This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#pressklub
❗️Содиқ Сафоев: «Сўз эркинлиги — демократиянинг қон айланиш тизимидир»
Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ўз фикрларини билдирди:
〰️〰️〰️
✅ «ОАВ — бугун халқ овози, тўртинчи ҳокимиятга айланиб бормоқда. Бу жараён. Балки ҳали кўп чўққиларга етканимиз йўқдир, лекин силжишларни инкор қилиш мумкин эмас.
▫️БМТ Инсон ҳуқуқлари комиссиясининг эътирофи бўйича, сўз эркинлиги — инсон ривожланишининг ажралмас омили. Инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, манфаатлари ҳақида сўз юритадиган бўлсак, унга демократиясиз, сўз ва матбуот эркинлигисиз эришиб бўлмайди.
▫️Сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги — демократиянинг қон айланиш тизимидир, усиз бу тушунчалар фаолият кўрсата олмайди».
@aoka_uz

⚡️Содиқ Сафоев: «Инсон ҳуқуқлари соҳасида қилинган ишлар боис халқимиз ўз ғурурини англай бошлади»

«Инсон ҳуқуқлари соҳасида қилинган ишлар боис халқимиз ўз ғурурини англаб бошлади. ОАВ, блогерларнинг хатти-ҳаракати ҳам ана шу ғурурни кўрсатмоқда.
🇺🇿 Ўзбекистон — янги дунёда обрў орттирди. Бунда ОАВнинг ўрни ниҳоятда катта бўлди. Ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш, ахборот хилма-хиллигини барпо этиш ва ривожлантириш — бир томондан инсон ҳуқуқларига оид масала, айни вақтда миллий хавфсизликнинг манбаларидан бири ҳисобланади.
🖊 Сўз эркинлиги — инсон ҳуқуқларининг бошқа турлари учун пойдевор, замин».

⚡️«Ахборот — демократиянинг асосий валютасидир»
Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ўз фикрларини билдирди:
〰️〰️〰️
🕊 «Машҳур америкалик ҳуқуқшунос Ральф Нейдер таъкидлаганидек, «Ахборот — демократиянинг асосий валютасидир». Сўз эркинлигисиз демократия ҳам, инсон эркинлиги ҳам бўлмайди.
Сўз эркинлиги — авваламбор, ҳар бир фуқаронинг шахсий ҳуқуқи, ахборот эркинлиги — бу ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқидир.
🌐 Ҳозирги кунда инсон ҳуқуқлари глобал ҳуқуққа айланди. Биз матбуот эркинлигини 3 даражада кўришимиз керак:
▫️давлат даражасида (миллий);
▫️ҳар бир минтақа даражасида;
▫️глобал даражада (универсал).

⚡️«Ўзбекистон халқ ва ОАВ билан тўғридан-тўғри, шаффоф мулоқотни йўлга қўймоқда» — Абдулазиз Комилов
Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз фикрларини билдирди:
〰️〰️〰️
🛡 «Халқаро шериклар билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мулоқотнинг муҳим жиҳатига эътибор қаратмоқчиман. Бу — давлат хавфсизлиги ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги нисбат ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлик масаласидир.
Сўнгги 3-4 йилда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш жараёнида ушбу муаммони бартараф этиш учун жуда кўп ишлар қилинди.
🇺🇿 Ўзбекистон давлат ҳокимиятини демократлаштириш, халқ ва ОАВ билан тўғридан-тўғри, шаффоф мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг фуқаролик ва жамоатчилик фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасида ортга қайтмайдиган йўлда бормоқда.
Биз инсон ҳуқуқларига оид ҳар қандай нозик масалани миллий ва глобал даражада очиқ муҳокама қилмоқдамиз».

