AOKA - Rasmiy kanali
12.4K subscribers
8.42K photos
1.1K videos
10 files
5.72K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги муҳокама қилинмоқда.

🔰 Муҳим маълумотлар



На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании обсуждается результативность мер по поддержке предпринимательства в регионах.

🔰 Актуальная информация

@aoka_uz
⚡️Президент раислигида ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантиришга қаратилган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

✏️ Муҳим иқтибослар

@aoka_uz
Бугун, 25 ноябрь куни режалаштирилган тадбирлар:

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Элмурот Ҳаитметов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Геология соҳасини модернизация қилиш ва инвестициялар жалб этиш
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ўзбекистонда кузатилаётган энергетика тақчиллиги, унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Энергетика вазирлиги ва тизимдаги ташкилотлар

@aoka_uz
🔹Мўмай даромад, имкониятлар манбаи

Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг

▫️Қобил Турсунов,
Навоий вилояти ҳокими

▫️Хайрулла Бозоров,
Фарғона вилояти ҳокими

▫️Эркинжон Турдимов,
Самарқанд вилояти ҳокими

▫️Адҳам Икромов,
Савдо-саноат палатаси раиси

«Янги Ўзбекистон» газетаси

@aoka_uz
❗️Энергетика тизимида юзага келаётган муаммолар, электр энергияси танқислиги, аҳолидан тушаётгган эътирозлар таҳлили

Бугун АОКА залида соат 16:00 да шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

👨🏻‍💻 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

〰️〰️〰️〰️
Энергетика вазири ва тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этиши кутилаётган тадбирда куз-қиш мавсумига доир долзарб масалалар муҳокама қилинади.

@aoka_uz
AOKA - Rasmiy kanali
❗️Энергетика тизимида юзага келаётган муаммолар, электр энергияси танқислиги, аҳолидан тушаётгган эътирозлар таҳлили Бугун АОКА залида соат 16:00 да шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади. 👨🏻‍💻 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. 〰️〰️〰️〰️
❗️Энергетика тизимида юзага келаётган муаммолар, электр энергияси танқислиги, аҳолидан тушаётгган эътирозлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани вақти ўзгарди.

🕗 Анжуман бугун АОКА залида соат 19:00 да бошланади.

Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

Энергетика вазири ва тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этиши кутилаётган тадбирда куз-қиш мавсумига доир долзарб масалалар муҳокама қилинади.

📞 Матбуот анжуманида иштирок этмоқчи бўлган ОАВ вакиллари 90 732 53 59 телеграм-рақами орқали соат 18:00 гача рўйхатдан ўтишлари сўралади.

@aoka_uz
Бугун АОКА залида геология соҳасини модернизация қилиш ва инвестициялар жалб этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжумани тафсилотлари:

🔹«E-auksion»да савдога чиқарилган 31 та стратегик геологик объект 110 нафар инвесторга тарғиб қилинди

🔹Ер қаъридан фойдаланиш солиқ ставкаси — олтин 10% (аввал 25%), кумуш 10% (аввал 25%), мис 10% (аввал 15%), темир 5% (аввал 4%) этиб белгиланди

🔹Нефть ва газни қидириш учун 16,4 млн долларлик замонавий 3D сейсмокомплекси (Канада) ишга туширилди

🔹Дунёнинг йирик тоғ-кон компаниялари билан 605 млн долларлик 8 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда

🔹5 та илмий тадқиқот муассасаси ва саноат корхоналари ўртасида жорий йилда 21 та лойиҳа бўйича умумий қиймати 13,5 млрд сўмлик шартномалар имзоланган

〰️〰️〰️〰️
👉 Батафсил

@aoka_uz
Бугун, 26 ноябрь куни режалаштирилган тадбирлар:

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ташхиc марказида олиб борилаётган ишлар ва тайёргарлик жараёнлари ҳақида
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ҳаёт Фозилжонов, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педогогик-психологик республика ташхис маркази бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг фаолияти таҳлили, олдинда турган долзарб вазифалар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Суд экспертизаси соҳасидаги аҳоли саволларига жавоблар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Зафаржон Сайфутдинов, Суд автотехника экспертизаси лабораторияси етакчи эксперти

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжмуни

● Мавзу:
Куз-қиш мавсумида аҳолини иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Тошиссиққуввати" ДУК

@aoka_uz
❗️2021/2022 ўқув йилидан битирувчилар касб танлаши, меҳнат бозорида ўз ўрнини топиши учун «Касбга йўналтириш тизими» жорий этилади

Бугун АОКАда ўтган брифингда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педогогик-психологик республика ташхис маркази бўлим бошлиғи Ҳаёт Фозилжонов бу борада батафсил маълумот берди:

