар ўқув маркази фойдаланишга топширилди ва 200 дан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилди».

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📎 Стартаплар бўйича қонун қабул қилинади

Иброҳим Абдураҳмонов, Инновацион ривожланиш вазири:

«Инновация соҳасини ривожлантириш учун олдимизда турган асосий масала — ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш. Шу боис биз «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқиб, қабул қилинишига эришдик.

Бугунги кунда ёшларимизнинг кўпчилиги стартапларга қизиқади, бироқ стартаплар бўйича ҳуқуқий база мавжуд эмас. Шу боис 2021 йилги мақсадларимиздан бири — стартаплар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, охирига етказамиз».

АОКАда ўтказилаётган брифингдан

@aoka_uz
📌 «Электрон қарор» ахборот тизими яратилади, унда ҳокимларнинг барча қарорлари ягона базаси юритилади

📌 Иш стажи ва ойлик иш ҳақини тасдиқлатиш тўғрисидаги маълумотномани талаб қилиш бекор қилинади

〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Бош вазир маслаҳатчиси Олимжон Умаров маълум қилди:

«2021 йилда электрон давлат хизматларини кенгайтириш масаласига эътибор қаратилади. Жумладан, ягона порталда қўшимча 60 турдаги электрон хизмат жорий қилиниши вазифаси белгиланган. Масалан, жорий йилдан иш стажи ва ойлик иш ҳақини тасдиқлатиш тўғрисидаги архив маълумотномасини талаб қилиш тўлиқ бекор қилинади.

Маҳаллий бошқарув органлари, ҳокимликлар фаолиятини такомиллатиришга алоҳида эътибор қаратилади. «Электрон қарор» ахборот тизими яратилади. Унда ҳокимларнинг барча қарорлари ягона базасини юритилади.

Нукус, Урганч, Наманган ва Термиз шаҳарларида IT-парк филиаллари очилади. Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида «Ёшлар технопарклари» очилади. Тошкент вилоятида бу йил сентябрь ойида ТАТУ филиали очилади».

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Интернет хизматлари тарифлари 29 фоизга арзонлаштирилди: 1 Мбит/с — 40 минг сўм

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда АКТ вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди:

«Мавжуд техник қувватларимизни кескин ошириш ҳисобига ўтган йил декабрь ойидан алоқа каналлари ижараси тарифлари 2 баробарга, ўтган йил давомида интернет хизматлари тарифлари эса 29 фоизга арзонлаштирилишига эришилди.

🔰 Ижтимоий соҳа объектларига, жумладан 8 095 та халқ таълими, 5 440 та мактабгача таълим ва 3 207 та соғлиқни сақлаш муассасаларигача жами 14 минг км оптик толали алоқа линиялари ташкил этилди ва юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланиш имконияти яратилди.

2020 йилнинг тўртинчи чорагида республикамиз бўйича 14 та, яъни ҳар бир ҳудудда биттадан таянч IT-мактаблари ташкил этилди ва замонавий технологиялар билан жиҳозланди.

👨🏻‍💻 «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 120 мингдан зиёд ўқувчи жалб қилинди, улардан 18 минг нафардан ортиғи курсларни муваффақиятли тугатди».

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2021 йилдан гидрометеорология маълумотларини сотиб олиш жараёнига ўтилади

Шерзод Ҳабибуллаев, Гидрометеорология хизмати маркази бош директори:

«Гидрометеорология хизматининг асосий фойдаланувчиси — давлат ташкилотлари, йирик кластерлар, йирик фермерлар ва албатта инвесторлардан иборат.

2021 йилда гидрометеорология хизмати сифатини оширишга асосий эътибор қаратилса, 2022 йилда давлат маблағларини 30 фоизга камайтириш режалаштирилган. 2021 йилда маълумотларни сотиб олиш жараёнига ўтиш режалаштирилмоқда. Яъни, давлат хизматларидан ташқари хусусий секторни шакллантириш назарда тутилмоқда.

ЎзМуда Россия Гидрометеорология университетининг шу йўналишдаги факультети очилади.

Янги геопортал тизими тест режимида ишга тушяпти. Бунинг ёрдамида хавфли зоналар, хавфли ҳудудлар бўйича картага олдиндан туширилади ва огоҳлантириш тизими йўлга қўйилади».

@aoka_uz
Халқ таълими вазирлиги фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан уйида зарур шарт-шароит яратиб беришларини сўраб мурожаат қилди

Ахборот хизмати тарқатган постда, жумладан, шундай дейилади:

Ҳурматли ота-оналар!

Куни кеча III чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома ижтимоий тармоқларда кўплаб тушунмовчилик ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда мактаблар 2020 йил сентябрь ойидан санитар-эпидемиологик талабларга жавоб берган ҳолда босқичма-босқич фаолиятини тиклади.

Қишки таътилдан аввал, республика ўқувчиларининг 90 фоизи анъанавий таълимга қайтди. Қолган 10 фоиз ўқувчиларни ҳам келажагига бефарқ бўлмай, уларни ҳам мактаб таълимига бевосита қамраб олиш мақсад қилинган эди.