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#pressklub
❗️Жон МакГрегор: «Бу жуда ажойиб»
Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори Жон МакГрегор ўз фикрларини билдирди:
〰️〰️〰️
Ўтган тўрт йил давомида президент Мирзиёевнинг чиқишларини шахсан кузатиб бораман. Барчамиз билиб турибмизки, Ўзбекистон учун халқаро мажбуриятларни ҳурмат қилади ва давлат раҳбари сўз эркинлиги қандай бўлиши ва у таъминланиши кераклигини айтиб келади. Халқаро ташкилотлар ҳам Ўзбекистондаги ушбу соҳадаги жараённи қўллаб-қувватлайди.
🌍 ЕХҲТнинг бошқа мамлакатлардаги ваколатхоналарида штат бирликлари қисқараётган пайтда Ўзбекистондаги офисда аксинча, кўпайди. Нима учун? Чунки Ўзбекистондаги тараққиётга ҳамнафас бўлиш учун ишчилар кўп бўлиши керак.
🇺🇿 Ўзбекистон Президентининг матбуотга қаратаётган эътиборини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз. Давлат раҳбари журналист ва блогерлар билан учрашмоқда. Бу ажойиб, олдин бунга ўхшаш воқеаларни кўрмасдик».

Ҳелена Фрейзер, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори:
— «Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга». Ўзбекистон Конституциясининнг 29-моддасида шундай ёзилган. Бу ерда йиғилганларнинг барчаси ушбу ғояни тўла қўллаб-қувватлашига ишонаман. Чунки бу — барқарор тараққиёт масалаларига ҳамнафасдир.
❗️Аниқ ва очиқ ахборот эга бўлиш — адолатли ва бетараф институтлар, муассасалар шаклланишида асосий жараён ҳисобланади.
БМТ тизимидаги ташкилотлар, халқаро ҳамжамият Ўзбекистонда журналистларнинг очиқ маълумотга эга бўлиш учун мустақил фаолиятларини қўллаб-қувватлайди. Сўнгги 4 йилда Ўзбекистонда бу борада ривожланиш кузатилди.
🔰 Журналистлар, блогерлар очиқ савол беришни бошлади, илгари ўзлари учун «табу» бўлган мавзуларда ёзишмоқда, турли муаммолар бўйича суриштирувлар ўтказишмоқда.
Шунингдек, соҳага доир норматив-ҳуқуқий масалаларда ҳам ўзгаришлар бўлмоқда.

❗️Асаджон Ходжаев: «Сўз ва матбуот эркинлиги — Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналиши, бу борада орқага қайтиш йўқ»
Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ўз фикрларини билдирди:
〰️〰️〰️
🔹«Инсоннинг ажралмас ҳуқуқи — сўз эркинлиги. Сўз ва матбуот эркинлиги — Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналиши деб белгиланган ва бу борада орқага қайтиш йўқ. Буни ҳаммамиз биламиз ва фаолиятимизни шунга монанд ташкил қилганмиз.
Бугунги кунда ахборотни яшириб бўлмайди. Бир жойда яширилган ахборот, албатта, бошқа жойларда чиқади.
Ахборот бугун эркин айланяпти ва бу сўз эркинлиги билан бевосита боғлиқ».

❗️«Давлат органлари танқидий фикрларни эшитиши, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриши керак» — Асаджон Ходжаев
Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатидан:
〰️〰️〰️
👨🏻💻 «Одамлар интернет орқали ўз фикрларини эркин билдирмоқда. Албатта, танқидий фикрлар ҳам бор.
🔎 Бу танқидий фикрларни эса давлат органлари эшитиши керак. Ўз фаолиятини танқидлар орқали таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриши лозим, мулоқотга ўрганиши керак.
Шу орқали давлат органлари янги реалликда, янги Ўзбекистонда фаолиятини амалга оширяпти. Давлатимиз раҳбари ҳам таъкидлади — матбуот кимгадир аччиқ гапирса, ёқиши ёки ёқмаслиги ҳам мумкин. Бироқ биз бу йўлдан қайтмаймиз.
✅ Барча давлат идораларида ахборот хизматининг ташкил этилиши катта ислоҳот деб биламан. Бу орқали ташкилотлар очиқлиги таъминланиши учун керак. Бугун мингдан зиёд ахборот хизматлари ишлаяпти, бироқ уларнинг фаолияти қай даражада? Бу йўналишни тегишли равишда баҳолаб боришимиз керак. Уларнинг малакасини ошириш ишларини босқичма-босқич амалга ошириб келяпмиз.
📌 Пандемия шароити кўрсатдики, қабул қилинаётган ҳужжатлар аҳолига етказилишига катта эҳтиёж бор. Бу жараён рисоладагидек бўлмаса, текширилмаган ва нохолис ахборотларнинг айланишига олиб келади. Бунда журналистлар эмас, давлат ташкилотларининг очиқ эмаслиги, мулоқотнинг йўқлиги сабабчи. Улар мулоқотга тайёр бўлса, ортиқча миш-мишлар тарқалишига ўрин қолмайди.
Пандемия шароитида АОКА платформасида доимий равишда брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказдик. Бу, албатта, осон бўлмади, бу жараёнда нодавлат телеканаллар, интернет сайтлари ва блогерлар ҳам фаол қатнашди.
🎤 Биз ноябрь ойидан бошлаб, 100дан ортиқ брифинг ҳамда матбуот анжуманлари учун қўшимча платформалар ташкил этдик, айниқса, ҳудудларда ўтказиладиган тадбирлар режасини белгилаб олдик. Бу вилоятларда ахборот олиш эркинлигини таъминлашдаги муаммоларни маълум қадар ечишга ёрдам беради, деб ҳисоблаймиз.
🛡 Яна бир муҳим қадамлардан бири — Агентлик ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида «Диалог майдончаси» фаолияти йўлга қўйилаётганидир. Бу лойиҳа, ўз навбатида, ОАВ вакиллари ҳамда блогерларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларни ҳимоя қилиш, зарур ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ҳамда ёрдам кўрсатишга қаратилгани билан аҳамиятлидир».