〰️〰️〰️〰️〰️

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим муассасалари битирувчилари ўз иқтидори ва қизиқишларига мос касбни танлаб олиши, меҳнат бозорида муносиб ўрнини топиши, касбий фаолиятида муваффақиятга эришиши учун «Касбга йўналтириш тизими» жорий этилади;

🔹7-синфдан бошлаб ўқувчилар ўртасида интерактив сўровномалар ўтказилиб, касб-ҳунарга бўлган қизиқиши аниқланади ва уларнинг маълумотлар базаси яратилади;

🔹7-синф ўқувчилари учун ҳар ойда бир марта «Касблар оламига саёҳат» мавзусида махсус курслар, 8-синф ўқувчилари учун ҳар чоракда камида бир маротаба «Менинг келажакдаги касбим» мавзусида семинар-тренинглар олиб борилади;

🔹9-синф ўқувчиларининг касбий мойиллиги бўйича ўтказилган педагогик-психологик ташхислар натижалари асосида келгусида аниқ ишчи касблар бўйича касб-ҳунар мактабларида таълим олиши мумкин бўлган ўқувчилар ўртасида касбга йўналтириш ишларини олиб борилади;

тизимнинг афзаллиги — ўқувчилар тизимли равишда касб-ҳунарга йўналтирилиб борилади, онгли равишда касб танлашга ва тўғри танлашга эришилади.

@aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Инклюзив таълим лабораторияси» ташкил этилмоқда

«Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ таъсис этилаётган ушбу лабораториянинг асосий вазифалари:

🔸умумтаълим мактабларида инклюзив таълим учун шарт-шароитлар яратиш, инклюзив таълим беришнинг сифати ва самарадорлигини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

🔸инклюзив таълимнинг методик таъминотини (дастурлар, раҳбар, педагог ва мутахассисларга методик тавсиялар ва бошқаларни) ишлаб чиқиш;

🔸инклюзив таълимнинг барча субъектлари учун психологик-педагогик ва ижтимоий ривожлантиришга йўналтирилган технологияларни ишлаб чиқиш.

〰️〰️〰️〰️
АОКАда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педогогик-психологик республика ташхис маркази бўлим бошлиғи Ҳаёт Фозилжонов иштирокида ўтган брифингдан.

@aoka_uz
⚡️Қашқадарёда 2 йилда 1 млрд доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилиб, 19 минг янги иш ўрни яратилади

Бугун Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудуддаги ҳар бир туман ва шаҳарнинг «ўсиш нуқталари»га асосланиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни мижозбай ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

🍇 Масалан, Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз ҳамда Китоб туманларида 20 минг гектарда интенсив боғ ва узумзорлар яратиш орқали вилоятда мева-сабзавотни қайта ишлаш даражасини 25 фоизга етказиш мумкин.

🏗 Шаҳрисабз шаҳри, Нишон, Деҳқонобод, Яккабоғ, Миришкор, Ғузор, Шаҳрисабз, Муборак туманларида ташкил этиладиган 11 та кичик саноат зонасида лойиҳалар жойлаштирилиб, инфратузилмага уланади.

💰 2021 йилда тижорат банклари кредитлари асосида хизмат кўрсатиш соҳасида 650 млрд сўмлик 500 та янги лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

💼 Келгуси икки йилда қарийб 1 млрд доллар хорижий инвестиция (1153 та лойиҳа) ўзлаштирилиб, 19 мингта янги иш ўрни яратилади.

@aoka_uz
⚡️Қашқадарёда мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун қўшимча 100 млрд сўм ажратилади

Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ижтимоий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

💵 Мактабларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 2021 йилги Инвестиция дастури доирасида қўшимча 100 млрд сўм ажратилиши қайд этилди. Ушбу маблағлар ҳисобига 88 та мактабда — қўшимча иморат қурилади, 100 тадан кўпроғи — тўлиқ жиҳозланади, пахса деворли филиаллар ўрнига янги бинолар барпо этилади.

👨🏻‍💻 Йиғилишда Қарши шаҳридаги 42-мактаб, шунингдек, туман марказларидаги биттадан шундай муассаса негизида ахборот технологияларига ихтисослашган мактаблар ташкил этиш юзасидан кўрсатма берилди.

@aoka_uz
Бугун, 27 ноябрь куни режалаштирилган тадбирлар:

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ички ишлар вазирлиги

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
"Ўзтрансгаз" АЖ фаолиятига оид маълумотлар ҳамда ташкилотга йўлланаётган мурожаатлар ҳақида
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шахноза Равшанова, "Ўзтрансгаз" АЖ матбуот котиби

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Хусусий бандлик агентликлари фаолияти тўхтатилдими?
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

〰️〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжмуни

● Мавзу:
“Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ижросини хусусида
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий суд, Бош прокуратура, ички ишлар вазирлиги

〰️〰️〰️〰️
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official