Халқ таълими вазирлиги ҳавотирга ўрин йўқ эканлигини, уйида касаллик тарқалишига ҳавотир катта бўлган, кекса одамлари бор ҳамда саломатлигида сурункали хасталиги бўлган ўқувчиларнинг таълим олиши учун параллель равишда “Онлайн-мактаб” лойиҳаси ҳам давом эттирилишини маълум қилади.

Бундай оилалар аввалги чоракдагидек ўқишларини уйидан давом эттиришларига имконият яратилади.

Азиз ота-оналар!

Ўқувчилар ўртасида ўтказилган сўровномаларда уларга карантин даврида ўқитувчилари ва тенгдошлари билан ўзаро бевосита мулоқот етишмагани аниқланди.

Мактабга бормаётган ўқувчилар эса афсуски, ана шундай имкониятдан маҳрум бўлиб қолмоқда, бола учун дўстлари билан доимий мулоқотда бўлиш ва улар билан бир жамоа бўлиб таълим олиш жуда муҳим, ҳеч қандай энг замонавий технология айнан шу муҳитни бола учун таъминлаб бера олмайди.

Шу ўринда фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан, уларнинг вақтини бесамар ўтказмасликлари ҳамда уйда таълим олишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб, уларни тўлиқ назоратга олишларини сўраб қоламиз.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
AOKA - Rasmiy kanali
Халқ таълими вазирлиги фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан уйида зарур шарт-шароит яратиб беришларини сўраб мурожаат қилди Ахборот хизмати тарқатган постда, жумладан, шундай дейилади: Ҳурматли ота-оналар! Куни кеча III чоракдан барча мактабларда…
Министерство народного образования просит родителей, которые оставляют своих детей на онлайн-обучении, создать дома все необходимые условия

Уважаемые родители!

Вчера объявление о полном переходе учебного процесса во всех школах на традиционный вид обучения стало поводом для множества возражений и дискуссий в социальных сетях.

Необходимо отметить, в 2020 году школы в нашей стране начали свою деятельность поэтапно с учетом санитарно-эпидемиологической ситуации.

До начала зимних каникул 90% учеников вернулись на традиционный вид обучения. Нашей целью было охватить оставшиеся 10% учащихся.

Министерство народного образования уверяет вас, что причин для беспокойства нет, поскольку проект онлайн-школы будет продолжаться параллельно для учащихся у кого имеются пожилые люди дома и родные с хроническими проблемами здоровья, а также для тех, кто опасается за здоровье ребенка в условиях традиционного обучения.

Для таких учеников будет создана возможность для продолжения учебы из дома.

Дорогие родители!

Опросы среди учеников показали, что им не хватало непосредственного общения со своими учителями и сверстниками в период карантина. Учащиеся, которые не посещают школу, к сожалению, лишены такой возможности. Отметим, что для ребенка очень важно находиться в постоянном контакте с друзьями и учиться вместе с ними, и никакие современные технологии не могут обеспечить такую среду для ребенка.

Поэтому мы настоятельно просим родителей, которые не отправляют своих детей в школу, создать все необходимые условия для обучения дома и взять их под полный контроль.

@aoka_uz
Бугун, 11 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Брифинг

● Мавзу:
Банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш тизими: 2020 йил якунлари ва истиқболдаги вазифалар
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Раҳимжон Маҳкамов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ижтимоий тармоқ ва ОАВда ўсимликлар карантинига оид кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Дурдона Очилова, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Реклама бозорини тартибга солиш соҳасида амалга оширилган асосий чора-тадбирлар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фаррух Мадаминов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи

@aoka_uz
«Куйган уйларда увлар,
Қиш қуюни бетиним,
Танҳо кезаман. Йиғлар
Юрагимда Ватаним...»

🔰 10 январь — Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллуд топган кун. Шу муносабат билан шоир Ҳумоюн Акбарнинг адиб ижодига бағишланган «Юрагимда Ватаним» (Бир шеър тарихи) эссеси эълон қилинди.

«Янги Ўзбекистон» газетаси

@aoka_uz
⚡️АОКАда бугун соат 16:00 да масъул раҳбарлар иштирокида 2021 йилги устувор вазифалар ҳақида навбатдаги брифинг ўтказилади

📌 Мавзу:
Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари

Спикерлар:

▫️И.Норқулов —
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринборсари

▫️Э.Муҳиддинов — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

▫️А.Ҳайдаров — Молия вазири ўринбосари

▫️Б.Ҳамроев — Марказий банк раиси ўринбосари

▫️М.Мирзаев — Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

〰️〰️〰️
Брифинг @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ

Охирги ойларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетганлиги муносабати билан, ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аксарият Европа ва бошқа давлатлар томонидан эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмаслик мақсадида юқоридаги давлатлар билан халқаро авиаташувларни чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинган эди.

✈️ Шу жумладан, мамлакатимиздаги эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоқлари пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан
2020 йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилган эди.

❗️Бугунги кунга қадар юқорида қайд этилган мамлакатларда эпидемиологик вазият мураккаблиги сақланиб колганлиги сабали 2021 йил 10 январига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 февралига қадар узайтирилди.

✖️ Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги белгиланган.

🛏 Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши тартиби давом этирилади.

Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

@aoka_uz