Хушнудбек Худойбердиев: «Исталган тезликда юринг, қоидага риоя қилсангиз бас»
Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида ЎзА бош директори ўринбосари, блогер Хушнудбек Худойбердиев ўз фикрларини билдирди:
〰️〰️〰️
▶️ «ЎзА — Ўзбекистондаги ягона, расмий ахборот агентлиги. ЎзА дунёдаги бошқа ахборот агентликлари ишлаётган форматда ишлай олаяптими? Куннинг муҳим саволи шу.
ЎзАнинг ҳозирги коцепцияси шуки, фақат мақтовлар билан давлат сиёсатини пропоганда қилиб бўлмайди. Бу — эскирган услуб, бу билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Бундан давлат ҳам, халқ ҳам ютқазади.
Агар ЎзА фақатгина ҳукуматнинг халққа айтмоқчи бўлган гапини етказиш билан шуғулланса, нотўғри йўлдан кетаётган бўлади. Аксинча, халқнинг, жамиятнинг айтмоқчи бўлган гапини ҳам Ҳукуматга етказадиган кўприкка айлана олиши керак.
📌 ЎзАни кузатаётганлар яхши билади — сўнгги йилларда танқидий, таҳлилий материаллар анча кўпайган. Бошқача айтганда, ЎзА — сўз эркинлигининг индикаторларидан ҳам бири. Агар танқидлар кўпайса, демак, сўз эркинлиги кўпайди, деган фикр ҳам пайдо бўлади. Бизнинг мақсадимиз ҳам шу.
Шуни таъкидлашни истардимки, охирги йилларда сўз эркинлиги бўйича ўзгаришлар ҳақиқатан бор, буни блогер ва ЎзА вакили сифатида тан оламан, таъкидлайман. Аммо бу ўзгаришлар биз учун ҳали етарли эмас. Олдимизда қиладиган ишларимиз жуда кўп.
❗️Бу худди йўлга чиққан ҳайдовчига ўхшайди. Ҳозирги шунақа йўлга чиқдикки, тезликни бемалол ошириш мумкин. Кимнинг имкони етса, исталган тезликда ҳаракатлансин. Бироқ ҳар қандай тезликда ҳам йўл ҳаракати қоидаларини унутмаслигимиз керак. Йўлда юриш — қоидасиз юриш дегани эмас».

Шерзодхон Қудратхўжаев, Халқаро пресс-клуб раиси:
❗️«Ахборот ва оммавий коммуникациялар томонидан биринчи марта 500 миллион сўм ажратиляпти.
👨🏻💻 Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан биргаликда матбуот котиблари учун ўқув курслари ташкил қилиняпти.
У ерда фақат ўқитувчилар эмас, профессионаллар сўзга чиқади.
🔹Биз бугун таълим орқали бу ўқув жараёнини, умуман медиа таълимни ривожлантирамиз».

