AOKA - Rasmiy kanali
12.4K subscribers
8.43K photos
1.1K videos
10 files
5.73K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Forwarded from Segment.uz
Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
⚡️Тошкент вилояти бўйлаб «Китоб карвони» йўлга чиққан, у ҳар бир мактабда тўхтаб ўтади

Нурафшон шаҳридаги умумтаълим мактабларида ўқувчилар ва маҳалла аҳли учун китоб ярмаркалари ўтказилди.

🔰Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган мазкур тадбирларда ёш китобхонларнинг қизиқишидан келиб чиқиб “Китоб дунёси” ва “Ўздавкитобсавдотаъминоти” масъулияти чекланган жамиятлари турли йўналишдаги бадиий китоблар билан иштирок этишди.

Тошкент вилояти бўйлаб «Китоб карвони» йўлга чиққан, у ҳар бир мактабда тўхтаб ўтади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #davlatbayrogi #29yil

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Kун_ҳикмати

Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.

Жалолиддин Румий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
⚡️ Айни пайтда давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

🔷 Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун онлайн тарзда сиёсий-маърифий ўқув соати бошланди.

🔷 Сиёсий-маърифий соатларда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

Бу ҳақида кейинроқ батафсил ахборот берамиз.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
#Siyosiy_marifat_soati

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Бугун ҳаётбахш куй ва сўз — мадҳиямиз яралган кун

Ассалому алайкум азиз юртдошлар! Яна бир мунаввар тонгни қарши олганингиз муборак бўлсин.

Бугун 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.

🔷 Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ушбу Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган.

Она ватанимиз мадҳияси ҳамиша ғуруримиз, шонимиз рамзи бўлиб, дилларда ва тилларда баралла жаранг сочсин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Хоразм_ташрифи

"Янги Ўзбекистон мактабдан бошланади. Мактаб, мактабгача таълимни жойига қўйишимиз шарт"

🔷 Хабарингиз бор, Президент 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятида бўлиб қайтди. Ташриф давомида Урганч шаҳрида йиғилиш ҳам бўлди. Йиғилишда давлат раҳбари кўплаб масалалар қаторида таълим соҳасига ҳам тўхталди:

«Ренессанснинг пойдеворини бошлаймиз, деяпмиз. Буюк боболаримиз, Хоразмий, Огаҳийлар нима дейишган? Огаҳий бобомиз илм бўлмаса, эртанги кун йўқ деган. Буни айнан Хоразм элига айтган.

Янги Ўзбекистон мактабдан бошланади. Мактаб, мактабгача таълимни жойига қўйишимиз шарт. Ўқитувчи обрўсини юксалтирмас эканмиз, мақсадимизга эришолмаймиз”.

☝️ Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши кутилмоқда.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz