AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
❗️«Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари» — Президент Кўксаройда давлат мукофотларини топширди

Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Бугун Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлди.

Шавкат Мирзиёев мукофотланган барча ҳамюртларимизга йиғилганлар номидан табрик йўллади.

Маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.

@aoka_uz
Шавкат Мирзиёев:

«Биз бугунги натижаларга эришиш учун пандемия шароитида — ғоят мураккаб бир вазиятда иш олиб бордик. Бунинг учун 2-3 карра кўпроқ меҳнат қилишга, изланиш, янги имконият ва ресурсларни қидириб топишга тўғри келди.

Аввало, фидойи шифокорларимиз ўз жонини гаровга қўйиб, халқимиз соғлиғини асраш учун беқиёс жасорат ва матонат кўрсатдилар. Бу борада Қуролли Кучлар, Миллий гвардия, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мард ва жасур ходимларининг хизматларини алоҳида қадрлаймиз. Айни вақтда, бунёдкор қурувчилар, саховатли тадбиркорлар, маҳалла фаоллари, муҳтарам нуронийларимиз, навқирон ёшларимиз, илм-фан, маданият ва спорт соҳаси вакиллари эл-юртимизга ҳақиқий таянч ва суянч бўлиб майдонга чиқдилар. Ҳар қандай синовни бирдамлик билан енгиб ўтадиган халқимиз мана шундай оғир кунларда қудратли кучга айланди.

Фурсатдан фойдаланиб, сабр-матонатли, заҳматкаш, олижаноб ва фидойи халқимизга, унинг буюк қаҳрамонлиги учун яна бир бор бош эгиб, таъзим қиламан.

@aoka_uz
⚡️29 декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.

📝 Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.

📺 Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

@aoka_uz
Гендер тенглик, одам савдоси ва мажбурий меҳнат масалалари: таҳлил ва натижалар

👉 Батафсил

@aoka_uz
Бугун Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Ҳамкорликдан кўзланган мақсад — аҳоли ўртасида кикбоксинг спорт турини оммалаштиришга кўмаклашиш, етук спортчилар билан учрашув ва семинарлар ташкил этиш орқали ёшларнинг кикбоксинг ҳақидаги билим ҳамда кўникмаларини ошириш, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ушбу спорт турини кенг тарғиб этишдан иборат.

👉 Батафсил

@aoka_uz
Forwarded from Segment.uz
#Кун_ҳикмати

Сени касоду инқирозга учрашдан огоҳ қилувчи кишига лутф билан муомалада бўл, «қўрқма», «зарари йўқ», «зиёни йўқ», деб юпатувчилардан узоқроқда бўл.

Маҳмуд аз-Замаҳшарий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
ХАЛҚҚА ҲАЛОЛ ХИЗМАТ ҚИЛИШ — УЛУҒ МУКОФОТ

Мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида Президент фармонларига мувофиқ, бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. 28 декабрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлди.

Ушбу тантанали маросимда иштирок этган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар ўз дил изҳорларини билдирди:

▫️Муслиҳиддин Муҳиддинов
«Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби

▫️Маъмуржон Тошматов
«Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби

▫️Маҳмуд Истамов
«Содиқ хизматлари учун» медали соҳиби

▫️Раҳмат Инъомов
«Дўстлик» ордени соҳиби

«Янги Ўзбекистон» газетаси

@aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

👉 Ўзбек тилида:
https://youtu.be/-6fKxuFbx0k

👉 На русском языке:
https://youtu.be/fqXMvGGyRSQ

👉 English:
www.fb.com/ShavkatMirziyoyevsStateoftheNationSpeechLive/videos/444376883229416
Мурожаатнома аввалида Президент пандемия ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, коронавирус туфайли дунёда 500 миллион иш ўрни йўқотилди, ҳар ой жаҳон иқтисодиёти 400 миллиард доллар зарар кўрмоқда.

«Aфсуски, бу офат бутун инсоният қатори халқимиз учун ҳам кутилмаган ташвиш ва мураккаб муаммоларни келтириб чиқарди, — деди давлат раҳбари. — Бухоро ва Сардобада юз берган табиий ва техноген офатлар ҳам эл-юртимизнинг иродасини синовдан ўтказди.

Халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати, аҳоли ва давлат органларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли мавжуд қийинчиликларни мардона енгиб ўтмоқдамиз».

Президент шифокорлар, шунингдек, пандемия пайтида муҳтожларни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшган тадбиркорлар ва фуқароларга ўз миннатдорлигини билдирди.

@aoka_uz
Шавкат Мирзиёев:

🏗 «Бу йил республикамизда 197 та йирик, минглаб кичик ва ўрта корхоналар ҳамда инфратузилма обектлари барпо этилди.

📌 Энергетика соҳасида тарихимизда биринчи марта хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклик асосида 6 та янги электр стансиясини барпо этиш ишлари бошланди.

💰 Уларнинг умумий қиймати 2 млрд доллар бўлиб, 2700 Мегаватт қувватига эга».

@aoka_uz
❗️2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди.

Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасидан

@aoka_uz
Шавкат Мирзиёев:

💧 «Якунланаётган йилда марказлашган ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 3 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 5 баробар кўп маблағ ажратилди. Натижада аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 73 фоизга етди.

💵 Биргина жорий йилда ижтимоий нафақа олувчилар қамрови 2 баробарга оширилиб, 1 миллион 200 минг нафарга етказилди. Ушбу мақсадларга бюджетдан 2016 йилгига нисбатан 5 баробар кўп маблағ ажратилди.

👦🏻 Кичик ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 4 йил давомида 2 баробар ортиб, 60 фоизга етди. Боғчалар сони эса 3 баробарга кўпайиб, 14 мингдан ошди.

🎓 Бу йил олий таълимга қабул параметрлари 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсди, ёшларимизни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 25 фоизга етди».

Парламентга Мурожаатномадан

@aoka_uz