❗️«Давлат идоралари тушуниши керак, журналистлар уларнинг душманлари эмас» — Гулноза Ҳусанова
Халқаро пресс-клубда ташкил этилган давра суҳбатида «UzReport» телеканали Бош муҳаррири Гулноза Ҳусанова ўз фикрларини билдирди:
〰️〰️〰️
✅ «Сўз эркинлиги — бу ҳамма нарсани, хоҳлаган нарсани айта олиш дегани эмас. Энг аввало, бу — масъулият. Буни ҳамма журналистлар, блогерлар ҳис қилиб туришибди.
Агар биз ахборотни вақтида, тезкор бермасак, ҳозир интернет ривожланган, одамлар истаган манбасидан керакли ахборотни топа олади.
Шунинг учун давлат идоралари тушуниши керак, журналистлар уларнинг душманлари эмас. Биз ҳам ривожланган давлатда яшашни истаймиз. Агар биз ҳозир муаммоларни кўтармасак, бу муаммолар ҳеч қачон ҳал бўлмайди.
⚠️ Бугунги журналистика очиқликсиз яшай, ишлай олмайди. Ўзбекистон ёпиқ давлатдан очиқ давлатга айланди. Энди журналистларнинг ҳам чекинишга ҳаққи йўқ».

Бугун, 3 декабрь куни режалаштирилган тадбирлар:
🔰 Брифинг
● Мавзу: Электр таъминоти билан боғлиқ долзарб масалалар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фахриддин Нуралиев, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: «Uzbekistan Airports» АЖ фаолияти
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Лаълихон Собирова, «Uzbekistan Airports» АЖ ахборот хизмати раҳбари

Халқаро пресс-клуб: «Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари» мавзусидаги давра суҳбати
✏️ Муҳим иқтибослар

Бугун АОКАда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингдан муҳим маълумотлар:
〰️〰️〰️〰️
🔹2020 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, мамлакатимиздаги 14 та ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳамда 230 та туман ва шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан 35-110 кВ кучланишга эга 1 623 та нимстанция, 82 591та трансформатор пункти ва 252,2 минг км узунликдаги электр узатиш тармоқлари орқали маиший ва юридик истеъмолчиларига электр энергияси етказиб берилди.
🔹2020 йил бошидан 1 декабргача бўлган муддатда истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш кўрсаткичи
45 млрд кВт∙соатни ташкил этди.
🔹“Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари” АЖларда куз-қиш мавсумида эҳтимолий авариявий ҳодисларни бартарф этиш мақсадида авариявий захира қилиб, қуввати 100-250 кВА 395 дона тармоқ трансформаторлари, 152 тонна трансформатор мойи, 1254 дона темир бетон таянчлар, 187 км узунликдаги сим , 39 км кабель маҳсулотлари, 727 дона кабел муфталар захираси яратилган.
🔹Юзага келган аварияларни бартараф этиш мақсадида 478 та тезкор таъмирловчи бригада ташкил этилган. Барча бригада аъзолари алоқа воситаси ва 391 та махсус автотехникалар билан таъминланган.
🔹2020 йил 6 ноябрдан 2021 йил 1 апрелига қадар раҳбар ва маъсул ходимлардан иборат туну-кун навбатчилик ташкил этилди.
🌀Бугунги кунгача жами 4 миллион 972 минг 294 нафар ёки 67 фоиз истеъмолчига АСКУЭ тизимига мос келувчи ҳисоблагичлар ўрнатилиб, ушбу ҳисоблагич ўрнатилган истеъмолчиларнинг қарийб 2,6 миллиони нафари (51 фоизи) биллинг тизимига уланди.
💰Фойдаланган электр энергияси учун 1 йилдан ортиқ давр мобайнида тўловларни амалга оширмаган истеъмолчилар сони 903 305 нафар. Улар орасида 3 йилдан ортиқ давр мобайнида тўлов амалга оширмаган истеъмолчилар ҳам бор (361 185 нафар).
💳 Қарздорлиги юқори бўлган, яъни 1 млн.сўмдан 3 млн.сўмгача бўлган қарздор аҳоли истеъмолчиларлар сони 157 839 нафарни, 3 млн.сўмдан 5 млн.сўмгача 14 890 нафарни ва 10 млн.сўмдан юқориси 5 199 нафарни ташкил этмоқда.